Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 23.11.2020



21:43:58 (GMT +5), Дш, 23 ноя 2020

ЭЪЛОН! RSS обуна

ЭЪЛОН!


“Адлия органлари ва муассасалари ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат муассасаси директори лавозимига танлов ўтказиш тўғрисида 8-сонли

ЭЪЛОН

Фаолият йўналиши:

·      адлия органлари ва муассасаларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш стратегиясини белгилаш;

·      ахборот тизимлари фаолиятини кузатиб бориш, серверларга, телекоммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

·      ахборот хавфсизлиги тизимини таҳлил қилиш, ахборот хавфсизлиги ечимларини модернизация қилиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

·      вазирлик тизими фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

·      ахборот технологияларини ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида тартибга солувчи техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

·      янги ва мавжуд ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, ахборот ресурсларини жорий қилиш ва такомиллаштириш;

·      ахборот тизимларининг техник топшириқларини ишлаб чиқиш, бошқа ташкилотлар билан электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича техник ҳужжатлар тайёрлашда қатнашиш, дастурий таъминотга ўзгартириш киритишда қатнашиш, назорат қилиш;

·      адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологиялар фаолияти бўйича ўрганишлар ва текширишлар ўтказиш;

·      бошқа юридик ташкилотлар билан аутсорсинг шартларида бошқа турдаги техник қўллаб-қувватлаш бўйича хизматларни кўрсатиш;

·      Марказда АКТдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан тизимли комплекс таҳлил ўтказиш ва таҳлил натижалари асосида тегишли тадбирларни ташкиллаштириш;

·      аппарат-дастурий комплекси, тармоқ ресурсларига рухсатни бошқариш тизими ҳамда маълумотлар базасини хавфсизлиги ва уларни резервлаш, нусхалаш ишларини доимий таъминлаш;

·      тизимдаги локал тармоқлари ва ишчи компьютерлар ҳолатини назорат қилиш мақсадида ички аудит ўтказиш;

·      ходимларига ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича маслаҳатлар бериш ва тегишли ўқув машғулотлар ташкил қилиш;

·      адлия органлари ва муассасаларида видеокузатув тизимини жорий қилиш ва кузатиб бориш;

·      ягона корпоратив почтасини техник кузатиб бориш.

Номзодга қўйиладиган малака ва кўникма талаблари:

·      аxборот xавфсизлиги ва киберxавфсизликни таъминлаш соҳасидаги АКТ соҳасидаги фаолиятни тартибга соладиган ва лавозим вазифаларини бажаришга татбиқ этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини билиш;

·      электрон ҳужжатлар айланиши тизимида ва электрон рақамли имзо билан ишлаш асосларини билиш ва амалиётда қўллай олиш;

·      ахборот технологияларини юқори даражаси билиш;

·      идоравий дастурий иловалар ва интернет тармоғида, локал ҳамда корпоратив тармоқларда ишлаш;

·      ташкилий техникадан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши;

·      конфеденциал маълумотларни, шу жумладан шахсий маълумотларни ҳимоялашни ташкиллаштиришга қўйиладиган талабларни ва тартибни билиш;

·      аxборотни ҳимоя қилиш усуллари ва воситаларини билиш (жисмоний ҳимоя, криптографик ҳимоя, тармоқ xавфсизлиги, тармоқни ҳужумлардан ҳимоя қилиш, руxсатсиз киришдан ҳимоя қилиш, антивирус ҳимояси, теxник каналлар орқали сизиб чиқишидан ҳимоя қилиш ва бошқалар);

·      фавқулодда вазиятлардан сўнг ахборот-телекоммуникация тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш (теxник xизмат, режали таъмирлаш ишлари) ва таркибий қисмларини тиклашни режалаштиришни қобилиятига эга бўлиш;

·      ахборот-коммуникация технологияларини таъминлаш бўйича эксперт сифатида лойиҳаларда иштирок этиш тажрибаси;

·      ахборот тизимларига бузиб киришларни аниқлаш воситалари (IDS/IPS), DLP ва SIEM тизимлари билан ишлаш тажрибаси қўллаб қувватланади;

·      ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

·      жамоада ишлаш ва уни бошқариш қобилиятига эга бўлиш;

·      турли вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш.

Расмий талаблар:

·      ахборот-коммуникация технологиялари йўналиши бўйича олий маълумот;

·      мутахассислик бўйича камида 5 йил иш стажи, шундан 2 йил раҳбарлик лавозимда;

·      давлат тилини мукаммал билиши шарт, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

·      давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

  • Тошкент шаҳар марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
  • иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
  • бошқа ҳудудлардан келган фуқароларга хизмат уйи берилади ёки ижара ҳақи қопланади;
  • муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
  • хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.
  • идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

  • замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·         давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Мурожаат муддати ва манзил:

·         номзодлар 2020 йил 18 ноябрга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Адлия вазирлигининг kadr@adliya.uz электрон почтасига юбориш лозим (маълумот учун телефон: 71-207-04-42).

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/ ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.