Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.04.2021



23:33:09 (GMT +5), Сш, 13 апр 2021

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш соҳасида


Қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди:

  • янги таҳрирда “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси;

  • “Маънавий зарарни қоплашга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида” Қонун лойиҳаси;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий-иқтисодий муносабатларда шартнома институти ролини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” Фармони лойиҳаси.

Қуйидаги йўналишларда таҳлилий ишлар амалга оширилди:

  • Ҳукумат билан чет эллик инвесторлар ўртасидаги инвестиция шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш билан боғлиқ қоидаларни тартибга солувчи қонунчилик ва амалиёт таҳлил қилинди

  • Электрон тижоратни тартибга солувчи миллий қонунчилик базаси ва хорижий мамлакатлар тажрибаси таҳлил қилинди. Натижаси бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши девонига ахборот киритилди.