Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 23.11.2020

22:17:30 (GMT +5), Дш, 23 ноя 2020

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида янги ташкил қилинган Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармасидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича 6-сонли ЭЪЛОН RSS обуна

Аҳамият беринг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида янги ташкил қилинган Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармасидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича 6-сонли ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида янги ташкил қилинган

Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармасидаги

бўш (вакант) лавозимлар бўйича 6-сонли

ЭЪЛОН

Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси бўш (вакант) лавозимлар:

1. Бош маслаҳатчи (лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблари билан ҳавола орқали танишинг);

2. Етакчи маслаҳатчи (лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблари билан ҳавола орқали танишинг);

3. Катта маслаҳатчи (лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблари билан ҳавола орқали танишинг).

Фаолият йўналиши:

· давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга услубий ёрдам кўрсатиш;

· давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлардаги тартибга солиш таъсирини баҳолашга масъул бўлган ходимларининг малакасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

· норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш;

·  экспертизадан ўтказиш натижасида аниқланган коррупциявий омилларни бартараф этишга қаратилган чоралар кўриш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

· коррупциянинг келиб чиқишига шароит яратаётган қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқлар, қоидалар ва нормаларни аниқлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётда қўллашдаги коррупциявий хавфларни таҳлил қилиш.

Фаолият соҳаси асосида қуйидаги билим-кўникмаларга эга бўлиш зарур:

· ахборотни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва прогноз қилиш (истиқболни белгилаш), шу жумладан молиявий-иқтисодий таҳлил қилиш;

· норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини молиявий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилиш, уларни мавжуд ҳуқуқий муносабатларга, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳага,  салбий ва ижобий таъсирини баҳолаш ҳамда эҳтимолий оқибатларини аниқлаш;

· ҳуқуқий тартибга солишнинг молиявий-иқтисодий, маъмурий ва ҳуқуқий самарадорлигини баҳолаш;

· қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг барча босқичларида иқтисодий асоссиз, шу жумладан тадбиркорлик ва рақобат муҳитига салбий таъсир этадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни аниқлаш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;

· норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва техник жиҳатдан тартибга солиш норматив ҳужжатларни амалга оширишда ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари, фуқаролар ва давлат бюджети харажатларини ҳисоб-китоб қилиш;

· норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказа билиш, шунингдек коррупцияга қарши экспертиза, кўникмаларига эга бўлиш;

· расмий ҳужжатларни тайёрлаш;

· жамоада ишлай олиш;

· компьютер ва бошқа оргтехника, зарур дастурий таъминотлардан фойдалана олиш;

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

· Тошкент шаҳар марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

· бошқа ҳудудлардан келган фуқароларга хизмат уйи берилади ёки ижара ҳақи қопланади;

· муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

· хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

· қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.

· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

· давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Мурожаат муддати ва манзил:

· номзодлар 2020 йил 3 ноябрга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Адлия вазирлигининг kadr@adliya.uz электрон почтасига юбориш лозим (маълумот учун телефон: 71-207-04-42)

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/?ELEMENT_ID=99233 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.

Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

Бош маслаҳатчи:

· фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;

· ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

· аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

· ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

· соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

· қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

· ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

· юриспруденция мутахассислиги билан биргаликда қўшимча равишда иқтисодиёт ва молия соҳаларида иккинчи олий маълумотга эга бўлиш (устуворлик берилади);

· мутахассислик бўйича камида 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

· давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш (устуворлик берилади);

· шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Етакчи маслаҳатчи:

· фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;

· ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

· давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;

· ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

· соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

· таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

· коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

· ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

· юриспруденция мутахассислиги билан биргаликда қўшимча равишда иқтисодиёт ва молия соҳаларида иккинчи олий маълумотга эга бўлиш (устуворлик берилади);

· мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

· давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш (устуворлик берилади);

· шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Катта маслаҳатчи:

· фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;

· ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

· давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;

· расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

· соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

· таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

· коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

· ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

· юриспруденция мутахассислиги билан биргаликда қўшимча равишда иқтисодиёт ва молия соҳаларида иккинчи олий маълумотга эга бўлиш (устуворлик берилади);

· мутахассислик бўйича камида 1 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;