Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Вазирликка мурожаат қилиш

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Мурожаатлар натижалари

Мурожаат натижаси:

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан мактаб-интернатга киритилган тақдимномага асосан фуқаро И.Худойқуловага ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа пули тўлаб берилди, шунингдек қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги сабабли мактаб-интернатнинг бош ҳисобчи Ш.Мухидов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 49-3 моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган ва суд томонидан унга нисбатан энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида, яъни 1 497 750 сўм жарима жазоси тайинланган.

Мурожаат натижаси:

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан АИТБ “Ипотека банк”га киритилган тақдимномага асосан банкнинг Олмазор филиали масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

Мурожаат натижаси:

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 8-496/3-сонли хатига кўра, фуқаро Н.Говорухинанинг пенсия иши ҳужжатлари қайта кўриб чиқилди ва жорий йилнинг май ойидан пенсия миқдори оширилди.

Мурожаат натижаси:

Мурожаат кўриб чиқилиши давомида фуқаро У.Алламов “Туямўйин-Урганч” МСҚФБ Урганч шаҳар бўлимида 2016 йилнинг 1 ноябридан  2017 йил 31 январгача ишлаганлиги, бироқ унинг иш ҳақлари ўрганиш кунига қадар тўланмаганлиги аниқланди.

Шунга асосан вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро У.Алламовнинг 1 084 979 сўм иш ҳақлари 2017 йилнинг 6 апрель куни тўлиқ тўланиб, якуний ҳисоб-китоб қилинди.

Бундан ташқари, “Туямўйин-Урганч” МСҚФБ га фуқаро У.Алламовнинг иш ҳақлари ўз вақтида берилмасдан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги сабабли қонун ҳужжатлари бузилишини олдини олиш ва келгусида такрорланмаслиги тўғрисида тақдимнома киритилиб, айбдор мансабдор шахснинг интизомий жавобгарлик масаласини ҳал этиш сўралди.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни кўриб чиқиш натижасида 2016 йилнинг 29 июнь куни тузилган 7-сонли пудрат шартномасининг 2.1-бандига асосан “JAVLON” хусусий фирмаси томонидан 2016 йил 30 июль куни Қўшкўпир туман “Машина трактор парки” масъулияти чекланган жамиятига 2.284.090 сўмлик назорат кузатув камералари ўрнатиб берилган.

Шунингдек, мазкур шартноманинг 3.1-бандига асосан “Буюртмачи” буюрган иш учун тўловни, буюртмани “Пудратчи”дан қабул қилиб олганидан сўнг 2016 йилнинг 15 декабрь кунига қадар тўлаб берилиши белгиланган.

Бироқ, Қўшкўпир туман “Машина трактор парки” масъулияти чекланган жамиятига ўрнатиб берилган назорат кузатув камералари учун жами 2.284.090 сўмлик пул маблағлари жамият томонидан фирманинг хисоб рақамига бугунги кунга қадарли ўтказиб берилмаганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан “JAVLON” хусусий фирмаси фойдасига 2.284.090 сўм асосий қарзни ва тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0.1 фоизи миқдорида 90 кун учун 205.568 сўм пеняни, жами 2.489.658 сўмни ундириш юзасидан 2017 йил 15 март куни Хоразм вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Мазкур киритилган даъво ариза вилоят хўжалик суди томонидан 2017 йил 13 апрель куни кўриб чиқилиб, Қўшкўпир туман “Машина трактор парки” масъулияти чекланган жамиятидан “JAVLON” хусусий фирмаси фойдасига 2.284.090 сўмлик асосий қарз ва 100.000 сўмлик пеня жами 2.384.090 сўмлик пул маблағини ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё филиалидан фуқаро С.Худашеванинг фойдасига жами 834 000 сўм ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Натижада фуқаро С.Худашеванинг фойдасига жами 834 000 сўм пул маблағи фуқаролик судининг қарори билан тўлиқ ундирилиб мурожаати қаноатлантирилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш давомида Сирдарё туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари иштирокида фуқаро Ш.Дадаевнинг хонадони қайта хатловдан ўтказилганда истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздорликлар мавжуд эмаслиги аниқланиб хонадони электр энергиясига қайта уланиб элентр тармоқлари корхонасига эътирози йўқлиги хақидаги адлия бошқармасига берган тушунтириш хатига асосан мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

Мурожаат натижаси:

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 587-моддасига асосан лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан ишлаб чиқарувчи (сотувчи) учинчи тараф билан ундан ўз маблағи ҳисобига лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса, бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олиши, 589-моддасида лизинг субъектлари эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг объектини оладиган шахс лизинг олувчи деб ҳисобланиши белгиланганлиги тушунтирилиб мурожаати қаноатлантирилди.

