Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 20.10.2020



09:31:45 (GMT +5), Чр, 21 окт 2020

Адлия органлари ва муассасаларида бўш иш ўринлари

02.10.2020

Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази давлат муассасаси қуйидаги бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:


Техник кузатув бўлими, Худудларда техник кузатув гуруҳи бош мутахассиси- 1та (Андижон вилояти учун)

Билим даражасига қўйиладиган талаблар:

«Ахборот технологиялари», «Дастурлаш технологиялари», «Компьютер инжиниринги» мутахассисликлари ва йўналишларидан бири бўйича олий маълумот.

Иш тажрибаси:

Давлат бошқарув органларида Техник хизмат кўрсатиш мутахассислиги бўйича 3 йилдан кам бўлмаган;

Мажбуриятлари:

компьютерларга операцион тизимлар, антивирус воситалари, дастурий таъминотларни ўрнатаиш ва созлаш (Windows, Eset Nod32 ва бошқа дастурлар);

Сервер операцион тизимлар билан ишлаш, созлаш, қайта тиклаш, доменда ишлаш, фойдаланувчилар қўшиш, ўчириш ва рухсатларни ўрнатиш хавфсизликни таъминлаш;

компьютерларни локал ҳисоблаш тармоғига улаш, тармоқ администратори талабларига мувофиқ созлаш;

антивирус ҳимоя дастурини созлаш, зарур холларда компьютерларни вируслардан тозалаш (ESET NOD32, ESET Remote Administrator);

компьютерлардаги маълумотларнинг архив нусҳаларини олиш;

компьютерларга принтер, сканер, кўп функцияли қурилмалар, веб-камералар ва бошқа қурилмаларни улаш, уларнинг дастурий таъмнотларини ўрнатиш;

компьютер қурилмаларининг техник ҳолатини текшиш, носоз қисмларни янгисига алмаштириш;

компьютер ёки унинг таркибий қисмларини, қурилмаларни диагностик текшириш, носозликларни аниқлаш (GPU-Z, HDDScan, HDDScan, Victoria, Memtest86, S&M, PC Wizard, HWMonitor);

ички ва корпоратив электрон почталар дастурларини ўрнатиш ва созлаш (windows exchange, Linux Mail Server);

зарур техник ҳужжатларни расмийлаштириш (техник талаблар ёзиш);

Жамоа билан ишлаш;

Креатив фикрлаш.

Иш ҳақи ва бошқа афзалликлар:

ойлик иш ҳақи 5 000,0 млн.сўмгача;

байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам

(базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида);

адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;

меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи-1 та

Билим даражасига қўйиладиган талаблар:

«Ахборот хавфсизлиги», «Ахборот технологиялари», «Дастурлаш технологиялари» «Компьютер инжиниринги» мутахассисликлари ва йўналишларидан бири бўйича олий маълумот.

Иш тажрибаси:

Давлат бошқарув органларида ахборот хавфсизлиги мутахассислиги бўйича 5 йилдан кам бўлмаган раҳбар (департамент, бўлим бошлиғи) бўлиб ишлаган бўлиши лозим.

Аxборот ва киберxавфсизликни таъминлашга масъул xодим қуйидаги касбий билимларга эга бўлиши керак:

аxборот ва киберxавфсизлик соҳасидаги асосий тушунчалар ва таърифлар;

аxборот ва киберxавфсизликни таъминлаш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар;

аxборот ва киберxавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича миллий ва xалқаро стандартлар;

аxборот ва киберxавфсизликни таъминлаш соҳасида аттестация, экспертиза, лицензиялаш ва сертификатлашни ташкил этиш ва ўтказиш қоидалари;

зарур ташкилий-бошқарув, меъёрий-теxник ҳужжатлар рўйxати, шу жумладан ташкилотда аxборот ва киберxавфсизликни таъминлаш бўйича сиёсат ва чора-тадбир режалари, уларни ишлаб чиқиш, расмийлаштириш ва тасдиқлаш тартиби;

аxборот xавфсизлиги объектлари ва муҳим инфратузилма объектларини таснифлаш, ҳисобга олиш ва тоифалаш тартиби стандартлари ва усуллари;

аxборот ва киберxавфсизлик асосий таҳдидлари, шу жумладан тарқатиш каналлари, уларнинг манбалари, таъсир қилиш усуллари, таҳдидларни аниқлаш усуллари;

