Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.08.2020



19:22:38 (GMT +5), Шб, 15 авг 2020

Вазир ва ўринбосарлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири

Давлетов Русланбек Қуролтайевич

(0371) 207-04-58

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг жума куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Давлетов Русланбек Қуролтайевич – 1980 йили 1 июнда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. Маълумоти– олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи, 1-даражали адлия маслаҳатчиси.

2001 йил Буюк Британиянинг Варвик университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини (магистратура), 2007 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида етакчи мутахассис лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур қўмитада бош мутахассис, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

2004−2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармаси, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, 2012−2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича Тадқиқот маркази директори ўринбосари, директор вазифасини бажарувчиси, 2014−2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси тузилмалари билан фаолиятни мувофиқлаштириш шўъбаси мудири, 2016-2017 йилларда Адлия вазирининг биринчи ўринбосари, 2017 йил 4 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг 1-ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПФ-5153-сон Фармонига мувофиқ Р.Давлетов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимига тайинланган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ:

Вазир:

адлия органлари ва муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш ва уларга умумий раҳбарлик қилиш;

вазирлик ҳайъати фаолиятини бошқариш;

вазирлик ишини режалаштириш, унинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Кадрлар бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Молия-иқтисод бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ишлар бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Биринчи бўлим фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими фаолиятига раҳбарлик қилиш;

“Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат муассасаси фаолиятини мувофиқлаштириш;

молиявий, шунингдек моддий-техника таъминоти, ходимларнинг моддий ва маиший шароитларини яхшилаш, Адлия вазирлиги тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни амалга ошириш.

нет фото

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари

Вакант

(0371) 207-04-59

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг душанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача


Вазирнинг биринчи ўринбосарига:

Қонунчилик бош бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади;

Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади; 

Иқтисодий қонунчилик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади; 

Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади;

Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади;

Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади;

“Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси фаолиятини мувофиқлаштиради;

“Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази” давлат унитар корхонаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вазифаларни белгилайди.

Кучкаров Бахром Тулкинович

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари

Кучкаров Бахром Тулкинович

(0371) 207-04-59

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг чоршанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Кучкаров Бахром Тулкинович – 1972 йил Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, иқтисодичи.

1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 1998 йилда Вашингтон ҳуқуқ коллежини (АҚШ), 1999 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий ислоҳотлар бўйича қонун ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта консультанти лавозимидан бошлаган.

1995-1999 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Идоравий норматив ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бўлими бошлиғи, бошқарма бошлиғининг ўринбосари (1997-1998 йилларда Вашингтон ҳуқуқ коллежи тингловчиси), 1999-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик бўлими мудири, 2008-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси бошлиғи, 2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосари, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Юридик хизмати раҳбари, 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимларида фаолият юритган.

Б. Кучкаров 2002 йилда “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.05.2020 йилдаги ПҚ-4728-сон қарори билан Б. Кучкаров Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ:

Вазир ўринбосари:

Қонунчилик бош бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Иқтисодий қонунчилик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятига кўмаклашиш.


Икрамов Музраф Мубаракходжаевич

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари

Икрамов Музраф Мубаракходжаевич

(0371) 207-04-34

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг пайшанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Икрамов Музраф Мубаракходжаевич – 1973 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос.

1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини (кундузги), 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. 1997-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи, 2003-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонунчилик Бош бошқармаси бошлиғи адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказининг раҳбари, 2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси бўлим мудири, 2012-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизматининг Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича шўъба мудири, 2013-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари, 2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири, 2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси, 2019-2020 йилларда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

М. Икрамов 2007 йилда “Шуҳрат” медали, 2014 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” Фахрий унвони билан мукофотланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.05.2020 йилдаги ПҚ-4727-сон қарори билан М. Икрамов Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ:

Вазир ўринбосари:

Нодавлат-нотижорат ташкилотлар бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази” давлат муассасаси фаолиятини мувофиқлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари

Мелиев Худаёр Хуррамович

(0371) 207-04-60

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг душанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Мелиев Худаёр Хуррамович – 1980 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумот олий, ҳуқуқшунос.

2001 йил Тошкент давлат юридик институтининг бакалавр босқичини, 2006 йил магистратура босқичини тугатган.

