Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 10.07.2020

21:10:44 (GMT +5), Жм, 10 июл 2020

Адлия органларида бўш иш ўринлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича 3-сонли ЭЪЛОН

Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармасида бўш (вакант) лавозимлар:

Хужжатларни топшириш санаси 15.06.2020 йилда тугади

Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармасида бўш (вакант) лавозимлар:

1.      Бош маслаҳатчи (лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблари билан ҳавола орқали танишинг);

2.      Етакчи маслаҳатчи (лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблари билан ҳавола орқали танишинг). 

Фаолият йўналиши:

·        давлат органлари ва ташкилотлари томонидан “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш;

·        маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш, бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон давлат хизматларини кўрсатишни янада кенгайтириш;

·        бизнес жараёнларини қайта бошқариш усулларидан фойдаланган ҳолда барча давлат хизматларини тақдим этиш жараёнларини оптималлаштириш, тартиб, муддатлар ва зарур ҳужжатларни максимал қисқартириш;

·        давлат органлари ва ташкилотларига ўзининг давлат хизматларини кўрсатишида бизнес жараёнларини қайта бошқаришга ўтказишда услубий ёрдам бериш;

·        аҳолининг интернет, Ягона интерактив давлат хизматлари портали, мобил иловалар орқали давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини такомиллаштириш;

·        тадбиркорлик соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини босқичма-босқич қисқартириш.

·        давлат хизматлари марказлари инфратузилмасини доимий равишда такомиллаштириш, хизматларни рақамлаштириш;

·        экстерриториал тамойили асосида кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини босқичма-босқич кенгайтириш;

·        давлат хизматлари соҳасидаги фаолият стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш (ахборот тизимларини интеграциялаш стандарти ҳамда техник стандартлар);

·        давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар турларини кенгайтириш.

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармасида бўш (вакант) лавозимлар:

1.      Бош маслаҳатчи (лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблари билан ҳавола орқали танишинг);

2.      Етакчи маслаҳатчи (лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблари билан ҳавола орқали танишинг);

3.      Катта маслаҳатчи (лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблари билан ҳавола орқали танишинг).

Фаолият йўналиши:

·        фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларини ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг замонавий ва самарали механизмларини жорий қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

·        халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида тузиладиган келишувлар билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

·        жамиятда янги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

·        электрон тижоратни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича самарали механизмларни жорий қилиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

·        фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга оид миллий қонунчиликни халқаро стандартларга ва энг яхши хорижий амалиётларга мувофиқлаштириш ишларини олиб бориш;

·        фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган келишувларга риоя этишда вужудга келадиган тизимли муаммо ва камчиликларни таҳлил қилади ва уларни қонуний бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

  • Тошкент шаҳар марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
  • иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
  • бошқа ҳудудлардан келган фуқароларга хизмат уйи берилади ёки ижара ҳақи қопланади;
  • муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
  • хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.
  • идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

  • замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·         давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти. 

Мурожаат муддати ва манзил:

·         номзодлар 2020 йил 15 июнга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Адлия вазирлигининг kadr@minjust.gov.uz электрон почтасига юбориш лозим (маълумот учун телефон: 71-207-04-42)

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/ ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.

Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

Бош маслаҳатчи:

  • фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;
  • ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
  • аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
  • жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
  • соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
  • ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

  • олий юридик маълумот;
  • мутахассислик бўйича камида 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
  • давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
  • шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Етакчи маслаҳатчи:

  • фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;
  • ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
  • давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;
  • расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
  • жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
  • соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
  • коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
  • ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

  • олий юридик маълумот;
  • мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи;
  • давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
  • шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Катта маслаҳатчи:

  • фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;
  • ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
  • расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
  • жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
  • соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
  • коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
  • ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

  • олий юридик маълумот;
  • мутахассислик бўйича камида 1 йил иш стажи;
  • давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
  • шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик

Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази давлат муассасаси қуйидаги бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

АКТни ривожлантириш ва ахборот хавфсизлиги бўлими бошлиғи – 1 та

АКТни ривожлантириш ва ахборот хавфсизлиги бўлими бош мутахассиси-1 та

АКТни ривожлантириш ва ахборот хавфсизлиги бўлими етакчи мутахассиси-1 та

АКТни ривожлантириш ва ахборот хавфсизлиги бўлими бошлиғи 1 та

Билим даражасига қўйиладиган талаблар:

«Ахборот хавфсизлиги», «Ахборот технологиялари», «Дастурлаш технологиялари» «Компьютер инжиниринги» мутахассисликлари ва йўналишларидан бири бўйича олий маълумот.