аxборот ва киберxавфсизлик xавфлари, уларни таҳлил қилиш, баҳолаш усуллари ва бошқариш усуллари;

конфеденциал маълумотларни, шу жумладан шахсий маълумотларни ҳимоялашни ташкиллаштиришга қўйиладиган талаблар ва тартиби;

аxборот ва киберxавфсизликни таъминлаш учун ҳуқуқий, ташкилий ва дастурий-теxник чоралар;

ташкилотда аxборот xавфсизлигини таъминлаш тизимини, унинг тузилиши ва таркибий қисмларини яратиш асослари;

аxборотни ҳимоя қилиш усуллари ва воситалари (жисмоний ҳимоя, криптографик ҳимоя, тармоқ xавфсизлиги, тармоқни ҳужумлардан ҳимоя қилиш, руxсатсиз киришдан ҳимоя қилиш, антивирус ҳимояси, теxник каналлар орқали сизиб чиқишидан ҳимоя қилиш ва бошқалар);

аxборотни ҳимояланганлиги ҳолатини баҳолаш усуллари ва воситалари;

аxборот xавфсизлиги ва киберxавфсизлик инцидентларини кузатиш ва бошқариш ва уларга жавоб бериш (профилактика, суриштирув ва оқибатларни бартараф этиш) талаблари;

яxлитликни, узлуксизликни ва ишлашни тиклашни таъминлаш талаблари.

Аxборот ва киберxавфсизликни таъминлашга масъул xодим қуйидаги касбий кўникмаларга эга бўлиши керак:

ўз касбий фаолиятида аxборот xавфсизлиги ва киберxавфсизликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий ҳужжатлар, xалқаро ва давлат стандартларини билиш ва улардан фойдаланиш;

ҳимояланган маълумотларни таснифлаш, конфиденциал маълумотлар рўйxатини тузиш;

xавфсизлик даражаси бўйича аxборот xавфсизлиги объектларини тоифалаштириш;

аxборот ва киберxавфсизлик учун мавжуд таҳдидларни, ахборот сизиб чиқиши мумкин бўлган каналларни аниқлаш шунингдек, тармоқни ҳужумлардан ҳимоя қилиш, руxсатсиз киришдан ҳимоя қилиш, антивирус ҳимояси, теxник каналлар орқали сизиб чиқишидан ҳимоя қилиш;

аxборот xавфсизлиги ва киберxавфсизликни таҳлил қилиш, баҳолаш ва бошқариш;

аxборот xавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш, доимий актуаллаштириб бориш;

аxборот xавфсизлиги ва киберxавфсизликни ташкил этиш бўйича зарур ташкилий-бошқарув ва норматив-теxник ҳужжатларни тайёрлаш;

комплекс ёндашувни қўллаган ҳолда ахборот ҳимоялаш ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ташкилий ва муҳандислик-техник чора-тадбир режа ва дастурларини тузиш;

аxборотни таъминлаш учун мавжуд бўлган барча ташкилий, муҳандислик-теxник ва дастурий-теxник тадбирларни самарали қўллаган ҳолда, аxборот ва киберxавфсизлик тизимини яратишга талабларни ишлаб чиқиш, жумладан, норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ аxборотлаштириш объектларида аxборот ва киберxавфсизликни таъминлаш усуллари ва воситаларини амалга оширишни ташкил этиш;

аxборот ва телекоммуникация тизимларини муҳим инфратузилма объекти сифатида таснифлаш мезонлари ва тартибини билиш ва қўллаш;

муҳим инфратузилма объектларида киберxавфсизликни таъминлаш бўйича фаолиятнинг ташкил этиш xусусиятларини тушуниш;

аxборот ва киберxавфсизлик инцидентларини ташкил қилиш ва назорат қилишни ташкиллаштириш ва амалга ошириш;

ташкилотнинг мақсадлари, вазифалари, асосий принциплари, назорат қилишнинг усуллари ва воситалари, ҳимояланганлик ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолашни тушуниш ва аниқлаш;

фавқулодда вазиятлардан сўнг ахборот-телекоммуникация тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш (теxник xизмат, режали таъмирлаш ишлари) ва таркибий қисмларини тиклаш режаларини тузиш.

