Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 23.11.2020



21:44:51 (GMT +5), Дш, 23 ноя 2020

#Адлия_танлов!!! Журналист ва блогерлар диққатига! RSS обуна

Аҳамият беринг

#Адлия_танлов!!! Журналист ва блогерлар диққатига!

Адлия вазирлиги журналист ва блогерлар учун танлов эълон қилади




Адлия вазирлиги “Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар” номли танлов  ўтказади.

Танловнинг мақсади:

 пандемия даврида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини доимий юксалтириб бориш, фуқароларда қонунга итоаткорлик руҳини тарғиб қилиш, бу соҳада мавжуд муаммоларга қарши курашда журналистлар, блогерлар ва жамоатчилик фаолларининг таъсиридан унумли фойдаланиш.

Танловда кимлар иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хусусан, оммавий ахборот воситаларида фаолият юритувчи журналистлар, эркин журналистлар, блогерлар, жамоатчилик фаоллари.

  Баҳолаш мезонлари:

тақдим этилган материаллар қонунийлиги, аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга хизмат қилиши,  холислик, маърифийлик, ахборотларнинг текширилганлиги, сохталик ва ёлғон маълумотлардан холилиги, таҳлилийлиги, изчил баён услубига эгалиги, таклиф ва тавсияларга бойлиги, аудиторияда фаол фуқаролик позициясини уйғотишга хизмат қилиши, кенг қамровлилиги, мантиқийлиги, ўқувчи (тингловчи, томошабин) эътиборини жалб қила олиши каби мезонлар нуқтаи назаридан баҳоланади.

Танлов шартлари:
-  танловга тақдим этиладиган материаллар босма ёки электрон ОАВда, теле-радиоэфирларда ёки шахсий блогларда эълон қилинган бўлиши лозим;
-  танловга илмий ишлар, семинарлар, тренинглар, конференциялар, давра суҳбатлари учун тайёрланган маърузалар, слайдлар, йирик жанрдаги бадиий асарлар (қисса,роман,достон) қабул қилинмайди;
-  танлов тили – ўзбек ва рус.

Танлов 3 та номинацияда ўтказилади.

1.  Пандемия даврида ҳуқуқ мавзуси бўйича энг яхши журналистик материал учун;
2.  Пандемия даврида ҳуқуқ мавзусига оид янг яхши блогпост учун;
3.  “Адлия эътирофи”.
   
Танловни ўтказиш тартиби:

 танловда иштирок этиш учун 2020 йилнинг 31 ноябрь куни соат 23:59 гача қуйидаги ҳужжат ва материаллар Tanlov@adliya.uz электрон почтасига юборилади:

1.  Иштирокчи ҳақида маълумот
2.  Иштирокчининг фотосурати
3.  Танловда иштирок этувчи материал (Word дастурида ёзилган матн ёки аудио/видеофайл, файлнинг ўзи ёки у жойланган сайт/файл манбасига ҳавола). Барча материаллар эълон қилинганлиги тўғрисида скриншот, pdf-нусха, ҳавола билан тасдиқланиши керак.

Танлов ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш:

 танловга топширилган материаллар тегишли тартибда тасдиқланган ҳайъат аъзолари томонидан баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади ва натижалар янги йил (2021 йил) байрами арафасида ташкилий комиссияга топширилади.

 Ташкилий комиссия танлов ғолибларини тантанали равишда тақдирлаш чораларини кўради.

Совғалар:
Ҳар номинация бўйича 3-ўрин ғолибларига ‒телевизор
Ҳар номинация бўйича 2-ўрин ғолибларига ‒планшет
Ҳар номинация бўйича 1-ўрин ғолибларига- ноутбук

“Адлия эътирофи” га сазовор бўлганларга ноутбук  берилади.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар