Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.04.2021



01:14:34 (GMT +5), Чр, 14 апр 2021

Адлия вазирлиги марказий аппарати бўш иш ўринлари

24.03.2021

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида янги ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармасидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича эълон

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида янги ташкил қилинган
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармасидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича
ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бўш (вакант) лавозимлар:

1.      Бош маслаҳатчи;

2.      Етакчи маслаҳатчи.

Фаолият йўналиши:

·         қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;

·         қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича аниқ чоралар кўриш;

·         давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, соҳага хос бўлмаган, такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш, уларда ортиқча қоғозбозлик ва мажлисбозликка йўл қўймаслик юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

·         давлат органлари ва ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш, уларнинг тегишли бўлинма раҳбарларини ижро интизомига риоя этилиши бўйича ўқитишда иштирок этиш.

Бош ва етакчи маслаҳатчи:

  • фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;
  • ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
  • аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
  • жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
  • соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
  • ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади;
  • ўз фикрларини ёзма ҳам оғзаки баён этиш қобилиятига эга бўлиш.

Расмий талаблар:

  • юриспруденция ёки иқтисод мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
  • мутахассислик бўйича камида 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликка эга бўлади;
  • давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш лозим;
  • шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

·    Тошкент шаҳар марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

·    иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

·    бошқа ҳудудлардан келган фуқароларга хизмат уйи берилади ёки ижара ҳақи қопланади;

·    муносиб иш ҳақи 5-8 миллионгача (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

·    хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

·    қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.

·    идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

·    замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·    давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Мурожаат муддати ва манзил:

·    номзодлар 2021 йил 9 апрелга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Адлия вазирлигининг kadr@adliya.uz электрон почтасига юбориш лозим (маълумот учун телефон: 71-207-04-42).

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/ ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 71 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.



Back to the list