Мажбуриятлари:

- ахборот ва киберхавфсизлик таҳдидларидан маълумотларни ва ахборотлаштириш объектларини ҳимоя қилиш ишларининг самарадорлигини ташкиллаштириш, ўтказиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

- Адлия вазирлиги ахборотлаштириш объектларини белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилишини ташкиллаштириш, аxборот ва киберxавфсизликни таъминлаш соҳасида аттестация, экспертиза, лицензиялаш ва сертификатлаш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;

- ахборот хавфсизлиги воситалари ва дастурий-техник таъминотни ёрдамида ахборотларни муҳофаза қилишни амалга ошириш;

- ахборотни ҳимоя қилиш учун техник ва ташкилий ва маъмурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

- бўлим эҳтиёжлари учун харид қилиш фаолиятини ташкил қилиш;

- мавжуд ахборот хавфсизлиги тизимини таҳлил қилиш, ахборот хавфсизлиги ечимларини модернизация қилиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

- ахборотни ҳимоя қилиш воситаларининг ҳолати ва уларнинг эксплуатация ҳужжатлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги давлат стандартлари талабларига мувофиқлиги мониторинги ва таҳлилини ўтказиш;

- ахборот хавфсизлиги инцидентларига жавоб бериш, ўрганишларда иштирок этиш;

- назорат қилувчи органлар билан боғланиш, ахборот хавфсизлиги соҳасида зарур лицензияларни олишни ташкил этиш, текширувларда қатнашиш;

- тармоқлараро экранларни, WAF-ларни созлаш, сақлаш ва улардан фойдаланишда иштирок этиш;

- дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаларни бошқариш;

- ахборот тизимларининг ривожланишини мониторинг қилиш;

- конфиденциал маълуотларни ҳимоя қилиш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва хавфсизлигини таъминлаш;

- ахборот тизимларини комплек химоя қилиш тартиби;

- давлат тилини мукаммал билиш (ҳорижий тилларни яхши билиш устунлик беради);

- юклатилган вазифаларни мустақил, назоратсиз бажара олиш;

- ташаббускорлик, жонбозлик хислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.

Алоҳида талаблар:

- Ахборот хавфсизлиги соҳасидаги хужжатларни ишлаб чиқиш тажрибаси;

- Замонавий ахборот хавфсизлиги воситаларини созлаш ва ишлатиш тажрибаси (тармоқлараро экран (Firewall), хавфсиз VPN, BT дастурий ва аппарат-дастурий ҳимояси, хавфсизлик таҳлили, тармоқ хавфсизлиги ва бошқалар).

- ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича эксперт сифатида лойиҳаларда иштирок этиш тажрибаси;

- ахборотни ҳимоя қилиш воситаларини, криптографик ҳимоя воситаларини ўрнатиш, созлаш ва техник хизмат кўрсатиш тажрибаси;

- ахборот тизимларига бузиб киришларни аниқлаш воситалари (IDS/IPS), DLP ва SIEM тизимлари билан ишлаш тажрибаси қўллаб қувватланади.

Иш ҳақи ва бошқа афзалликлар:

ойлик иш ҳақи 6 000,0 млн. сўмгача;

байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам

(базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида);

адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;

меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.

Ахборот хавфсизлиги бўлими бош мутахассиси-1 та

Билим даражасига қўйиладиган талаблар:

«Ахборот хавфсизлиги», «Ахборот технологиялари», «Дастурлаш технологиялари» «Компьютер инжиниринги» мутахассисликлари ва йўналишларидан бири бўйича олий маълумот.

Иш тажрибаси:

Давлат бошқарув органларида Ахборот хавфсизлиги мутахассислиги бўйича 3 йилдан кам бўлмаган муддатда бош мутахассис бўлиб ишлаган бўлиши лозим.

Аxборот ва киберxавфсизликни таъминлашга масъул xодим қуйидаги касбий кўникмаларга эга бўлиши керак:

ўз касбий фаолиятида аxборот xавфсизлиги ва киберxавфсизликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий ҳужжатлар, xалқаро ва давлат стандартларини билиш ва улардан фойдаланиш;

ҳимояланган маълумотларни таснифлаш, конфиденциал маълумотлар рўйxатини тузиш;

xавфсизлик даражаси бўйича аxборот xавфсизлиги объектларини тоифалаштириш;

аxборот ва киберxавфсизлик учун мавжуд таҳдидларни, ахборот сизиб чиқиши мумкин бўлган каналларни аниқлаш шунингдек, тармоқни ҳужумлардан ҳимоя қилиш, руxсатсиз киришдан ҳимоя қилиш, антивирус ҳимояси, теxник каналлар орқали сизиб чиқишидан ҳимоя қилиш;