Иш тажрибаси:

Давлат бошқарув органларида мутахассислиги бўйича 5 йилдан кам бўлмаган раҳбар (департамент, бўлим бошлиғи) бўлиб ишлаган бўлиши лозим.

Мажбуриятлари:

- Адлия вазирлиги, адлия органлари ва муассасасаларига замонавий компьютер техникаси, алоқа ва коммуникациялар, янги ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бошқаришни такомиллаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- Мавжуд автоматлаштириш тизимларини модернизатция қилиш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштирилган тизимларини ва унинг алоҳида қуйи тизимларини яратишда техник талабларни тайёрлаш. Автоматлаштирилган тизимларни лойиҳалаштириш ва амалга ошириш режаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш, вазифаларни шакллантириш ва алгоритмлаштириш, қуйи тизимларни ташкилий ва техник таъминотини мувофиқлаштириш, энг янги ахборот технологияларини жорий этиш. Иш жараёнини такомиллаштириш ишларини ташкиллаштириш;

- Марказ ваколатига кирадиган тегишли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқилишини таъминлаш;

- Бўлимнинг иш режасига ва бошқа топшириқларига мувофиқ ишларни бажарилиши тўғрисида ҳар ой, чорак ва йиллик ҳисобот тайёрлаш;

- Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича лойиҳаларнинг паспортлари, концепциялари жадваллар ишлаб чиқиш ва бошқа топшириқларининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлашни ташкил этиш;

- давлат ва бошқа органларнинг (марказ ваколатига кирадиган) мурожаатларини кўриб чиқиш, ушбу сўровларни кўриб чиқиш натижалари бўйича жавоблар ва таклифлар лойиҳаларини тайёрлаш;

Ахборот хавфсизлиги йўналиши бўйича:

- ахборот хавфсизлиги воситалари ва дастурий-техник таъминотни ёрдамида ахборотларни муҳофаза қилишни амалга ошириш;

- ахборотни ҳимоя қилиш учун техник ва ташкилий ва маъмурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

- бўлим эҳтиёжлари учун харид қилиш фаолиятини ташкил қилиш;

- мавжуд ахборот хавфсизлиги тизимини таҳлил қилиш, ахборот хавфсизлиги ечимларини модернизация қилиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

- ахборотни ҳимоя қилиш воситаларининг ҳолати ва уларнинг эксплуатация ҳужжатлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги давлат стандартлари талабларига мувофиқлиги мониторинги ва таҳлилини ўтказиш;

- ахборот хавфсизлиги инцидентларига жавоб бериш, ўрганишларда иштирок этиш;

- назорат қилувчи органлар билан боғланиш, ахборот хавфсизлиги соҳасида зарур лицензияларни олишни ташкил этиш, текширувларда қатнашиш;

- тармоқлараро экранларни, WAF-ларни созлаш, сақлаш ва улардан фойдаланишда иштирок этиш;

- дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаларни бошқариш;

- ахборот тизимларининг ривожланишини мониторинг қилиш;

- конфиденциал маълуотларни ҳимоя қилиш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва хавфсизлигини таъминлаш;

- ахборот тизимларини комплек химоя қилиш тартиби;

- давлат тилини мукаммал билиш (ҳорижий тилларни яхши билиш устунлик беради);

- юклатилган вазифаларни мустақил, назоратсиз бажара олиш;

- ташаббускорлик, жонбозлик хислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.

Алоҳида талаблар:

- Ахборот хавфсизлиги соҳасидаги хужжатларни ишлаб чиқиш тажрибаси;

- Замонавий ахборот хавфсизлиги воситаларини созлаш ва ишлатиш тажрибаси (тармоқлараро экран (Firewall), хавфсиз VPN, BT дастурий ва аппарат-дастурий ҳимояси, хавфсизлик таҳлили, тармоқ хавфсизлиги ва бошқалар).

- ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича эксперт сифатида лойиҳаларда иштирок этиш тажрибаси;

- ахборотни ҳимоя қилиш воситаларини, криптографик ҳимоя воситаларини ўрнатиш, созлаш ва техник хизмат кўрсатиш тажрибаси;

- ахборот тизимларига бузиб киришларни аниқлаш воситалари (IDS/IPS), DLP ва SIEM тизимлари билан ишлаш тажрибаси қўллаб қувватланади.

Иш ҳақи ва бошқа афзалликлар:

ойлик иш ҳақи 6 000,0 млн. сўмгача;

байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам

(базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида);

адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;

меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.

АКТни ривожлантириш ва ахборот хавфсизлиги бўлими бош мутахассиси-1 та

Билим даражасига қўйиладиган талаблар:

«Ахборот хавфсизлиги», «Ахборот технологиялари», «Дастурлаш технологиялари» «Компьютер инжиниринги» мутахассисликлари ва йўналишларидан бири бўйича олий маълумот.

Иш тажрибаси:

Давлат бошқарув органларида мутахассислиги бўйича 3 йилдан кам бўлмаган муддатда бош мутахассис бўлиб ишлаган бўлиши лозим.

Мажбуриятлари:

- ахборот тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ўрганиш ишларини олиб бориш;

- Адлия вазирлиги, адлия органлари ва муассасаларида ташкил қилишнинг амалдаги тамойилларини (шу жумладан, ахборот тизимлари фаолияти нуқтаи назаридан) ўрганиш учун экспертлар ва ахборот тизимларидан фойдаланувчилар билан музокаралар ташкил қилиш, семинарларда (бизнес-таҳлилчилар билан биргаликда) иштирок этиш;

- автоматлаштириш керак бўлган жараёнларни идентификациялаш нуқтаи назаридан лойиҳа ҳужжатларини ўрганиш ва тизимлаштириш;

- ахборот тизимларини шакллантиришда ва техник шартларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

- функционал дастурий таъминотга талабларни тўплаш, таҳлил қилиш ва ҳужжатлаштириш;

- янги жорий қилинган ахборот тизимларини синовдан ўтказишда иштирок этиш;

- ахборот тизимларнинг ривожлантиришдаги камчиликларни хавфларни ва уларни сабабларини таҳлил қилиш;

- конфиденциал маълумотларни ҳимоя қилиш‚ ахборот хавфсизлигини аудитини ўтказиш;

- Ахборотни ҳимоя қилиш соҳасидаги умумий меъёрий асосларни билиш (тегишли қонунлар, ҳукумат қарорлари, стандартлар ва бошқа ҳужжатлар);

- ахборотни муҳофаза қилишнинг тартибга солувчи талабларини ташкилий ва техник чоралар билан боғлаш имконияти;

- MS Office (Word, Excel, Visio) дастурларини мукаммал билиши;

- шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, ахборотни ҳимоя қилишни ташкил этиш, конфиденциал режимни ўрнатиш бўйича лойиҳаларни мустақил равишда амалга ошириш тажрибаси;

- Windows Server ва Linux тизимларини ўрнатиш, бошқариш ва созлаш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиши;

- ахборот хавфсизлиги дастурларини созлаш ва хизмат хизмат кўрсатиш;

- Unix ва Windows Server платформаларининг хавфсизлик тизимини ўрнатиш, бошқариш ва созлаш бўйича амалий кўникмалар талаб этилади;

- Ахборот хавфсизлиги соҳасидаги хужжатлар билан таниш бўлиши;

- Замонавий ахборот хавфсизлиги воситаларини созлаш ва ишлатиш тажрибаси (тармоқлараро экран (Firewall), хавфсиз VPN, BT дастурий ва аппарат-дастурий ҳимояси, хавфсизлик таҳлили, тармоқ хавфсизлиги ва бошқалар);

- ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича эксперт сифатида лойиҳаларда иштирок этиш тажрибаси;

- ахборотни ҳимоя қилиш воситаларини, криптографик ҳимоя воситаларини ўрнатиш, созлаш ва техник хизмат кўрсатиш тажрибаси;

- ахборот тизимларига бузиб киришларни аниқлаш воситалари (IDS/IPS), DLP ва SIEM тизимлари билан ишлаш тажрибаси;

- Microsoft ва VmWare тизими виртуализация технологияларига асосланган тизимларни лойиҳалаштириш, жойлаштириш ва техник хизмат кўрсатиш тажрибасига эга бўлиши мақсадга мувофиқ.

