Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.04.2021



00:44:45 (GMT +5), Чр, 14 апр 2021

RSS обуна

#Соҳа_ислоҳотлари

Коррупцияга қарши курашда ОТМ юрисконсультлари фаоллиги янада оширилади

Бугун, 8 июль куни Тошкент давлат педагогика университетида Aдлия вазирлиги билан ҳамкорликда ОТМлар юрисконсультлари учун "Юридик хизмат фаолиятини такомиллаштириш ва 2020 йил ОТМларга қабул жараёнларида коррупция ва бошқа қонун бузилишларини олдини олиш" мавзусида онлайн конференция ташкил этилди.

Онлайн конференцияда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юридик бошқарма бошлиғи Румия Сулейманова, маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Отабек Бозоров, Адлия вазирлиги тизимидаги коррупцияга қарши курашиш бўлими бош маслаҳатчиси Тимур Сафаров ҳамда қатор ОТМлар вакиллари қатнашдилар.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Алишер Умаров ОТМларда юридик хизматларнинг ташкил этилиши, тизимда коррупция ва қонун бузилиши ҳолатларига қарши курашда юридик хизматларнинг тутган ўрни хусусида тўхталиб ўтди.

Конференция мобайнида ОТМларда йўлга қўйилган юридик хизмат сифатини ошириш, давом этаётган қабул жараёнларида коррупция ва қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди. Масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.