аxборот xавфсизлиги ва киберxавфсизликни таҳлил қилиш, баҳолаш ва бошқариш;

аxборот xавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш, доимий актуаллаштириб бориш;

аxборот xавфсизлиги ва киберxавфсизликни ташкил этиш бўйича зарур ташкилий-бошқарув ва норматив-теxник ҳужжатларни тайёрлаш;

комплекс ёндашувни қўллаган ҳолда ахборот ҳимоялаш ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ташкилий ва муҳандислик-техник чора-тадбир режа ва дастурларини тузиш;

аxборотни таъминлаш учун мавжуд бўлган барча ташкилий, муҳандислик-теxник ва дастурий-теxник тадбирларни самарали қўллаган ҳолда, аxборот ва киберxавфсизлик тизимини яратишга талабларни ишлаб чиқиш, жумладан, норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ аxборотлаштириш объектларида аxборот ва киберxавфсизликни таъминлаш усуллари ва воситаларини амалга оширишни ташкил этиш;

аxборот ва телекоммуникация тизимларини муҳим инфратузилма объекти сифатида таснифлаш мезонлари ва тартибини билиш ва қўллаш;

муҳим инфратузилма объектларида киберxавфсизликни таъминлаш бўйича фаолиятнинг ташкил этиш xусусиятларини тушуниш;

аxборот ва киберxавфсизлик инцидентларини ташкил қилиш ва назорат қилишни ташкиллаштириш ва амалга ошириш;

ташкилотнинг мақсадлари, вазифалари, асосий принциплари, назорат қилишнинг усуллари ва воситалари, ҳимояланганлик ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолашни тушуниш ва аниқлаш;

фавқулодда вазиятлардан сўнг ахборот-телекоммуникация тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш (теxник xизмат, режали таъмирлаш ишлари) ва таркибий қисмларини тиклаш режаларини тузиш.

Мажбуриятлари:

- ахборот ва киберхавфсизлик таҳдидларидан маълумотларни ва ахборотлаштириш объектларини ҳимоя қилиш ишларининг самарадорлигини ташкиллаштириш, ўтказиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

- Адлия вазирлиги ахборотлаштириш объектларини белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилишини ташкиллаштиришда иштирок этиш, аxборот ва киберxавфсизликни таъминлаш соҳасида аттестация, экспертиза, лицензиялаш ва сертификатлаш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;

- ахборот тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ўрганиш ишларини олиб бориш;

- Адлия вазирлиги, адлия органлари ва муассасаларида ташкил қилишнинг амалдаги тамойилларини (шу жумладан, ахборот тизимлари фаолияти нуқтаи назаридан) ўрганиш учун экспертлар ва ахборот тизимларидан фойдаланувчилар билан музокаралар ташкил қилиш, семинарларда (бизнес-таҳлилчилар билан биргаликда) иштирок этиш;

- автоматлаштириш керак бўлган жараёнларни идентификациялаш нуқтаи назаридан лойиҳа ҳужжатларини ўрганиш ва тизимлаштириш;

- ахборот тизимларини шакллантиришда ва техник шартларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

- функционал дастурий таъминотга талабларни тўплаш, таҳлил қилиш ва ҳужжатлаштириш;

- янги жорий қилинган ахборот тизимларини синовдан ўтказишда иштирок этиш;

- ахборот тизимларнинг ривожлантиришдаги камчиликларни хавфларни ва уларни сабабларини таҳлил қилиш;

- конфиденциал маълумотларни ҳимоя қилиш‚ ахборот хавфсизлигини аудитини ўтказиш;

- Ахборотни ҳимоя қилиш соҳасидаги умумий меъёрий асосларни билиш (тегишли қонунлар, ҳукумат қарорлари, стандартлар ва бошқа ҳужжатлар);

- ахборотни муҳофаза қилишнинг тартибга солувчи талабларини ташкилий ва техник чоралар билан боғлаш имконияти;

- MS Office (Word, Excel, Visio) дастурларини мукаммал билиши;

- шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, ахборотни ҳимоя қилишни ташкил этиш, конфиденциал режимни ўрнатиш бўйича лойиҳаларни мустақил равишда амалга ошириш тажрибаси;

- Windows Server ва Linux тизимларини ўрнатиш, бошқариш ва созлаш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиши;

- ахборот хавфсизлиги дастурларини созлаш ва хизмат хизмат кўрсатиш;

