Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.04.2021



23:45:49 (GMT +5), Сш, 13 апр 2021

Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси юзасидан Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот RSS обуна

Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси юзасидан Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот


“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси юзасидан Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида

М А Ъ Л У М О Т

Давлат дастурида Адлия вазирлигига 71 та банддан иборат вазифа ва тадбирлар юклатилган. Шундан, 8 та банд бўйича вазирлик асосий ижрочи этиб белгиланган.

16, 31, 57, 59, 87, 89, 145, 190-бандлар.

Вазирлик асосий ижроси сифатида кўрсатилган 6 та бандда қонун ҳужжатлари лойиҳаларини, 2 та бандда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Маълумот учун:

- самарасиз фаолият юритаётган идоралараро коллегиал органлар ишини қайта кўриб чиқиш;

- юридик фан ва таълимни такомиллаштириш, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш;

- алоҳида фаолият турлари билан шуғулланишда лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш;

- тадбиркорлик фаолияти, инвестиция ва рақобат муҳитига таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник тартибга солиш ҳужжатларидан иборат маъмурий ва тартибга солиш юкини кескин камайтириш ва асоссиз тўсиқларни олиб ташлаш;

- интеллектуал мулк фаолиятини ривожлантириш ва замонавий IT-ечимлар, аутcорсинг усуллари ва “сунъий интеллект”дан фойдаланган ҳолда интеллектуал мулк объектлари экспертизасини ташкил этишни такомиллаштириш;

- ижтимоий тадбиркорликка оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш;

- аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш концепциясини ишлаб чиқиш;

- Tashkent Law Spring” иккинчи халқаро юридик форумини ўтказиш.

Дастур ижроси юзасидан вазирлик томонидан ишлаб чиқилган:

- 3 та чора тадбирлар дастури (режаси) тасдиқланди;

- 5 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (3 та Президент Фармон, 1 та Президент қарори ва 1 та Вазирлар Маҳкамаси қарори) қабул қилинди;

Шунингдек, 5 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (2 та қонун, 2 та Президент Фармони ва 1 та Президент қарори) лойиҳалари ўрнатилган тартибда киритилди.

Биринчи Давлат дастурининг 16-бандида 2020 йил 1 октябрга қадар Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш концепциясини ишлаб чиқиш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижроси бўйича вазирлик томонидан Мазкур топшириқ ижроси бўйича вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилди.

Иккинчи Давлат дастурининг 26-бандида 2020 йил 1 апрелга қадар Вазирлар Маҳкамаси фаолиятида халқ билан мулоқот қилишнинг “қайта алоқа” воситаларини кенг жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижроси бўйича вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятида халқ билан мулоқот қилишнинг “қайта алоқа” воситаларини кенг жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан (07.04.2020 й., 12/1-609-сон) тасдиқланди.

Учинчи Давлат дастурининг 29-бандида 2020 йил 1 апрелга қадар Қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш тизимини ва бу борадаги ёндашувларни такомиллаштириш, вазифа ва топшириқлар натижадорлигини танқидий таҳлил қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий қилиш бўйича Амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижроси бўйича вазирлик томонидан 2020 йилга мўлжалланган ҳуқуқий мониторинг режаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати Мажлисининг 2020 йил 3 апрелдаги 40-сон баёни билан тасдиқланди.

Тўртинчи Давлат дастурининг 30-бандида 2020 йил 1 апрелга қадар Республика даражасида қарорлар қабул қилишда маҳаллий ҳокимликларнинг иштирокини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижроси бўйича вазирлик томонидан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 219-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Бешинчи Давлат дастурининг 31-бандида 2020 йил 1 сентябрга қадар Самарасиз фаолият юритаётган идоралараро коллегиал органлар ишини қайта кўриб чиқиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижроси бўйича вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Идоралараро коллегиал органларни янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Мазкур Қарор лойиҳаси ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Адлминистрациясига киритилган.

