Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Вазирликка мурожаат қилиш

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Мурожаатлар натижалари

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кура , адлия органининг аралашуви билан  2016 йил октябрь  ойида “Қораўзяк Барс” МЧЖ фойдасига 109.433.900 сўм ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилди.

Хўжалик судининг 2016 йил ноябр ойида чиқарган ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қаноатлантирилди ва 109.433.900 сўм пул маблағи тадбиркор фойдасига ундирилиши белгиланди. Шунингдек, “Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖ нинг маъсул ходимига нисбатан суднинг “ҳусусий ажрими”га асосан маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиб, жаримага тортилди.

 

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижаларига кўра, Самарқанд шаҳар ҳокими номига И.Саматованинг бузилган умумий ер майдони 146 кв.метрдан иборат 174-А-уй (автомашиналарни таъмирлаш устахонаси ва ёзги қаҳвахона) биноси ўрнида ер майдони ажратиш масаласини қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан тақдимнома киритилган.

Мазкур тақдимнома Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилиб, ижроси бўйича шаҳар ҳокимининг 2016 йил 24 ноябрдаги фуқаро И.Саматовага тегишли бўлган Самарқанд шаҳар, Панжакент кўчасида жойлашган умумий ер майдони 146 кв.метрдан иборат 174а-уй (автомашиналарни таъмирлаш устахонаси ва ёзги қаҳвахона) биноси бузилишга тушганлиги сабабли товон тариқасида 137,5 кв.метрдан иборат ер майдони ажратиш тўғрисида”ги 1706-Қ-сонли қарори қабул қилинди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижаларига кўра,  ХК директори А.Наимовнинг 21.10.2015 йилда қилган мурожаатига жавоб берилмаганлиги аниқланиб, ушбу бўйича Самарқанд туман ҳокими номига тақдимнома киритилган.

            Мазкур тақдимнома туман ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилиб, ижроси бўйича туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси С.Бороновга “Хайфсан” интизомий жазоси чораси қўланилган.

            Шунингдек, 13.10.2016 йилда қилган мурожаатига жавоб хати берилмаганлиги боис Самарқанд туман архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи-туман бош архитектори Ф.Қаршиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 43-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган маъмурий материални кўриб чиқиш учун ЖИБ Самарқанд туман судига юборилган.

            ЖИБ Самарқанд туман суднинг 21.12.2016 йилдаги қарорига асосан Ф.Қаршиев МЖтКнинг 43-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари, яъни 149.775 сўм миқдорида жарима ундирилиши белгиланди. 

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижаларига кўра, аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини, унинг сабаблари ҳамда унга кўмаклашувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида Нарпай туман ҳокими номига тақдимнома киритилган.

Мазкур тақдимнома туман ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилиб, ижроси бўйича туман ҳокимининг 2016 йил 20 октябрдаги Нарпай тумани, “Қадим” ҚФЙ, “Хўжақўрғон” МФЙ ҳудудидаги “NARPAY ZUBAYDULLO SERVIS” номли хусусий корхонасига сунъий қопламали футбол майдони қуриш учун жами 0,15 га ер майдони танлаш ва вақтинча фойдаланишга ажратиш тўғрисида 1010-Қ-сонли қарори қабул қилинди.