Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 10.12.2019



15:06:32 (GMT +5), Сш, 10 дек 2019

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг халқаро-ҳуқуқий ёрдам соҳасидаги фаолияти RSS обуна

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг халқаро-ҳуқуқий ёрдам соҳасидаги фаолияти


Ҳозирги кунда жаҳонда фуқароларнинг иммиграция жараёнининг ривожланаётганлиги хорижда уларнинг фуқаролик ҳуқуқларини таъминлашни долзарблигини тақозо этмоқда.

Адлия вазирлиги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида, яъни фуқаролик (мерос, қарз, молиявий ва маънавий зарар ундириш ва ҳ.к.), оилавий (алимент ундириш, никоҳ, васийлик ва ҳомийлик масаласи, оталикни белгилаш ва ҳ.к.), турар-жой (уй-жойга бўлган ҳуқуқ, рўйхатга қўйиш, рўйхатдан чиқариш ва ҳ.к.) ва меҳнат (меҳнат фаолияти, иш стажини аниқлаш ва ҳ.к.) муносабатлари бўйича фуқароларга, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга халқаро шартномалар доирасида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Хусусан, Мустақил Давлавлар Хамдўстлиги мамлакатлари доирасида “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Конвенция (22.01.1992 й. Минск ш.), шунингдек бошқа хорижий мамлакатлар (Туркия, Хитой, Латвия, Литва, Корея, Чехия, Болгария, Грузия ва бошқалар) билан эса ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги иккитомонлама шартномалар доирасида кенг тармоқли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу каби ҳуқуқий ёрдам турларига қуйидагиларни мисол келтириш мумкин:

-         фуқаролик ва иқтисодий ишлари бўйича суд топшириқларини чел эл давлати судига ва бошқа ваколатли муассасасига етказиб бериш;

-         фуқаролик ва иқтисодий ишлари бўйича суд қарорларининг ижросини чет эл давлати ҳудудида таъминлашга кўмаклашиш;

-         фуқароликни белгилаш, бекор қилиш, фуқароликдан чиқиш ва муқаддам судланганликка оид маълумотлар билан ўзаро алмашиш;

-         фуқароларнинг меҳнат фаолияти, иш стажи ва иш ҳақига оид маълумотларни архив ташкилотлари орқали олиб бериш;

-         фуқароларнинг мулкида турар жой мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни аниқлаб бериш;

-         ФХДЁ органлари фаолияти билан боғлиқ соҳада: такрорий гувоҳномалар (туғилганлик, никоҳ, ўлим ҳақидаги), фуқаролик ҳолати далолатномаридан нусхалар сўраб бериш;

-         нотариал фаолият соҳасида нотариус топшириқларини тегишли чет давлати ташкилотларига етказиш;

-         фуқароларнинг ҳаётнинг турли жабхаларига оид бўлган ариза ва шикоятларини тегишли чет давлати идораларига етказиш ва бошқалар.

Шунингдек вояга етмаган болалар ота-онанинг (ёки улардан бирининг, ёхуд қонуний васийнинг) руҳсатисиз чет давлатига олиб кетилган тақдирда, “Болаларни бошқа мамлакатларга ўғирлаб олиб кетишнинг фуқаролик жиҳатлари тўғрисида”ги Конвенция (1980 й. Гаага ш.) доирасида ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.

Халқаро-ҳуқуий ёрдам бўйича муносабатларнинг аҳамияти кун сайин ошиб бормоқда. Хусусан, шу йил бошидан ҳозирги кунда қадар вазирлик томонидан мазкур соҳага оид 2000 дан ортиқ хужжат кўриб чиқилди. 2018 йилнинг айнан шу даврида келиб тушган ҳужжатлар сони 1200 га яқинни ташкил этган эди. Юқоридаги рақамлар халқаро-ҳуқуий ёрдам соҳасининг ҳажми қарийб 2 баравар ортганини яққол ифода этмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар халқимизнинг розилигини олиш йўлида қилинаётган саъй-харакатларнинг амалдаги исботини кўрсатмоқда.