Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2020



11:02:02 (GMT +5), Сш, 20 окт 2020

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ RSS обуна

Аҳамият беринг

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ


АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Адлия вазирлиги Наманган шаҳар, Қарши ва Марҳамат туманларида янги ташкил этилаётган Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказларидаги қуйидаги бўш иш ўринларига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади:

марказ бошлиғи (ҳар бир ҳудудда биттадан);

етакчи юрисконсульт (Наманган шаҳарда 4 та, Марҳамат туманида 3 та, Қарши туманида 2 та).

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- олий юридик маълумот;

- давлат тилини яхши билиш (рус ёки бошқа тилларни билиш устунлик беради);

- юклатилган вазифаларни бажара олиш, қонун ҳужжатларини амалиётга тўғри қўлланишини таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиш;

- ҳужжатлар лойиҳаларини (шартномалар, буйруқлар, хулосалар ва бошқалар) тайёрлаш ва расмийлаштириш

- Марказ бошлиғи лавозими учун, қоида тариқасида, камида 5 йиллик, етакчи юрисконсульт лавозими учун 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш.

Ойлик иш ҳақи, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақи – 3,5 млн. сўмдан 4 млн. сўмгача. Кейинчалик ушбу ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати бўйича қўшимчалар бериб борилади;

- 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида);

Бундан ташқари:

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ўз шахсий маълумотларини kadr@minjust.gov.uz электрон почтасига тақдим этишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.