Мурожаат натижаси:

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан киритилган тақдимномага кўра, фуқаро А.Қуддусовга 2016 йил сентябрь ойидан жорий йилнинг апрель ойига қадар тўланиши лозим бўлган товон пули ундириб берилди.     

   

Мурожаат натижаси:

Мазку мурожаат юзасидан Бўз туман ҳокимлигига 2017 йил 17 мартда тақдимнома киритилиб, тақдимнома натижасида туман ҳокимининг юқоридаги қарори тегишли банди бекор қилиниб, қонунга мувофиқлаштирилди.


Мурожаат натижаси:

Адлия бошқармаси томонидан ўрганиш давомида тадбиркор Қ.Собировга хисобланган 12.690.000 жаримани бекор қилиш юзасидан Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасига тақдимнома киритилиб, тақдимнома натижасида вилоят ДСБнинг 2017 йил 30 январдаги хатига асосан Қ.Собировга нисбатан нотўғри хисобланган 12.690.000 жарима суммаси бекор қилиниб, ДСИ ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Мурожаат натижаси:

“Элбек Шавкатович” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Абдуллаев 2014 йил22 июль куни “Микрокредитбанк” АТБ Шовот филиали бошқарувчиси Ж.Джабберганов номига YTO-C1402 русумли трактор сотиб олиш учун 18 фоиз устама билан 3 йил муддатга 125.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратишни сўраб мурожаат қилган.

Ш.Абдуллаевнинг мурожаати “Микрокредитбанк” АТБ Шовот филиали томонидан кўриб чиқилиб, 2014 йил 23 июль куни “Элбек Шавкатович” фермер хўжалиги билан банк ўртасида 60-сонли кредит шартномаси тузилган.

“Микрокредитбанк” АТБ Шовот филиали томонидан “Элбек Шавкатович” фермер хўжалигининг 2014 йил 12 сентябрдаги 57-сонли тўлов топшириқномасига асосан YTO-C1402 русумли трактор сотиб олиш учун 125.000.000 сўм пул маблағи “Давр Машлизинг” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Бироқ, “Элбек Шавкатович” фермер хўжалиги томонидан кредит шартномасига асосан белгиланган муддатларда тўланиши лозим бўлган маблағлар ўз вақтида банкга қайтарилмаганлиги сабабли “Микрокредитбанк” АТБ Шовот филиали томонидан 2016 йил 4 мартдан 2016 йил 26 декабргача0.1 фоиздан жами 6.600.364 сўм пеня ҳисоблаш ўрнига ҳар бир кечиктирилган кун учун асоссиз равишда 0.5 фоиздан жами 33.001.823 сўм пеня, яъни 26.401.459 сўм ортиқча ҳисобланган.

Шунингдек, “Микрокредитбанк” АТБ Шовот филиали томонидан “Элбек Шавкатович” фермер хўжалигидан ортиқча ҳисобланган пеня ҳисобидан 13.256.121 сўм 73 тийин пул маблағи ундирилганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан “Элбек Шавкатович” фермер хўжалиги фойдасига 2014 йил 23 июль куни тузилган 60-сонли кредит шартномасининг 6.21-бандига зид равишда ортиқча ҳисобланган 26.401.459 сўмдан ундирилган 13.256.121 сўм 73 тийинни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг 2001 йил 23 июндаги 14/22-сонли қарорига асосан ортиқча ҳисобланган пул маблағини 0.1 фоизи миқдорида қайтарилиши кечиктирилган 90 кун учун 2.376.131 сўм пеняни, жами 15.632.252 сўм 73 тийинни ундириш юзасидан 2017 йил 5 апрель куни Хоразм вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Мазкур киритилган даъво ариза вилоят хўжалик суди томонидан2017 йил 27 апрель куни кўриб чиқилиб, “Микрокредитбанк” АТБ Шовот филиалидан “Элбек Шавкатович” фермер хўжалиги фойдасигажами 15.632.252 сўмлик пул маблағини ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилди.

