Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.04.2021



01:33:45 (GMT +5), Чр, 14 апр 2021

Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш соҳасида


Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш соҳасида

·         83 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, хулосалар берилди;

·         Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–4546-сон қарорига асосан 2020 йил 1 январдан фуқаролардан талаб қилинишига чек қўйилган ҳужжатларнинг ташкилотлар томонидан талаб қилиниши ҳолати сўров йўли билан таҳлил қилинди. Натижаси бўйича 11 та вазирлик ва идорага хатлар киритилди ижроси;

·         1991-2020 йиллар давомида қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича маъмурий тартиб-таомиллар рўйхати шакллантирилди;

·         Ер участкалари ва давлат мулкларини аукцион орқали реализация қилиш ҳамда инвестиция мажбуриятларини бажарилиши таҳлил қилинди, аниқланган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилди.

·         Қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди:

-          Лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича Президент Фармони лойиҳаси

-          “Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисида ягона низом” лойиҳаси

-          “Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси

-          “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги янги Қонун лойиҳаси

-          “Махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” Ҳукумат қарори лойиҳаси

“Тадбиркорлик фаолиятининг айрим соҳаларидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” Ҳукумат қарори лойиҳаси