Иш ҳақи ва бошқа афзалликлар:

ойлик иш ҳақи 5 000,0 млн.сўмгача;

байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам

(базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида);

адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;

меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.

АКТни ривожлантириш ва ахборот хавфсизлиги бўлими етакчи мутахассиси-1 та

Билим даражасига қўйиладиган талаблар:

«Ахборот хавфсизлиги», «Ахборот технологиялари», «Дастурлаш технологиялари» «Компьютер инжиниринги» мутахассисликлари ва йўналишларидан бири бўйича олий маълумот.

Иш тажрибаси:

Давлат бошқарув органларида мутахассислиги бўйича 1 йилдан кам бўлмаган муддатда етакчи мутахассис бўлиб ишлаган бўлиши лозим.

Мажбуриятлари:

- ахборот тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ўрганиш ишларини олиб бориш;

- Адлия вазирлиги, адлия органлари ва муассасаларида ташкил қилишнинг амалдаги тамойилларини (шу жумладан, ахборот тизимлари фаолияти нуқтаи назаридан) ўрганиш учун экспертлар ва ахборот тизимларидан фойдаланувчилар билан музокаралар ташкил қилиш, семинарларда (бизнес-таҳлилчилар билан биргаликда) иштирок этиш;

- автоматлаштириш керак бўлган жараёнларни идентификациялаш нуқтаи назаридан лойиҳа ҳужжатларини ўрганиш ва тизимлаштириш;

- ахборот тизимларини шакллантиришда ва техник шартларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

- функционал дастурий таъминотга талабларни тўплаш, таҳлил қилиш ва ҳужжатлаштириш;

- янги жорий қилинган ахборот тизимларини синовдан ўтказишда иштирок этиш;

- ахборот тизимларнинг ривожлантиришдаги камчиликларни хавфларни ва уларни сабабларини таҳлил қилиш;

- конфиденциал маълумотларни ҳимоя қилиш‚ ахборот хавфсизлигини аудитини ўтказиш;

- Ахборотни ҳимоя қилиш соҳасидаги умумий меъёрий асосларни билиш (тегишли қонунлар, ҳукумат қарорлари, стандартлар ва бошқа ҳужжатлар);

- ахборотни муҳофаза қилишнинг тартибга солувчи талабларини ташкилий ва техник чоралар билан боғлаш имкониятини билиши;

- MS Office (Word, Excel, Visio) дастурларини мукаммал билиши;

- шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, ахборотни ҳимоя қилишни ташкил этиш, конфиденциал режимни ўрнатиш бўйича лойиҳаларни мустақил равишда амалга ошириш тажрибаси;

- ахборот хавфсизлиги дастурларини созлаш ва хизмат хизмат кўрсатиш;

- Ахборот хавфсизлиги соҳасидаги хужжатлар билан таниш бўлиши;

- Замонавий ахборот хавфсизлиги воситаларини созлаш ва ишлатиш тажрибаси (тармоқлараро экран (Firewall), хавфсиз VPN, BT дастурий ва аппарат-дастурий ҳимояси, хавфсизлик таҳлили, тармоқ хавфсизлиги ва бошқалар);

- ахборотни ҳимоя қилиш воситаларини, криптографик ҳимоя воситаларини ўрнатиш, созлаш ва техник хизмат кўрсатиш тажрибаси;

- ахборот тизимларига бузиб киришларни аниқлаш воситалари (IDS/IPS), DLP ва SIEM тизимлари билан ишлаш тажрибаси;

- Microsoft ва VmWare тизими виртуализация технологияларига асосланган тизимларни лойиҳалаштириш, жойлаштириш ва техник хизмат кўрсатиш тажрибасига эга бўлиши мақсадга мувофиқ.

Иш ҳақи ва бошқа афзалликлар:

ойлик иш ҳақи 4 000,0 млн.сўмгача;

байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам

(базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида);

меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли лавозим кўрсатилган ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- шахсий варақа (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак);

- диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;

- номзоднинг паспорт нусхаси.

Хужжатларни топшириш муддати танлов эьлон қилинган кундан бошлаб, 15 (ўн беш) календарь кунни ташкил этади.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар  ict@adliya.uz  электрон манзили орқали электрон шаклда юборилиши ҳам мумкин.

