Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 13.04.2021



23:55:34 (GMT +5), Сш, 13 апр 2021

Адлия вазирлиги марказий аппарати бўш иш ўринлари

07.12.2020

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказий аппаратидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича эълон

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

марказий аппаратидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича 

ЭЪЛОН

Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармасида бўш (вакант) лавозимлар:

1. Бош маслаҳатчи;

2. Катта маслаҳатчи 0,5 ставка;

Фаолият йўналиши:

· Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш бўйича таклифларни келишади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тайёрлаш ва ижро этишда иштирок этиш;

· халқаро шартномалар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

· Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги халқаро шартномаларини тайёрлаш, тузиш ва бажариш ҳақида таклифлар тақдим этиш;

· адлия органлари фаолияти соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий нормаларни ўрганади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини уларга мувофиқлаштиришга доир таклифларни киритиш;

· хориждан маблағ жалб қилиш шартномалари ва Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатлари бўйича белгиланган тартибда юридик хулосалар бериш;

· хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

· хорижий ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни ўрнатади ва ривожлантириш;

· халқаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича сўровларни кўриб чиқиш ва фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш.

Бош маслаҳатчи:

· фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;

· ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

· аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

· ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

· соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

· қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

· ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади;

· ўз фикрларини ёзма ҳам оғзаки баён этиш қобилиятига эга бўлиш.

Расмий талаблар:

· юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;

· мутахассислик бўйича камида 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

· давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш лозим;

· шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Катта маслаҳатчи:

· фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини билиш;

· ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

· аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

· ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

· соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

· коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

· ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади;

· ўз фикрларини ёзма ҳам оғзаки баён этиш қобилиятига эга бўлиш.

Расмий талаблар:

· юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;

· мутахассислик бўйича камида 1 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

· давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш лозим;

· шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармасида бўш (вакант) лавозимлар:

1. Етакчи маслаҳатчи;

2. Катта маслаҳатчи.

Фаолият йўналиши:

· давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга услубий ёрдам кўрсатиш;

· давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлардаги тартибга солиш таъсирини баҳолашга масъул бўлган ходимларининг малакасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

· норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш;

· экспертизадан ўтказиш натижасида аниқланган коррупциявий омилларни бартараф этишга қаратилган чоралар кўриш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

· коррупциянинг келиб чиқишига шароит яратаётган қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқлар, қоидалар ва нормаларни аниқлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётда қўллашдаги коррупциявий хавфларни таҳлил қилиш.

Етакчи маслаҳатчи:

· фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиш;

· ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

· давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;

· ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

· соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

· таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

· коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

· ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади;

· ўз фикрларини ёзма ҳам оғзаки баён этиш қобилиятига эга бўлиш.

Расмий талаблар:

· юриспруденция мутахассислиги билан биргаликда қўшимча равишда иқтисодиёт ва молия соҳаларида иккинчи олий маълумотга эга бўлиш (устуворлик берилади);

· мутахассислик бўйича камида 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

· давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш (устуворлик берилади);

· шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Катта маслаҳатчи:

· фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиш;

· ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

· давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;

· расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

· соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

· таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

· коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

· ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади;

· ўз фикрларини ёзма ҳам оғзаки баён этиш қобилиятига эга бўлиш.

Расмий талаблар:

· юриспруденция мутахассислиги билан биргаликда қўшимча равишда иқтисодиёт ва молия соҳаларида иккинчи олий маълумотга эга бўлиш (устуворлик берилади);

· мутахассислик бўйича камида 1 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

· давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) мукаммал билиш (устуворлик берилади);

· шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Адлия вазирлигининг марказий аппаратида 4 та иш юритувчи котиб лавозимлар:

Фаолият йўналиши:

Таркибий бўлинмага келиб тушган хат ва ҳужжатларни кирим қилади ва назоратдан ечади, берилган топшириқ ва кўрсатмаларни тўлиқ, сифатли ҳамда муддатида бажарилишини таъминлашдан иборат.

Иш юритувчи котиб:

· фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиш;

· ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

· соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

· таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

· коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

· ишонч телефонига келиб тушган мурожаатларга жавоб бериш.

Расмий талаблар:

· юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;

· давлат тилини мукаммал билиш;

· шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

· Тошкент шаҳар марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

· бошқа ҳудудлардан келган фуқароларга хизмат уйи берилади ёки ижара ҳақи қопланади;

· муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

· хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

· қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.

· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

· давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Мурожаат муддати ва манзил:

· номзодлар 2020 йил 23 декабрга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Адлия вазирлигининг kadr@adliya.uz электрон почтасига юбориш лозим (маълумот учун телефон: 71-207-04-42)

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/?ELEMENT_ID=99233 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.


Back to the list