Мурожаат:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2017 йил 1-ярим йилликка мўлжалланган иш режасининг 20-банди ҳамда Хоразм вилоят адлия бошқармасининг 2017 йил 1-ярим йиликка мўлжалланган иш режасининг 11-банди ижросини таъминлаш юзасидан бошқарма бошлиғининг 2017 йил 30 январдаги 23-ум-сонли буйруғига асосан “Гурлан пахта тозалаш” акциядорлик жамияти фаолиятида фермер хўжаликлари билан 2015-2016 йилларда контрактация шартномалари тузилиши ва бажарилишида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши аҳволи ўрганиб чиқилди.

Ўтказилган ўрганиш жараёнида жамият томонидан Гурлан туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Турсунбой ферма” фермер хўжалиги 2016 йил 22 февралда тузилган “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси”га асосан 94.9 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олиб, амалда жавобгарнинг манзилига 120.3 тонна 153.338.100 сўмлик маҳсулот етказиб берган.

Мазкур шартноманинг 4.3-бандида “Тайёрловчи”, “Хўжалик”ка етказиб берилган маҳсулотнинг 90 фоизлик қийматини 2016 йил31 декабрдан кечиктирмасдан тўлиқ тўлаб бериши кўрсатилган.

Бироқ, жамият томонидан 2016 йил 7 февраль кунига қадар фермер хўжалиги томонидан етказиб берилган маҳсулот қийматининг 7.314.400 сўми тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаганлиги аниқланди.



Мурожаат натижаси:

Аниқланган ҳолатлар юзасидан “Гурлан пахта тозалаш” АЖдан “Турсунбой ферма” фермер хўжалиги фойдасига 7.314.400 сўм асосий қарзни ва тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида 38 кун учун 1.111.800 сўм пеняни, жами 8.426.200 сўмлик пул маблағини ундириш юзасидан 2017 йил 10 февраль куни Хоразм вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Мазкур киритилган даъво ариза вилоят хўжалик суди томонидан2017 йил 14 март куни кўриб чиқилиб, “Гурлан пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан “Турсунбой ферма” фермер хўжалиги фойдасига7.314.400 сўмлик асосий қарз ва 111.180 сўмлик пеня жами 7.425.580 сўмлик пул маблағини ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича, МЧЖ шаклидаги “Samarqand England Eco-Medical” қўшма корхонасининг қонуний манфаатини кўзлаб, Самарқанд вилоят давлат божхона бошқармаси ҳисобидан қўшимча қиймат солиғи сифатида асоссиз равишда ундирилган 154.000.000 сўм миқдоридаги маблағни қайтариш тўғрисида Самарқанд вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилган.

Мазкур даъво ариза Самарқанд вилоят хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиб, суднинг 2017 йил 15 июндаги жавобгар Самарқанд вилоят давлат божхона бошқармаси ҳисобидан даъвогар МЧЖ шаклидаги “Samarqand England Eco-Medical” ҚК фойдасига 154.000.000 сўм миқдоридаги маблағни қайтариш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Мурожаат натижаси:

Мурожаат Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан ижобий ҳал этилиб, Самарқанд шаҳар ҳокимининг 31.01.2017 йилдаги 155-Қ-сонли қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилиши таъминланди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш жараёнида, Э.Ахмедов банк филиалига нақд пул олиш учун расман чек дафтарчаси тақдим қилмаганлиги аниқланди ва вилоят адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан “Асака банк” АТБ Самарқанд вилоят филиали томонидан 2017 йил 24 майдаги 0119979-сонли ва 0119980-сонли чекларга асосан фермер хўжалиги ҳисоб рақамидан 8 млн. 349 минг 600 сўм миқдорида нақд пул ажратилиши таъминланди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, фуқаро А.Худойназаровга ер майдони ажратиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида Сирдарё туман хокимлигига тақдимнома юборилди ва унга Сирдарё шахар "Адолат" махалласи худудидан 0,30 га ер майдони ажратилиб, мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасида, "Орзу савдо сервис" хусусий корхонаси манфатини кўзлаб  "Сирдарёпахтасаноат" худудий филиали МЧЖдан 131 461 303 сўм асосий карз, 65 730 651 сўм пеня, жами 197 191 954 сўм ундириш тўғрисида Гулистон туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси киритилди.

