Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.11.2020



09:30:40 (GMT +5), Пш, 26 ноя 2020

Адлия вазирлиги марказий аппарати бўш иш ўринлари

02.10.2020

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича 5-сонли ЭЪЛОН


Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармасида бўш (вакант) лавозимлар:

1. Бош маслаҳатчи (лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблари билан ҳавола орқали танишинг);

Фаолият йўналиши:

· халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш;

· халқаро шартномаларга мувофиқ халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;

· хорижий давлатлар судларида ва халқаро арбитражларда томонлардан бири Ўзбекистон Республикаси бўлган низолар кўриб чиқилаётганда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш;

· Ўзбекистон Республикаси иштирокидаги суд ва арбитраж муҳокамалари билан боғлиқ тегишли материалларни йиғишни ҳамда тизимли таҳлил қилиш;

· халқаро арбитраж муҳокамалари вужудга келишини олдини олиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, хорижий давлатлар судлари ва халқаро арбитражларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг самарали ҳимоясини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш;

· хорижий давлатлар судлари ва халқаро арбитражлар муҳокамалари масалалари бўйича маълумотлар базасини шакллантиради ва юритиш;

· мамлакатда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар, энг аввало инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича, шу жумладан ишончсиз маълумотларни инкор қилиш мақсадида холис ахборотни халқаро ҳамжамиятга ва жамоатчиликка етказишни таъминлаш;

· ваколатли органлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши, шу жумладан халқаро ташкилотлардан келиб тушган қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз инсон қадр-қимматини камситувчи муомала турларини қўллашга доир мурожаатларни кўриб чиқиш.

Иқтисодий қонунчилик бошқармасида бўш (вакант) лавозимлар:

1. Бош маслаҳатчи (лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблари билан ҳавола орқали танишинг);

Фаолият йўналиши:

· қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш, уларни амалда қўллаш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

· норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш;

· инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, жамиятда қонунга риоя этиш ва ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш мақсадида ҳуқуқий сиёсатнинг устувор йўналишлари юзасидан таклифлар таёрлаш.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармасида бўш (вакант) лавозимлар:

Фаолият йўналиши:

· ҳуқуқий ва юридик хизматлар кўрсатишни ривожлантириш;

· адвокатура фаолияти кафолатларини таъминлашда кўмаклашиш;

· адвокатура институтининг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш;

· медиация институтини ривожлантириш сиёсатини амалга ошириш;

· кафолатланган малакали юридик ёрдам кўрсатиш фаолиятини мувофиқлаштириш;

· юридик маслаҳат тузулмаларини давлат ҳисобини олиб бориш.

Халқаро рейтинглар ва индекслар билан ишлаш бошқармасида бўш (вакант) лавозимлар:

1. Етакчи маслаҳатчи (лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблари билан ҳавола орқали танишинг).

Фаолият йўналиши:

· сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасига берилган баҳоларни таҳлил қилиш;

· давлат органлари ва ташкилотлари, тадқиқот институтлари томонидан сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасига берилган баҳоларга сабаб бўлган омиллар ва муаммоларни комплекс ўрганилишини ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, услубий раҳбарлик
ва мониторингни амалга ошириш;

· сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индекслар доирасида баҳоланадиган йўналишларда ислоҳотларни амалга оширишни кўзда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва уларнинг лойиҳаларини рейтинг ва индекслар методологиясидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг улардаги ўрнига эҳтимолий таъсири нуқтаи назаридан баҳолаш;

· сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларни тузувчи халқаро ва хорижий ташкилотлар билан алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорлик олиб бориш;

· давлат органлари ва ташкилотларининг сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларни тузувчи халқаро ва хорижий ташкилотларни Ўзбекистонда тегишли соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида ахборотлардан хабардор қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, услубий раҳбарлик ва мониторингни амалга ошириш 

Адлия вазирлиги марказий аппаратида 3 та иш юритувчи котиб (лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблари билан ҳавола орқали танишинг).

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

· Тошкент шаҳар марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

· бошқа ҳудудлардан келган фуқароларга хизмат уйи берилади ёки ижара ҳақи қопланади;

· муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

· хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

· қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.

· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

· давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Мурожаат муддати ва манзил:

· номзодлар 2020 йил 16 октябрга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Адлия вазирлигининг kadr@minjust.gov.uz электрон почтасига юбориш лозим (маълумот учун телефон: 71-207-04-42)

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/ ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.


Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

Бош маслаҳатчи:

· фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;

· ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

· аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

· ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

· соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

· қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

· ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

· олий юридик маълумот;

· мутахассислик бўйича камида 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;

· давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

· шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Етакчи маслаҳатчи:

· фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;

· ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

· давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;

· расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

· соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

· таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

· коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

· ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

· олий юридик маълумот;

· мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи;

· давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

· шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.


Back to the list