Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 20.10.2020



09:09:19 (GMT +5), Чр, 21 окт 2020

Адлия вазирлиги марказий аппарати бўш иш ўринлари

19.06.2020

Эълон

Мазкур эълон бўйича ҳужжат топшириш муддати 03.07.2020 йилда тугади.


Адлия вазирлиги Халқаро рейтинглар ва индекслар билан ишлаш бошқармасида мавжуд (вакант) лавозимлар:

1.     Етакчи маслаҳатчи – 2 та (лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблари билан ҳавола орқали танишинг).

Фаолият йўналиши:

     сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасига берилган баҳоларни таҳлил қилиш;

     давлат органлари ва ташкилотлари, тадқиқот институтлари томонидан сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасига берилган баҳоларга сабаб бўлган омиллар ва муаммоларни комплекс ўрганилишини ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, услубий раҳбарлик
ва мониторингни амалга ошириш;

     сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индекслар доирасида баҳоланадиган йўналишларда ислоҳотларни амалга оширишни кўзда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва уларнинг лойиҳаларини рейтинг ва индекслар методологиясидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг улардаги ўрнига эҳтимолий таъсири нуқтаи назаридан баҳолаш;

     сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларни тузувчи халқаро ва хорижий ташкилотлар билан алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорлик олиб бориш;

     давлат органлари ва ташкилотларининг сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг
ва индексларни тузувчи халқаро ва хорижий ташкилотларни Ўзбекистонда тегишли соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида ахборотлардан хабардор қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, услубий раҳбарлик ва мониторингни амалга ошириш 

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

  • Тошкент шаҳар марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
  • иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
  • бошқа ҳудудлардан келган фуқароларга хизмат уйи берилади ёки ижара ҳақи қопланади;
  • муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
  • хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.
  • идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

  • замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·         давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти. 

Мурожаат муддати ва манзил:

·         номзодлар 2020 йил 2 июлга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Адлия вазирлигининг kadr@minjust.gov.uz электрон почтасига юбориш лозим (маълумот учун телефон: 71-207-04-42)

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/ ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.

Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

Етакчи маслаҳатчи:

  • фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;
  • сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларнинг таркибий индикаторлари, баҳолаш мезонлари ҳамда методологияларини билиши;
  • ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
  • аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
  • жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
  • соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
  • ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

  • қоида тариқасида олий юридик маълумот. Бироқ иқтисод, молия, халқаро муносабатлар, тизимли таҳлил ҳамда бошқа мутахассисликлар бўйича олий маълумотга эга бўлган номзодлар ҳам кўриб чиқилади.
  • мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

·        давлат тилини мукаммал билиш ҳамда инглиз тили бўйича IELTS 6.0 даражасидаги сертификатга эга, рус тилида эркин сўзлаша ва ёза оладиган номзодларга устуворлик берилади;

·        шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.


Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармасида мавжуд (вакант) лавозимлар:

1.         Бош маслаҳатчи – 1 та (лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблари билан ҳавола орқали танишинг).

2.     Етакчи маслаҳатчи – 1 та (лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблари билан ҳавола орқали танишинг).

Фаолият йўналиши:

фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлиги, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари фаолиятида қонунийликни таъминлашга йўналтирилган жамият ва давлат қурилиши соҳасида норма ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг норма ижодкорлиги фаолиятини тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштириш, улар томонидан киритиладиган ёки қабул қилинадиган қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ҳар томонлама экспертизани амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида “оқ доғлар”ни, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратаётган қоидалар ва нормаларни аниқлаш.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

  • Тошкент шаҳар марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
  • иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
  • бошқа ҳудудлардан келган фуқароларга хизмат уйи берилади ёки ижара ҳақи қопланади;
  • муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
  • хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.
  • идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

  • замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·         давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти. 

Мурожаат муддати ва манзил:

·         номзодлар 2020 йил 2 июлга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Адлия вазирлигининг kadr@minjust.gov.uz электрон почтасига юбориш лозим (маълумот учун телефон: 71-207-04-42)

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/ ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.

Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

Бош маслаҳатчи:

  • фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;
  • ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
  • аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
  • жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
  • соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
  • ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

  • Олий юридик маълумот;
  • мутахассислик бўйича камида 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

·        давлат тилини мукаммал билиш, рус ва инглиз тилида эркин сўзлаша ва ёза оладиган номзодларга устуворлик берилади;

·        шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Етакчи маслаҳатчи:

  • фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;
  • ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
  • аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
  • жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
  • соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
  • ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

  • Олий юридик маълумот;
  • мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

·        давлат тилини мукаммал билиш, рус ва инглиз тилида эркин сўзлаша ва ёза оладиган номзодларга устуворлик берилади;

·        шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.


Back to the list