Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.04.2021



01:18:55 (GMT +5), Чр, 14 апр 2021

Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш


Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш

2018 йил

-          “Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича ахборот-таҳлилий маълумотнома, Йўл хўжалиги соҳасидаги айрим муаммо ва камчиликлар ўрганилди, Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги қонун ҳужжатлар таҳлил қилиниб, натижасига кўра Президент Администрациясига ахборот-таҳлилий маълумотнома киритилди.

-          Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ҳукуматга киритилди.

-          Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида йўл хўжалиги тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Президент Администрациясига киритилди.

2019 йил

-          ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳўжжатлар лойиҳалари сони – 5 та

-          28 та хўжалик бошқарув органлари 50 та давлат бошқарув органлари фаолияти таҳлил қилиниб, таҳлил натижасига кўра Президент Администрациясига ахборот-таҳлилий маълумотнома киритилди

-          Тадбиркорлик субъектларига имтиёз ва преференциялар тақдим этиш амалиёти ва уларнинг натижадорлиги бўйича таҳлил ўтказилди

-          “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми якуни бўйича “Йўл харита” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди

-          Давлат хизматчиларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этилишининг алоҳида жиҳатлари бўйича ўрганиш ўтказилди

2020 йил

-          Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳўжжатлар ва бошқа хўжжатлар лойиҳалари сони - 13 та

-          давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти бўйича 17 та таҳлил ва ўрганишлар ўтказилди

-          Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди

-          Давлат бошқаруви органларида сифат менеджмент тизимини жорий қилиш тўғрисида ахборот-таҳлилий маълумотнома, Давлат бошқаруви соҳасига ўзини ўзи тартибга солиш институтини жорий этиш тўғрисида ахборот-таҳлилий маълумотнома, Давлат бошқаруви органлари (вазирликлар) расмий веб-сайтларининг амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан маълумотнома тайёрланиб, Президент Администрациясига киритилди