Мурожаат натижаси:

Мурожаат ўрганиб чиқилди ва натижаси бўйича Сирдарё туманлараро иқтисодий судга "Оқолтиндонмахсулотлари" АЖдан қарз суммасини ундириш юзасидан даъво аризаси киритилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси Сирдарё филиали ва “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ (кейинги ўринларда - жамият)дан олинган маълумотларга асосан “Худойберди” фермер хўжалиги раҳбари А.Утамов томонидан жамиятга қилинган мурожаатга асосан жамият мутахассислари томонидан манзилига келиниб, лизинг асосида сотиб олинган ТТЗ-100 НС русумли тракторининг орқа кўприкдаги дифференциал мосламаси қўшилиб қолинганлиги аниқланган ва жамият мутахасисслари томонидан  2017 йил 20 июнь куни мазкур эхтиёт қисм тракторга ўрнатилиб, трактор соз ҳолатга келтириб мурожаатини тўлиқ қаноатлантирилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, хўжалик ва жамият ўртасида 2016 йил 21 июнь куни 75 000 000 сўмлик 15 000 дона сомон пресси етказиб бериш юзасидан 237-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг 2.2-бандига кўра “Сотувчи” товарни бериш муддати олдиндан 15% тўлов қиймати келиб тушган кундан бошлаб 5 банк иш кунида амалга ошириши, қолган 85% тўлов қиймати товар келиб тушгандан кейин 60 банк иш куни мобайнида тўлаб бериши ёки тарафларнинг ўзаро келишуви асосида “Сотиб олувчи” тўлаб бериш мажбуриятини олиши белгиланган бўлсада шу кунга қадар ерказиб берилган маҳсулот учун 18 500 000 сўм пул маблағи жамият томонидан хўжалик ҳисоб рақамига тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, жамиятга хўжаликдан бўлган 18 500 000 сўм қарздорликни зудлик билан тўлаб бериш юзасидан тақдимнома киритилиб мурожаат қаноатлантирилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси Сирдарё филиали ва “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ (кейинги ўринларда - жамият)дан олинган маълумотларга асосан “Худойберди” фермер хўжалиги раҳбари А.Утамов томонидан жамиятга қилинган мурожаатга асосан жамият мутахассислари томонидан манзилига келиниб, лизинг асосида сотиб олинган ТТЗ-100 НС русумли тракторининг орқа кўприкдаги дифференциал мосламаси қўшилиб қолинганлиги аниқланган ва жамият мутахасисслари томонидан  2017 йил 20 июнь куни мазкур эхтиёт қисм тракторга ўрнатилиб, трактор соз ҳолатга келтириб мурожаатини тўлиқ қаноатлантирилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда, хўжалик ва жамият ўртасида 2016 йил 21 июнь куни 75 000 000 сўмлик 15 000 дона сомон пресси етказиб бериш юзасидан 237-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг 2.2-бандига кўра “Сотувчи” товарни бериш муддати олдиндан 15% тўлов қиймати келиб тушган кундан бошлаб 5 банк иш кунида амалга ошириши, қолган 85% тўлов қиймати товар келиб тушгандан кейин 60 банк иш куни мобайнида тўлаб бериши ёки тарафларнинг ўзаро келишуви асосида “Сотиб олувчи” тўлаб бериш мажбуриятини олиши белгиланган бўлсада шу кунга қадар ерказиб берилган маҳсулот учун 18 500 000 сўм пул маблағи жамият томонидан хўжалик ҳисоб рақамига тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, жамиятга хўжаликдан бўлган 18 500 000 сўм қарздорликни зудлик билан тўлаб бериш юзасидан тақдимнома киритилиб мурожаат қаноатлантирилди.

Мурожаат натижаси:

“Элбек Шавкатович” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Абдуллаев 2014 йил 22 июль куни “Микрокредитбанк” АТБ Шовот филиали бошқарувчиси Ж.Джабберганов номига YTO-C1402 русумли трактор сотиб олиш учун 18 фоиз устама билан 3 йил муддатга 125.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратишни сўраб мурожаат қилган.

Ш.Абдуллаевнинг мурожаати “Микрокредитбанк” АТБ Шовот филиали томонидан кўриб чиқилиб, 2014 йил 23 июль куни “Элбек Шавкатович” фермер хўжалиги билан банк ўртасида 60-сонли кредит шартномаси тузилган.