- Unix ва Windows Server платформаларининг хавфсизлик тизимини ўрнатиш, бошқариш ва созлаш бўйича амалий кўникмалар талаб этилади;

- Ахборот хавфсизлиги соҳасидаги хужжатлар билан таниш бўлиши;

- Замонавий ахборот хавфсизлиги воситаларини созлаш ва ишлатиш тажрибаси (тармоқлараро экран (Firewall), хавфсиз VPN, BT дастурий ва аппарат-дастурий ҳимояси, хавфсизлик таҳлили, тармоқ хавфсизлиги ва бошқалар);

- ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича эксперт сифатида лойиҳаларда иштирок этиш тажрибаси;

- ахборотни ҳимоя қилиш воситаларини, криптографик ҳимоя воситаларини ўрнатиш, созлаш ва техник хизмат кўрсатиш тажрибаси;

- ахборот тизимларига бузиб киришларни аниқлаш воситалари (IDS/IPS), DLP ва SIEM тизимлари билан ишлаш тажрибаси;

- Microsoft ва VmWare тизими виртуализация технологияларига асосланган тизимларни лойиҳалаштириш, жойлаштириш ва техник хизмат кўрсатиш тажрибасига эга бўлиши мақсадга мувофиқ.

Иш ҳақи ва бошқа афзалликлар:

ойлик иш ҳақи 5 000,0 млн.сўмгача;

байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам

(базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида);

адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;

меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.

АКТни стратегик ривожлантириш бўлими бош мутахассиси-1 та

Билим даражасига қўйиладиган талаблар:

«Ахборот хавфсизлиги», «Ахборот технологиялари», «Дастурлаш технологиялари» «Компьютер инжиниринги» мутахассисликлари ва йўналишларидан бири бўйича олий маълумот.

Иш тажрибаси:

Давлат бошқарув органларида мутахассислиги бўйича 3 йилдан кам бўлмаган муддатда бош мутахассис бўлиб ишлаган бўлиши лозим.

Мажбуриятлари:

- ахборот тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ўрганиш ишларини олиб бориш;

- Адлия вазирлиги, адлия органлари ва муассасаларида ташкил қилишнинг амалдаги тамойилларини (шу жумладан, ахборот тизимлари фаолияти нуқтаи назаридан) ўрганиш учун экспертлар ва ахборот тизимларидан фойдаланувчилар билан музокаралар ташкил қилиш, семинарларда (бизнес-таҳлилчилар билан биргаликда) иштирок этиш;

- автоматлаштириш керак бўлган жараёнларни идентификациялаш нуқтаи назаридан лойиҳа ҳужжатларини ўрганиш ва тизимлаштириш;

- ахборот тизимларини шакллантиришда ва техник шартларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

- функционал дастурий таъминотга талабларни тўплаш, таҳлил қилиш ва ҳужжатлаштириш;

- янги жорий қилинган ахборот тизимларини синовдан ўтказишда иштирок этиш;

- ахборот тизимларнинг ривожлантиришдаги камчиликларни хавфларни ва уларни сабабларини таҳлил қилиш;

- MS Office (Word, Excel, Visio) дастурларини мукаммал билиши;

- Windows Server ва Linux тизимларини ўрнатиш, бошқариш ва созлаш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиши;

- ҳозирги кунда ахборот технологиялари соҳасида жаҳон тажрибаларини ўрганган ҳолда янги ғоялар таклиф этиши;

- давлат ташкилотларида лойиҳа устида иш жараёнларини олиб борганлиги;

- давлат ва бошқа органларнинг (марказ ваколатига кирадиган) мурожаатларини кўриб чиқиш, ушбу сўровларни кўриб чиқиш натижалари бўйича жавоблар ва таклифлар лойиҳаларини тайёрлаш.

Қуйидаги касбий кўникмаларга эга бўлиши керак:

- Ўзбекистон Республикасининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, ривожлантириш бўйича, шунингдек АКТга оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳкжжатлари билан таниш бўлиши, улар билан ишлаган бўлиши;

- Электрон ҳуқуматни жорий қилишга оид ҳужжатлар билан ишлаш кўникмалари;

- Ўзбекистон Республикасининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ахборот тизимларига оид Давлат стандартларини билиши;

- Давлат стандартларига мувофиқ ахборот тизимлари, ахборот ресурслари, маълумотлар базаларини яратиш, такомиллаштириш бўйича техник топшириқлар ва бошқа техник ҳужжатларни тайёрлай олиши;

- MS Office (Word, Excel, Visio) дастурларини мукаммал билиши;

- Windows Server ва Linux тизимларини ўрнатиш, бошқариш ва созлаш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиши;

- ҳозирги кунда ахборот технологиялари соҳасида жаҳон тажрибаларини ўрганган ҳолда янги ғоялар таклиф этиши;

- давлат ташкилотларида АКТга оид лойиҳаларни жорий қилиш жараёнларида иштирок этганлиги.

