Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 10.12.2019



05:34:06 (GMT +5), Чр, 11 дек 2019

Адлия вазирлиги маҳаллий кенгашлар депутатлари учун амалий тавсиялар ишлаб чиқди

Сайловлар яқин. Жорий йил сўнгида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади.

Бугунги кунда депутатларимиз ишини самарали ташкил этиш, маҳаллий кенгашлар фаолиятини жонлантириш кун тартибидаги асосий масалалардан бири бўлиб турибди.

Ҳозирда депутатларнинг асосий вазифаси ўз-ўзини ташкиллаштириш ва бошқариш эмас, фуқароларга давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг жойларда амалга оширилишини таъминлашдан иборат бўлиб қолмоқда.

Депуталаримиз фаолиятидан халқ  рози бўлиши лозимлиги, эндиликда улардан фаоллашув ва дадиллик талаб қилинаётгани сир эмас.

Давлатимиз раҳбари 2018 йил якунларига бағишлаб Парламентга қилган мурожаатида вакиллик органлари фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, ушбу органлар ишига доир қатор танқидий фикрларни билдирди.

Ҳисоботларга эътибор берсак, маҳаллий Кенгашлар фаолиятида гўёки ижобий ўзгаришлар юз бераётгандек туюлади, лекин улар фақат рақамларда акс этмоқда, холос. Бизга рақамлар эмас, аниқ натижа керак.

Юқоридагиларни эътиборга олиб Адлия вазирлиги томонидан “Маҳаллий кенгашлар депутатлари учун амалий қўлланма” ишлаб чиқилди ва чоп этилди.

Қўлланмада депутатликнинг ҳуқуқий асослари, Кенгашлар фаолиятининг регламентлари, шунингдек, мавжуд ҳуқуқ ва имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар ўрин олган.

Шунингдек, мавжуд муаммолар қайд этилиб, уларни бартараф этиш учун амалий таклифлар ҳам баён қилинган.