Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 04.04.2020



14:44:37 (GMT +5), Яш, 5 апр 2020

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолият таҳлили

Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ва ҳудудий адлия бошқармаларининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимларининг 2015 йил 9 ойи давомида фаолияти таҳлил қилинди.

Ўтказилган таҳлиллар натижаси шуни кўрсатадики, ўтган давр мобайнида Адлия идораларига 4.586 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 331 таси ариза ва таклиф, 3.368 таси шикоят, 579 таси “Ишонч телефони”га, 308 таси “Ягона интерактив давлат хизматлари порталига” қилинган мурожаатларни ташкил этади.

Мурожаатларнинг 331 таси ариза ва таклифларни ташкил этиб, шундан 231 таси ёки 69,7 % кўриб чиқилиб, 97 таси ёки 29,3% қаноатлантирилган.

“Ишонч телефони”га қабул қилинган 579 та мурожаатларнинг 472 таси ёки 81,5% кўриб чиқилган бўлиб, шундан 294 таси яъни 50,7% қаноатлантирилган.

“Ягона интерактив давлат хизматлари портали” орқали келиб тушган 308 та мурожаатларнинг 261 таси ёки 84,7% кўриб чиқилган бўлиб, шундан 90 таси ёки 29,2% қаноатлантирилган.

Келиб тушган 3.368 та шикоятларнинг 2.219 таси ёки 65,8 % кўриб чиқилган бўлиб, шундан 853 таси ёки 25,3% қаноатлантирилган.

Таҳлилларга кўра, жами 4.586 та мурожаатларнинг 905 таси 19,7% - ижтимоий ҳимояга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 513 таси 11,1% - меҳнат низолари юзасидан, 124 таси 2,7% - суд қарорларидан норозилиги хусусида, 284 таси 6,1% - уй-жойга оид низолар, 281 таси 6,1% - коммунал тўловларга оид, 147 таси 3,2% - ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятига оид, 421 таси 9,1% - суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилмаётганлиги масаласида, 154 таси 3,3% - ер ажратишга оид, 108 таси 2,3% - таълимга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 165 таси 3,5% - банк фаолиятига оид, 990 таси 21,5% - бошқа масалалар юзасидан келиб тушган мурожаатларни ташкил этади.

Қайд этилган даврда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 615 та ташкилот идораларда 350 та назорат (текшириш, мониторинг) тадбирлари ўтказилган ҳамда тегишли идораларга 658 та тақдимнома киритилган, шундан 590 та (ҳисобот даври бошидан қолдиқ билан) тақдимнома ижроси тўлиқ бажарилган. Тақдимномалар натижасида 124 та ҳужжат ижроси тўхтатилган ва бекор қилинган, 857 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилган, шулардан 36 нафар шахслар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, қонунчиликни бузиш ҳолатлари юзасидан 332 та огоҳнома киритилиб, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан киритилган 273 та таклифларга кўра 220 та шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ҳуқуқий баҳо бериш учун киритилган 23 та таклифлар асосида 11 та шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу давр давомида фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, судларга 1 млрд. 883 млн. сўмдан зиёд 780 та даъво аризалари киритилган. Шундан 1 млрд. 710 млн. сўмдан ошиқ (ўтган 2014 йилдан қолган қолдиқ билан) 692 та даъво аризалар судлар томонидан қаноатлантирилган. Суд қарорига асосан мансабдор шахслардан 77 та даъво аризаси бўйича 75 млн. сўмдан ортиқ маблағлар фуқаролар фойдасига ундирилган.

Вазирликва Бошқарма иш режаларининг ижроси бўйича:

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасининг 2015 йил II ярим йиллигига мўлжалланган иш режасининг 1-бандига асосан, ҳудудий адлия органлари томонидан ўтказилган ўрганишлар ва киритилган таъсир чораларини умумлаштирилиб, таҳлил қилинди ва жорий йилнинг 15 июлида барча ҳудудий адлия органларига умумлаштириш натижаларига кўра инсон ҳуқуқларига риоя этилишини яхшилаш юзасидан давлат органларига таклиф киритиш фаолиятини кучайтириш бўйича 1-13/3-878/8-сонли кўрсатма хати киритилди.

Адлия вазирлигининг 2015 йил II ярим йиллик иш режасининг 14-банди ҳамда бошқарма иш режасининг 2-бандига мувофиқ, жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиш белгиланган.

Ушбу тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий идораларида ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганишда, жами 10.441 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, вазирлик томонидан 2015 йил 30 сентябрда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига тақдимнома киритилди.