Олтинчи Давлат дастурининг 36-бандида 2020 йил 1 майга қадар Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижроси бўйича вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикасини Президентининг Фармони лойҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди ва Ўзбекистон Республикасини Президентининг 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Еттинчи Давлат дастурининг 57-бандида 2020 йил 20 мартга қадар Юридик фан ва таълимни такомиллаштириш, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижроси бўйича вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон “Юридик таълим ва фанни тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Саккизинчи Давлат дастурининг 59-бандида 2020 йил 1 октябрга қадар “Tashkent Law Spring” иккинчи халқаро юридик форумини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижроси бўйича вазирлик томонидан 2020 йил 28 сентябрда “Tashkent Law Spring” иккинчи халқаро юридик форумини 2021 йил 22-23 апрель кунлари Тошкент шаҳрида видеоконференцалоқа тизими орқали ўтказиш бўйича Чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Тўққизинчи Давлат дастурининг 87-бандида 2020 йил 20 мартга қадар Алоҳида фаолият турлари билан шуғулланишда лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш бўйича Ахборот-таҳлилий маълумот тайёрлаш ҳамда 2020 йил 1 июнга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижроси бўйича вазирлик томонидан Алоҳида фаолият турлари билан шуғулланишда лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш бўйича ахборот-таҳлилий маълумот тайёрланиб, Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Бундан ташқари, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Президент Администрациясига киритилди.

Мазкур Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган бўлиб, Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Ўнинчи Давлат дастурининг 89-бандида 2020 йил 1 сентябрга қадар Тадбиркорлик фаолияти, инвестиция ва рақобат муҳитига таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник тартибга солиш ҳужжатларидан иборат маъмурий ва тартибга солиш юкини кескин камайтириш ва асоссиз тўсиқларни олиб ташлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижроси бўйича вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган 498 та ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб топилди ҳамда 121 та ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан:

- амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хатловдан ўтказилиб, натижада эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган, ҳаддан ташқари тартибга солиш юкини, бюрократик тўсиқ ва ғовлар ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётида коллизияларни келтириб чиқараётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар аниқланди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, мазкур қарор билан Ўзбекистон ССР Министрлар Совети, Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1887 та қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилди;

- 81 та Қонун ҳамда уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Норма ижодкорлигини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича комиссияга киритилди;

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони билан инсон соғлиғига ва жамиятга зиён етказмайдиган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг айрим турларини қисқартириш ва тартибга солишнинг муқобил усулларига ўтказиш, тадбиркорлик субъектларидан ортиқча ҳужжат талаб қилмаслик ва уларнинг вақт ҳамда маблағлари сарфланишини камайтириш учун жами 111 та лицензияланадиган фаолият йўналишлари ва 37 та рухсатномаларни бекор қилиш ва тартибга солишнинг муқобил шаклларига ўтказиш белгиланди.

Ўн биринчи Давлат дастурининг 145-бандида 2020 йил 1 августга қадар Интеллектуал мулк фаолиятини ривожлантириш ва замонавий IT-ечимлар, аутcорсинг усуллари ва “сунъий интеллект”дан фойдаланган ҳолда интеллектуал мулк объектлари экспертизасини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижроси бўйича вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги ПҚ–4965-сон “Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўн иккинчи Давлат дастурининг 190-бандида 2020 йил 1 апрелга қадар Ижтимоий тадбиркорликка оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижроси бўйича вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Қонун лойиҳаси юзасидан Давлат раҳбари топшириғига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини мутахассислар ва экспертлар иштирокида кенг жамоатчилик ўртасида жумладан оммавий ахборот воситалари ва интернет орқали муҳокамасини ташкил этган ҳолда тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.

Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда тушунтириш мақсадида тарғибот материаллари тўплами тайёрланиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди, онлайн тарғибот тадбирлари ва кўрсатувлар ташкил этилди, маҳаллий журналистлар, блогерлар ва тадбиркорлар иштирокида матбуот анжуманлари ўтказилди, ижтимоий тармоқларда мақолалар эълон қилинди.

Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.