Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 21.09.2020



09:49:44 (GMT +5), Сш, 22 сен 2020

#Эълон!!! Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан халқаро экспертлар иштирокида «Коронавирус ва ахборот: этика, ҳуқуқ ва холислик» мавзусида ташкил этиладиган вебинарга журналист ва блогерларни таклиф этамиз. RSS обуна

Аҳамият беринг

#Эълон!!! Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан халқаро экспертлар иштирокида «Коронавирус ва ахборот: этика, ҳуқуқ ва холислик» мавзусида ташкил этиладиган вебинарга журналист ва блогерларни таклиф этамиз.


#Эълон

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан халқаро экспертлар иштирокида «Коронавирус ва ахборот: этика, ҳуқуқ ва холислик» мавзусида ташкил этиладиган вебинарга журналист ва блогерларни таклиф этамиз.

Вебинардан мақсад — илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда   коронавирус инфекцияси (COVID-19)нинг олдини олиш ва унга қарши кураш масалаларини ёритишда медиа ҳамжамияти вакиллари малакаси ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш.

Вебинар доирасида қуйидаги масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган:
- Журналист этикаси. Асосий қоида: «Зиён етказиб қўйма» — хорижий тажриба ва Ўзбекистон амалиёти шарҳи ва тақдимоти;
- COVID-19 мавзусига доир материалларни тайёрлашда журналистларнинг бир хил қолипга тушиб қолиши ва одатий хатолари — кейслар таҳлили - стереотиплар, стигма, адоват тили;
- Шахсий хаётга бўлган ҳуқуқ ва сўз эркинлиги: қандай қилиб оқилона мувозанатга эришиш мумкин? — тақдимот, хорижий амалиёт ва миллий тажрибани кўриб чиқиш;
- COVID-19га доир маълумотлар манбалари билан ишлаш: ҳуқуқий жиҳатлар. Инфодемия. Факт-чекинг — тақдимот, хорижий амалиёт ва Ўзбекистон тажрибасини кўриб чиқиш.

Вебинар видеоконференцалоқа шаклида, ZOOM платформаси орқали бўлиб ўтади.

Рўйхатдан ўтиш учун:
(0371) 207-04-54 (Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими)

Санаси ва вақти: 2020 йил 25 август, 14:00—16:00