Иш ҳақи ва бошқа афзалликлар:

ойлик иш ҳақи 5 000,0 млн.сўмгача;

байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам

(базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида);

адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;

меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.


Дастурий таъминотларни яратиш бўлими бош мутахассиси-2 та

Билим даражасига қўйиладиган талаблар:

«Ахборот технологиялари», «Дастурлаш технологиялари» «Компьютер инжиниринги» мутахассисликлари ва йўналишларидан бири бўйича олий маълумот.

Иш тажрибаси:

Дастурий таъминотларни, маълумотлар базаларини яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича 3 йилдан кам ишлаган бўлиши лозим.

Мажбуриятлари:

- Адлия вазирлиги, адлия органлари ва муассасасаларига замонавий компьютер техникаси, алоқа ва коммуникациялар, янги ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бошқаришни такомиллаштириш бўйича лойиҳаларнинг дастурий таъминотларини, маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва дастурий техник қўллаб-қувватлашни амалга ошириш;

- мавжуд автоматлаштириш тизимларининг дастурий таъминотлари, маълумотлар базаларини модернизация қилиш, такомиллаштириш ва дастурлаш билан боғлиқ ишларни бажариш;

- мавжуд ахборот тизимлари, дастурий таъминотларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, дастурий таъминотлар, маълумотлар базаларидаги муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;

- дастурий таъминотларнинг техник топшириқлари ва бошқа техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

- бўлимнинг иш режасига ва бошқа топшириқларига мувофиқ ишларни бажарилиши тўғрисида ҳар ой, чорак ва йиллик ҳисобот тайёрлаш;

- давлат ва бошқа органларнинг (марказ ваколатига кирадиган) мурожаатларини кўриб чиқиш, ушбу сўровларни кўриб чиқиш натижалари бўйича жавоблар ва таклифлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш.

Дастурчи лавозими билим ва кўникмаларига бўлган талаблар:

Дастурлаш технологияси: С#, C++, PHP, Microsoft .Net, JavaScript, HTML, CSS, Vue.js, AngularJS, Python, SQL, Oracle SQL, Oracle Pl/SQL,

Дастурий маҳсулотларнинг “бегона” кодлари билан ишлаш;

Ёрдамчи дастурларни билиши (масалан, версияларни бошқариш тизими);

Маълумотлар базаларини бошқариш тизими: Oracle Database, Postgresql.

Замонавий дастурлаш тилларида дастурий таъминотлар, маълумотлар базалари яратиш бўйича тажрибага эга бўлиши (махсус сертификатларга эга бўлиши қўллаб қувватланди);

Жамоа билан ишлаш;

Креатив фикрлаш;

АТКга оид техник ҳужжатлар билан ишлаш тажрибаси, дастурий таъминотлар матнларини (кодларини) изоҳлай олиш;

Web технологияда дастурлаш, web-серверлар, иловалар серверлари билаш ишлаш тажрибасига эга бўлиши, клиент-сервер технологиялари, сервер технологиялари, маълумотлар базаларини бошқариш тизимлари (СУБД) билан ишлаш тажрибаси, операцион тизимлар ва офис дастурлари билан ишлаш тажрибаси;

Ўзи томонидан яратилган ахборот тизимлари, дастурий таъминотлар, маълумотлар базалари ҳақида маълумот тақдим этиши зарур.

Иш ҳақи ва бошқа афзалликлар:

· иш ҳақи ўртача йиллик ойига 10,0 млн.сўмдан;

· мустақил амалга оширилган лойиҳалар бўйича бонус мукофотлари;

· байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;

· қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам;

· адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;

· меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.

Дастурий таъминотларни яратиш бўлими етакчи мутахассиси-2 та

Билим даражасига қўйиладиган талаблар:

«Ахборот технологиялари», «Дастурлаш технологиялари» «Компьютер инжиниринги» мутахассисликлари ва йўналишларидан бири бўйича олий маълумот.