“Микрокредитбанк” АТБ Шовот филиали томонидан “Элбек Шавкатович” фермер хўжалигининг 2014 йил 12 сентябрдаги 57-сонли тўлов топшириқномасига асосан YTO-C1402 русумли трактор сотиб олиш учун 125.000.000 сўм пул маблағи “Давр Машлизинг” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Бироқ, “Элбек Шавкатович” фермер хўжалиги томонидан кредит шартномасига асосан белгиланган муддатларда тўланиши лозим бўлган маблағлар ўз вақтида банкга қайтарилмаганлиги сабабли “Микрокредитбанк” АТБ Шовот филиали томонидан 2016 йил 4 мартдан 2016 йил 26 декабргача 0.1 фоиздан жами 6.600.364 сўм пеня ҳисоблаш ўрнига ҳар бир кечиктирилган кун учун асоссиз равишда 0.5 фоиздан жами 33.001.823 сўм пеня, яъни 26.401.459 сўм ортиқча ҳисобланган.

Шунингдек, “Микрокредитбанк” АТБ Шовот филиали томонидан “Элбек Шавкатович” фермер хўжалигидан ортиқча ҳисобланган пеня ҳисобидан 13.256.121 сўм 73 тийин пул маблағи ундирилганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан “Элбек Шавкатович” фермер хўжалиги фойдасига 2014 йил 23 июль куни тузилган 60-сонли кредит шартномасининг 6.21-бандига зид равишда ортиқча ҳисобланган 26.401.459 сўмдан ундирилган 13.256.121 сўм 73 тийинни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг 2001 йил 23 июндаги 14/22-сонли қарорига асосан ортиқча ҳисобланган пул маблағини 0.1 фоизи миқдорида қайтарилиши кечиктирилган 90 кун учун 2.376.131 сўм пеняни, жами 15.632.252 сўм 73 тийинни ундириш юзасидан 2017 йил 5 апрель куни Хоразм вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Мазкур киритилган даъво ариза вилоят хўжалик суди томонидан 2017 йил 27 апрель куни кўриб чиқилиб, “Микрокредитбанк” АТБ Шовот филиалидан “Элбек Шавкатович” фермер хўжалиги фойдасигажами 15.632.252 сўмлик пул маблағини ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилди.

Мурожаат натижаси:

Ўтказилган ўрганишда ушбу шартнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-банди, яъни шартнома томонлардан ҳар бири ва туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими учун бир нусхадан тузилиши ва шартноманинг барча нусхалари бир хил юридик кучга эга бўлиши талабига риоя қилинмасдан тузилганлиги сабабли Қамаши туман ҳокимлигига, Қашқадарё вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига ҳамда “Қамаши дон қабул қилиш” АЖга қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритилди.

Киритилган тақдимномалар Қамаши туман ҳокимлиги, Қашқадарё вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ҳамда “Қамаши дон қабул қилиш” АЖ томонидан кўриб чиқилиб, О.Жумановнинг раҳбарлигидаги “Давлат момо ўғли Олим” фермер хўжалиги билан “Қамаши дон қабул қилиш” АЖ ўртасида 22.09.2016 йилда тузилган 14/17-сонли контрактация шартномасининг 3 нусхаси 25 гектар экин майдонида 78 тоннага бўлиши таъминланди ҳамда шартнома тузилиши бўйича йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатлари учун “Қамаши дон қабул қилиш” АЖ шартнома бўлими мутахассиси Н.Мирзаев эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди.

Мурожаат натижаси:

Ўтказилган ўрганишда Китоб туман ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияси томонидан 2016 йил 12 ноябрь куни Қайнарбулоқ ҚФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 34-контуридаги 1.4 гектар ер майдонига нисбатан танлов ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 19 ноябрда 1523-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бузилишига йўл қўйилиб, қонун ҳужжатларига зид равишда танлов ўтказилганлиги аниқланиб, Китоб туман ҳокими номига қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 2017 йил 6 майда тақдимнома киритилди.