Меҳнат фаолиятини 2001 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий ислоҳотлар бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. 2003-2005 йилларда вазирликнинг Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг бош маслаҳатчиси, 2005-2008 йилларда Маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармасининг бўлим бошлиғи, 2008-2010 йилларда Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг бошлиғи, 2010-2017 йилларда Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармасининг бошлиғи, 2017-2018 йилларда Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 26 августдаги Фармонига асосан Х.Мелиев “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.01.2019 йилдаги ПҚ-4117-сон қарори билан Х.Мелиев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ:

Вазир ўринбосари:

Давлат бошқаруви тизими самарадорлигини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш ва мониторингини юритиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятига кўмаклашиш;

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти фаолиятини мувофиқлаштириш.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари

Ташкулов Акбар Джурабаевич

(0371) 207-04-61

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг сешанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Ташкулов Акбар Джурабаевич - 1971 йил 21 сентябрда Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

1995-1997 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик ва меъёрий хужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси, 1997-2000 йилларда Халқ хўжалигида ҳуқуқий ишлар бошқармасининг бўлим бошлиғи, 2000-2002 йилларда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи, 2002-2003 йилларда Халқ хўжалигида ҳуқуқий ишлар бошқармаси бошлиғи, 2003-2005 йилларда Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2005-2013 йилларда Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи, 2013-2017 йилларда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 августдаги Фармонига асосан А.Ташкулов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвонига сазовор бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2017 йилдаги ПҚ-2905-сон Қарори билан А.Ташкулов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ:

Вазир ўринбосари:

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Тошкент давлат юридик университети фаолиятига кўмаклашиш;

Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали фаолиятини мувофиқлаштириш;

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей фаолиятини мувофиқлаштириш;

Юридик техникумлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини мувофиқлаштириш;

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари белгилансин.

Шунингдек, молия-хўжалик фаолиятига оид ҳужжатларга биринчи имзо қўйиш.

Мухаммадиев Улугбек Исломович

Давлат хизматлари агентлигининг директори

Мухаммадиев Улугбек Исломович

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июлда қабул қилинган қарорига биноан Улуғбек Исломович Муҳаммадиев Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди.

У.Муҳаммадиев 1977 йил 23 февралда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети (тадбиқий математика ва ҳуқуқшунослик йўналишлари), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (халқаро муносабатлар йўналиши)ни тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1999 йили Ўзбекистон Миллий университетининг ўқув бўлими инспектори вазифасидан бошлаган. 2001-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси котибиятида масъул лавозимларда хизмат қилган. 2008-2017 йилларда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судьяси сифатида фаолият юритган.

2017-2018 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати етакчи инспектори, шўъба мудири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.

У. Муҳаммадиев 2018 йил 26 августдан буён Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.


Агентлик директори:

· Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш;

· Агентликнинг умумий йиғилиши фаолиятини бошқариш;

· Агентлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш тенденциясидан келиб чиқиб Агентлик ва ўз ўринбосарининг ҳар ярим йиллик иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

· Ташкилий-таҳлил бўлими фаолиятига раҳбарлик қилиш;

· Кадрлар бўлими фаолиятига раҳбарлик қилиш;

· Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими фаолиятига раҳбарлик қилиш;

· Биринчи бўлим фаолиятига раҳбарлик қилиш;

· Халқаро ҳамкорлик бўлими фаолиятига раҳбарлик қилиш;

· Молия-иқтисод бўлими фаолиятига раҳбарлик қилиш;

· Бош юрисконсульт фаолиятига раҳбарлик қилиш;

· молиявий, шунингдек моддий-техника таъминоти, ходимларнинг моддий ва маиший шароитларини яхшилаш билан боғлиқ масалаларни амалга ошириш вазифаларини амалга оширади.

Хакимов Рахим Расулжонович

Тошкент давлат юридик университети ректори

Хакимов Рахим Расулжонович

Хакимов Рахим Расулжонович - 1983 йилда Наманган вилоятида туғилган. 2003 йил Наманган давлат университетини, 2005 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, юрист, юридик фанлари доктори, дотсент.

Меҳнат фаолиятини 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти етакчи илмий ходими лавозимида бошлаб, мазкур институтда бош илмий ходим, гуруҳ раҳбари, бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Солиқ академиясида ўриндошлик асосида дотсент сифатида фаолият олиб борган.

2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.

2015-2017 йиларда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси,
 2017 йилдан Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг директори (жамоатчилик асосида), 2018 йилдан Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг раиси лавозимларида фаолият юритган.

Қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича “Давлат ҳокимияти тизимида парламент: назария ва амалиёт муаммолари”, “Давлат ҳокимияти тармоқлари ўртасида мувозанатни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш”, “Конституциявий ислоҳотлар” номли 3 та монография, 24 та илмий-амалий қўлланма ҳамда 200 дан ортиқ мақолалар чоп этган.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, давлат ва жамият қурилиши тизимини, парламент фаолиятини, норма ижодкорлиги жараёнини такомиллаштиришга оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш борасида бир қатор ташаббуслар кўрсатган.