Иш тажрибаси:

Дастурий таъминотларни, маълумотлар базаларини яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича 3 йилдан кам ишлаган бўлиши лозим.

Мажбуриятлари:

- Адлия вазирлиги, адлия органлари ва муассасасаларига замонавий компьютер техникаси, алоқа ва коммуникациялар, янги ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бошқаришни такомиллаштириш бўйича лойиҳаларнинг дастурий таъминотларини, маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва дастурий техник қўллаб-қувватлашни амалга ошириш;

- мавжуд автоматлаштириш тизимларининг дастурий таъминотлари, маълумотлар базаларини модернизация қилиш, такомиллаштириш ва дастурлаш билан боғлиқ ишларни бажариш;

- мавжуд ахборот тизимлари, дастурий таъминотларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, дастурий таъминотлар, маълумотлар базаларидаги муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;

- бўлимнинг иш режасига ва бошқа топшириқларига мувофиқ ишларни бажарилиши тўғрисида ҳар ой, чорак ва йиллик ҳисобот тайёрлаш;

- давлат ва бошқа органларнинг (марказ ваколатига кирадиган) мурожаатларини кўриб чиқиш, ушбу сўровларни кўриб чиқиш натижалари бўйича жавоблар ва таклифлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш.

Дастурчи лавозими билим ва кўникмаларига бўлган талаблар:

Дастурлаш технологияси: С#, C++, PHP, Microsoft .Net, JavaScript, HTML, CSS, Vue.js, AngularJS, Python, SQL, Oracle SQL, Oracle Pl/SQL,

Дастурий маҳсулотларнинг “бегона” кодлари билан ишлаш;

Ёрдамчи дастурларни билиши (масалан, версияларни бошқариш тизими);

Маълумотлар базаларини бошқариш тизими: Oracle Database, Postgresql.

Замонавий дастурлаш тилларида дастурий таъминотлар, маълумотлар базалари яратиш бўйича тажрибага эга бўлиши (махсус сертификатларга эга бўлиши қўллаб қувватланди);

Жамоа билан ишлаш;

Креатив фикрлаш;

Web технологияда дастурлаш, web-серверлар, иловалар серверлари билаш ишлаш тажрибасига эга бўлиши, клиент-сервер технологиялари, сервер технологиялари, маълумотлар базаларини бошқариш тизимлари (СУБД) билан ишлаш тажрибаси, операцион тизимлар ва офис дастурлари билан ишлаш тажрибаси;

Ўзи томонидан яратилган ахборот тизимлари, дастурий таъминотлар, маълумотлар базалари ҳақида маълумот тақдим этиши зарур.

Иш ҳақи ва бошқа афзалликлар:

· иш ҳақи ўртача йиллик ойига 9,0 млн.сўмдан;

· мустақил амалга оширилган лойиҳалар бўйича бонус мукофотлари;

· байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;

· қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам;

· адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;

· меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли лавозим кўрсатилган ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- шахсий варақа (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак);

- диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;

- номзоднинг паспорт нусхаси.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги АКТР марказида ўтказилади. (Манзил: Тошкент ш. Сайилгох, 5)

Хужжатларни танлов эьлон қилинган кундан бошлаб, 2020 йил 17 октябрь санасига қадар топшириш имкони мавжуд.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ict@adliya.uz  электрон манзили орқали электрон шаклда юборилиши ҳам мумкин.

Маълумот учун телефон: (71) 207 04 57, 1281

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари мавжудлиги ҳақидаги асослантирилган хабарлар билан Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм ботига мурожаат қилишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларида

ахборот-коммуникация технологияларида

ривожлантириш маркази

____________________________________________
номзоднинг Ф.И.О.
____________________________________________

____________________________________________
яшаш манзили

АРИЗА

Танловда иштирок этиш тўғрисида

Менга 20____йил «______» _________________ даги ________-сонли берилган эълонга мувофиқ _______________________________________________________эълонда кўрсатилган вакант лавозим

лавозимига тайинлаш бўйича танловда иштирок этишга рухсат беришингизни сўрайман.

Боғланиш телефон рақамим:_____________________

Электрон почта манзилим: ______________________

Қуйидаги хужжатлар илова қиламан:

1.



2.



3.



...



_______________________________

(тўлдирилган сана)

_______________________________

(тўлдирилган сана)

_______________________________

(тўлдирилган сана)


Back to the list