Маълумот  учун телефон: (71) 207 04 57, 1281       

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ Х.СУЛАЙМОНОВА НОМИДАГИ РЕСПУБЛИКА СУД ЭКСПЕРТИЗАСИ МАРКАЗИ ҚУЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ

Х.СУЛАЙМОНОВА НОМИДАГИ РЕСПУБЛИКА СУД ЭКСПЕРТИЗАСИ МАРКАЗИ ҚУЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
(3-сонли)

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

1

Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораториясига эксперт

2 500 000 сўм
6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий маълумот
Ҳуқуқшунос, кимё-технологияси, физик, сиёсатшунос, филология (ўзбек ва рус тиллари)

2

Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлимига бош мутахассис (0.5)

1 800 000 сўм
6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий маълумот

3

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси эксперт

2 500 000 сўм
6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий маълумот
Биолог (генетик, биотехнолог, физиолог, биофизик, биоинформатик, микробиолог, вирусолог, биология-тупроқшунослик), суд тиббиёт эксперти шифокор-генетик, агракимё ва агратупроқшунос

4

АКТ ва инновациялар бўлимига  мутахассис

2 500 000 сўм
6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий маълумот, соҳа бўйича билим ва тажриба

5

Ишлар бошқармасининг Умумий ишлар бўйича бошқарувчиси (бош инженер)

3 000 000 сўм
6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий маълумот, соҳа бўйича билим ва тажриба

6

Суд-қурилиш-техник экспертизаси бўлими

2 500 000 сўм
6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий маълумот
Қурилишни бошқариш, архитектура,  бино ва иншоатлар қурилиши, мухандислик қурилиш инфраструктураси, гидротехник иншоати ва пойдевори, бино иншоатларни бахолаш, бино ва иншоатлар саноат қурилиши, ердан фойдаланиш ва ер кадастири, менежмент (қурилиш), кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш, геодезия, кадастр, картография, гидротехника қурилиши

7

Таъминот бўйича бошлиқ

2 200 000 сўм
6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий маълумот, соҳа бўйича билим ва тажриба

8

Бухгалтер (бола парваришлаш таътили даврида)

2 400 000 сўм
6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий маълумот
Молия-иқтисод

9

Марказнинг Сирдарё вилояти бўлимига эксперт

2 500 000 сўм
6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий маълумот
Қурилишни бошқариш, архитектура,  бино ва иншоатлар қурилиши, мухандислик қурилиш инфраструктураси, гидротехник иншоати ва пойдевори, бино иншоатларни бахолаш, бино ва иншоатлар саноат қурилиши, ердан фойдаланиш ва ер кадастири, менежмент (қурилиш), кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш, геодезия, кадастр, картография, гидротехника қурилиши

10

Самарқанд вилоят бўлимига эксперт

11

Директор котиби

1 800 000 сўм
6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий ёки ўрта махсус
маълумот

12

Компьютер техниги

1 800 000 сўм
6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий ёки ўрта махсус
маълумот

13

Директор ўринбосари котиби

1 800 000 сўм
6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий ёки ўрта махсус
маълумот

14

Хисоблаш техникаси техниги (0,5)

1 700 000 сўм
6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий ёки ўрта махсус
маълумот

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

– ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

– адлия органлари ва муассасалари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

– Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

– ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

– турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

Бундан ташқари:

– мансаб лавозимларида ўсиб бориш;

– илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкалар.

Танловда иштирок этиш учун аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  1. Ходимнинг шахсий варақаси (сўровнома ёки маълумотнома-объективка);
  2. Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
  3. Номзоднинг паспорт нусхаси.

(Номзодлар танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотларни яшаш манзили ва телефон рақами кўрсатилган ҳолда Марказнинг info@sudex.uz электрон почтасига электрон шаклда ҳам юборишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2020 йилнинг 10 июнь санасига қадар  қабул қилинади.

Танлов Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази биноасида ўтказилади. Манзил: Тошкент ш. Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси. Мўлжал China Town ресторани.

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари мавжудлиги ҳақидаги асослантирилган хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм ботига мурожаат қилишингиз мумкин.

Адлия вазирлиги марказий аппаратига ишга қабул қилиш бўйича танловда иштирок этадиган номзодга бериладиган саволлар рўйхати

АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИДА ХОДИМЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