Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 25.06.2018



18:24:55 (GMT +5), Дш, 25 июн 2018

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари

2017 йилда мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот


Адлия органларига 95 090 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 2016 йилга нисбатан 5 фоизга камайган. Мурожаатларнинг 76 092 таси (80,0%) мазмунан ҳал этилиб, кўрилган чоралар натижасида 17 мингдан ортиқ нафар фуқаролар ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

58 138 та (61,1%) мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 14 609 та (15,3%) мурожаат тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун ваколатли органларга юборилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 78 037 тасини шикоятлар, 16 609 тасини аризалар, 444 тасини таклифлар ташкил қилади.

Мурожаатларнинг 30 620 таси Президент виртуал қабулхонаси, 12443 таси Ҳукумат портали, 3 631 таси Халқ қабулхоналари, 2 180 таси “ишонч телефони”, 1 494 таси адлия вазирининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган.

Мурожаатларнинг ҳал этилиши натижасида давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг 963 та ноқонуний ҳужжатларининг бекор қилиниши таъминланди. Судларга киритилган 44,9 миллиард сўмлик 5 571 та даъволар қаноатлантирилди. 6 нафар шахс жиноий, 121 нафар шахс маъмурий, 4 111 нафар шахснинг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланди. 69,5 миллиард маблағлар қайтарилди.

Вирутал қабулхонага келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар ФҲДЁ органлари фаолияти юзасидан бўлиб, 1 428 тани (26,1%) ташкил қилади. Нотариал идоралари фаолияти бўйича эса 1 169 та (22,0%) мурожаатлар келиб тушган.

Халқ билан мулоқот қилиш ва тарғибот тадбирларини ташкил қилишнинг янги, замонавий ҳамда таъсирчан тизимидан кенг ва самарали фойдаланиш жорий этилди.

“Facebook” ижтимоий тармоғида “Адлия билан мулоқот” (Диалог с юстицией) гуруҳи ташкил этилиб, аҳолининг турли соҳалардаги мурожаатлари, таклифлари ва эътирозлари бўйича ишлашнинг янгича ва тезкор тизими йўлга қўйилди. Ушбу гуруҳ томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар, билдирилган таклифлар ва мулоҳазалар кўриб чиқилиб, тегишли муносабатлар билдириб келинмоқда.

Мурожаатларнинг кўпайиш динамикаси ва келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилиниб, натижада ўнлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши таъминланди. Жумладан:

‒ алимент тўлаш билан келиб тушган кўплаб мурожаатларнинг олдини олиш ва алимент тўловчининг масъулиятини ошириш мақсадида алимент тўлашга доир қонунчиликни такомиллаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди;

‒ фуқароларнинг асосий эътирозларига сабаб бўлиб келаётган давлат нотариал идоралардаги навбат кўпайиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида Ҳукумат қарорларида назарда тутилган ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланиши бўйича ҳаракат турини бекор қилиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли қарор қабул қилиш орқали маъқулланди;

‒ нотариал идоралар фаолияти билан боғлиқ мурожаатлар кўпайишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри бўйича фуқаролар томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нотариус қабулига олдиндан ёзилиш бўйича электрон навбатга қўйиш тизими жорий қилинди