Тошкент давлат юридик университети ректори қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

ТДЮУ фаолиятини ташкиллаштириш ва унга умумий раҳбарлик қилиш;
Университет кенгаши фаолиятини бошқариш;
ТДЮУ ишини режалаштириш, унинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
ўқув ишлари, ёшлар билан ишлаш, илмий ишлар ва инновациялар, молия-иқтисод ишлари, халқаро ҳамкорлик ва узлуксиз таълим бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва самарадорлигини таъминлаш;
ТДЮУнинг факультетлари фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Мониторинг ва ички назорат бўлимига раҳбарлик қилиш;
Кадрлар бўлимига раҳбарлик қилиш;
Таълим сифатини назорат қилиш бўлимига раҳбарлик қилиш;
Канцелярия ва архивга раҳбарлик қилиш;
Юридик бюрога раҳбарлик қилиш;
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлимига раҳбарлик қилиш;
Иккинчи бўлимга раҳбарлик қилиш;
Бош аудитор фаолиятини мувофиқлаштириш;
ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей фаолиятига раҳбарлик қилиш;
ТДЮУ ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш;
ТДЮУ Ихтисослаштирилган филиалининг ўқув-услубий, илмий ишлар ва инновациялар, ўқув-тарбиявий ва халқаро алоқалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш.

Абдусаттаров Тулкин Сайфуллаевич

Интеллектуал мулк агентлиги директори

Абдусаттаров Тулкин Сайфуллаевич

Абдусаттаров Тулкин Сайфуллаевич -  1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Самарқанд давлат университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фалсафа ва ҳуқуқ институти кичик илмий ходими лавозимидан бошлаган.

2003-2005 ййилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фалсафа ва ҳуқуқ институти кичик илмий ходими, 2005-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари мониторинги гуруҳи етакчи, бош илмий ходими, 2007-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибиятининг Умумий бўлими бошлиғи, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари мониторинги гуруҳи бош илмий ходими, 2010-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг аъзоси, 2015-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси, 2019-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси.

2019 йилдан Интеллектуал мулк агентлиги директори.

 - 1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Самарқанд давлат университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фалсафа ва ҳуқуқ институти кичик илмий ходими лавозимидан бошлаган.
2003-2005 ййилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фалсафа ва ҳуқуқ институти кичик илмий ходими, 2005-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари мониторинги гуруҳи етакчи, бош илмий ходими, 2007-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибиятининг Умумий бўлими бошлиғи, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари мониторинги гуруҳи бош илмий ходими, 2010-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг аъзоси, 2015-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси, 2019-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси.
2019 йилдан Интеллектуал мулк агентлиги директори.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ВМ-609-сонли Қарор қабул қилинган. Қарорга биноан “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисида” Низом тасдиқланган.

Низомга биноан қуйидагилар директорнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) интеллектуал мулк соҳасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилиш ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

4) Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

5) интеллектуал мулк объектлари ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш масалалари бўйича Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш;

6) интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш чораларини кўришда Адлия вазирлиги ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг топшириқларини бажариш;

8) ўз ўринбосарлари ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Агентлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;

9) Агентлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш тенденцияларидан келиб чиқиб, Агентлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;

10) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш;

11) Агентлик ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

12) Агентликда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

13) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Адлия вазирлиги номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Агентликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

14) «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг регламентлари талабларига мувофиқ интеллектуал мулк соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларнинг Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишлаб чиқилишида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

15) «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Агентликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

16) интеллектуал мулк соҳасида Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентларида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйилиши) учун Адлия вазирлигига ўз вақтида киритиш;

17) Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

18) ўз ўринбосарларининг фаолияти натижадорлиги ва самарадорлигини тизимли равишда танқидий ўрганиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, ҳисоботлар якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

19) Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклфилар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

20) Агентлик ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

21) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

22) Агентлик ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

23) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

24) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Агентлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

25) давлат сири сирасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

26) Агентлик бўлинмалари тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

27) Агентлик ходимларини (директор ўринбосарларидан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

28) Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда, белгиланган тартибда Агентлик ҳузуридаги Интеллектуал мулк консультатив маркази директорини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

29) Агентлик ва Агентлик ҳузуридаги Интеллектуал мулк маслаҳат маркази мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;

30) ходимларнинг умумий белгиланган сони доирасида Агентлик штатлар жадвалини, шунингдек, Агентлик харажатлар сметасини белгиланган тартибда тасдиқлаш.