Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 04.06.2020



23:34:46 (GMT +5), Пш, 4 июн 2020

Вазир ва ўринбосарлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири

Давлетов Русланбек Қуролтайевич

(0371) 207-04-58

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг жума куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Давлетов Русланбек Қуролтайевич – 1980 йили 1 июнда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. Маълумоти– олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи, 1-даражали адлия маслаҳатчиси.

2001 йил Буюк Британиянинг Варвик университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини (магистратура), 2007 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида етакчи мутахассис лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур қўмитада бош мутахассис, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

2004−2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармаси, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, 2012−2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича Тадқиқот маркази директори ўринбосари, директор вазифасини бажарувчиси, 2014−2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси тузилмалари билан фаолиятни мувофиқлаштириш шўъбаси мудири, 2016-2017 йилларда Адлия вазирининг биринчи ўринбосари, 2017 йил 4 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг 1-ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПФ-5153-сон Фармонига мувофиқ Р.Давлетов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимига тайинланган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ:

Вазир:

адлия органлари ва муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш ва уларга умумий раҳбарлик қилиш;

вазирлик ҳайъати фаолиятини бошқариш;

вазирлик ишини режалаштириш, унинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Кадрлар бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Молия-иқтисод бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ишлар бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Биринчи бўлим фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими фаолиятига раҳбарлик қилиш;

“Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат муассасаси фаолиятини мувофиқлаштириш;

молиявий, шунингдек моддий-техника таъминоти, ходимларнинг моддий ва маиший шароитларини яхшилаш, Адлия вазирлиги тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни амалга ошириш.

нет фото

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари

Вакант

(0371) 207-04-59

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг душанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача


Вазирнинг биринчи ўринбосарига:

Қонунчилик бош бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади;

Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади; 

Иқтисодий қонунчилик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади; 

Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади;

Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади;

Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади;

“Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси фаолиятини мувофиқлаштиради;

“Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази” давлат унитар корхонаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вазифаларни белгилайди.

Бахром Тулкинович Кучкаров

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари

Бахром Тулкинович Кучкаров

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг чоршанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Кучкаров Бахром Тулкинович – 1972 йил Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, иқтисодичи.

1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 1998 йилда Вашингтон ҳуқуқ коллежини (АҚШ), 1999 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий ислоҳотлар бўйича қонун ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта консультанти лавозимидан бошлаган.

1995-1999 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Идоравий норматив ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бўлими бошлиғи, бошқарма бошлиғининг ўринбосари (1997-1998 йилларда Вашингтон ҳуқуқ коллежи тингловчиси), 1999-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик бўлими мудири, 2008-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси бошлиғи, 2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосари, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Юридик хизмати раҳбари, 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимларида фаолият юритган.

Б. Кучкаров 2002 йилда “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.05.2020 йилдаги ПҚ-4728-сон қарори билан Б. Кучкаров Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ:

Вазир ўринбосари:

Қонунчилик бош бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Иқтисодий қонунчилик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятига кўмаклашиш.


Музраф Мубаракходжаевич Икрамов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

Музраф Мубаракходжаевич Икрамов

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг пайшанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Икрамов Музраф Мубаракходжаевич – 1973 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос.

1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини (кундузги), 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. 1997-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи, 2003-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонунчилик Бош бошқармаси бошлиғи адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказининг раҳбари, 2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси бўлим мудири, 2012-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизматининг Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича шўъба мудири, 2013-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари, 2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири, 2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси, 2019-2020 йилларда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

М. Икрамов 2007 йилда “Шуҳрат” медали, 2014 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” Фахрий унвони билан мукофотланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.05.2020 йилдаги ПҚ-4727-сон қарори билан М. Икрамов Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ:

Вазир ўринбосари:

Нодавлат-нотижорат ташкилотлар бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази” давлат муассасаси фаолиятини мувофиқлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари

Мелиев Худаёр Хуррамович

(0371) 207-04-60

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг душанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Мелиев Худаёр Хуррамович – 1980 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумот олий, ҳуқуқшунос.

2001 йил Тошкент давлат юридик институтининг бакалавр босқичини, 2006 йил магистратура босқичини тугатган.

Меҳнат фаолиятини 2001 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий ислоҳотлар бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. 2003-2005 йилларда вазирликнинг Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг бош маслаҳатчиси, 2005-2008 йилларда Маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармасининг бўлим бошлиғи, 2008-2010 йилларда Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг бошлиғи, 2010-2017 йилларда Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармасининг бошлиғи, 2017-2018 йилларда Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 26 августдаги Фармонига асосан Х.Мелиев “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.01.2019 йилдаги ПҚ-4117-сон қарори билан Х.Мелиев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ:

Вазир ўринбосари:

Давлат бошқаруви тизими самарадорлигини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш ва мониторингини юритиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятига кўмаклашиш;

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти фаолиятини мувофиқлаштириш.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари

Ташкулов Акбар Джурабаевич

(0371) 207-04-61

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг сешанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Ташкулов Акбар Джурабаевич - 1971 йил 21 сентябрда Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

1995-1997 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик ва меъёрий хужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси, 1997-2000 йилларда Халқ хўжалигида ҳуқуқий ишлар бошқармасининг бўлим бошлиғи, 2000-2002 йилларда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи, 2002-2003 йилларда Халқ хўжалигида ҳуқуқий ишлар бошқармаси бошлиғи, 2003-2005 йилларда Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2005-2013 йилларда Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи, 2013-2017 йилларда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 августдаги Фармонига асосан А.Ташкулов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвонига сазовор бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2017 йилдаги ПҚ-2905-сон Қарори билан А.Ташкулов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ:

Вазир ўринбосари:

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Тошкент давлат юридик университети фаолиятига кўмаклашиш;

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали фаолиятини мувофиқлаштириш;

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей фаолиятини мувофиқлаштириш;

Юридик техникумлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини мувофиқлаштириш;

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари белгилансин.

Шунингдек, молия-хўжалик фаолиятига оид ҳужжатларга биринчи имзо қўйиш.

Давлат хизматлари агентлигининг директори

Тўрахўжаев Халилилло Собиржонович

Турахужаев Халилилло Собиржонович – 1972 йил 21 январда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 

1997 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 1991 йилда Тошкент шаҳар Хамза тумани судининг курьери лавозимида ишлашдан бошлаган. 

1992-1997 йилларда Тошкент шаҳар Хамза тумани судининг котиби, суд ижрочиси, 1997-2000 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг катта, етакчи, бош маслаҳатчиси, 2000-2001 йилларда Чилонзор туман судининг судьяси, 2001-2003 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро суди судьяси, 2003-2005 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судьяси, 2005-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси, 2008-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг Адлия ва суд идоралари фаолияти масалалари бўйича етакчи инспектори, Суд тизими фаолияти масалалари бўйича етакчи инспектори, 2014-2017 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси, 2017 йил 12 апрелдан 12 декабрь кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3431-сон Қарорига мувофиқ Х.Турахужаев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимига тайинланган.

Рахим Расулжонович Хакимов

Тошкент давлат юридик университети ректори

Рахим Расулжонович Хакимов

Тулкин Сайфуллаевич Абдусаттаров

Интеллектуал мулк агентлиги директори

Тулкин Сайфуллаевич Абдусаттаров