Киритилган тақдимномага асосан Китоб туман ҳокимининг 2017 йил 5 июндаги Х-1296/6-сон қарори билан туман ҳокимининг 2016 йил 16 ноябрдаги Х-3695/11-сон ноқонуний қарори бекор қилиниб, Китоб туман ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясига туман захирасига қайтарилган ва ушбу ер майдонини матбуотда эълон бериб, “Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида танлов ўтказиш юклатилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижалари бўйича Қашқадарё вилоят хўжалик судига “Нормуродов Юнус Суярович” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб “Қамаши дон қабул қилиш” МЧЖга нисбатан 1 130 094 сўмлик етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 565 047 сўм пеня ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Ушбу даъво аризаси вилоят хўжалик суди томонидан 2017 йил 27 апрелдаги суд мажлисида кўриб чиқилиб, “Нормуродов Юнус Суярович” фермер хўжалиги фойдасига жавобгар “Қамаши дон қабул қилиш” МЧЖ ҳисобидан 1 130 094 сўмлик етказиб берилган маҳсулот ҳақи ва тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 200 000 сўм пеня ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш жараёнида аниқланишича, 2016 йил 17 майда “Шох Жалолиддин Сомоний” МЧЖ билан фуқаро В.Ж.Мавланов ўртасида том ёпгич (полизол ТПП) етказиб бериш бўйича 2-сон шартнома тузилган.

Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандига мувофиқ, харидор “Шох Жалолиддин Сомоний” МЧЖ томонидан маҳсулот умумий қийматининг 100 фоизи, яъни 25 500 000 сўм пул маблағи тўланиб, шартнома шартлари бажарилган.

Бироқ, маҳсулот етказиб берувчи томонидан шартноманинг 1.1-банди талаблари бажарилмасдан мурожаатни ўрганиш кунига қадар маҳсулот етказиб берилмаган.

Бундан ташқари, шартноманинг 2.3-бандида маҳсулот етказиб беришдаги муддатлар бузилган ҳолларда харидор маҳсулот кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,01 фоиз миқдорида пеня тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, фуқаро В.Мавланов ҳисобидан “Шох Жалолиддин Сомоний” МЧЖ фойдасига 25 500 000 сўм асосий қарз, маҳсулот ўз вақтида етказиб берилмаган кунлар учун 892 500 сўм пеня жами 26 392 500 сўм пул маблағлари ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Суднинг 04.07.2017 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан В.Мавланов ҳисобидан 25 500 000 сўм асосий қарз, маҳсулот ўз вақтида етказиб берилмаган кунлар учун 892 500 сўм пеня жами 26 392 500 сўм пул маблағлари ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилди. Адлия бошқармасининг аралашуви билан жамиятнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Мурожаат натижаси:

Адлия бошқармаси ва “Ғарбгазтаъминот” УКси масъул ходимлари томонидан муаллиф иштирокида мурожаатда кўрсатилган важлар жойига бориб батафсил ўрганиб чиқилганда фуқаро У.Самиевнинг табиий газдан қарздорлиги мавжуд эмаслиги аниқланди ҳамда хонадон газ тармоғига қайта уланилиши таъминланди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган газ идораси ходимига нисбатан “Шофирконтумангаз” филиалининг буйруғи билан тегишли интизомий жазо чораси қўлланилди.

Бундан ташқари, адлия бошқармаси томонидан У.Самиев манфаатини кўзлаб маънавий зарарни ундириш бўйича фуқаролик ишлари бўйича ўиждувон туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Мурожаат натижаси:

Мазкур мурожаат адлия бошқармаси ва вилоят Сувоқава давлат унитар корхонасининг мутахассислари томонидан мурожаат муаллифи иштирокида жойига чиқиб батафсил ўрганилди.

Ўрганиш натижасида фуқаро яшаётган Гараншоҳ қишлоғига ичимлик суви узатиш минораси қисқа муддатда таъмирланиб, қишлоқдаги барча хонадонларга тоза ичимлик суви етказиб берилди.

Мурожаат натижаси:

Мазкур мурожаат адлия бошқармаси томонидан батафсил ўрганиб чиқилиб, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида “Пешку пахта тозалаш” АЖ томонидан 2017 йил 30 июндаги 194-сонли тўлов топшириқномасига асосан 11 624 771 сўм ва 2017 йил 6 июлдаги 199-сонли тўлов топшириқномасига асосан 5 010 225 сўм, жами 16 634 996 сўм пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилиб, мурожаат қаноатлантирилди.

Мурожаат натижаси:

Адлия бошқармаси томонидан мурожаатда кўрсатилган важлар юзасидан тегишли ҳужжатлар батафсил ўрганиб чиқилганда танлов амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда ўтказилганлиги аниқланиб, туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди.

Тақдимномага асосан туман ҳокимлигининг тегишли қарори бекор қилиниб, захирага қайтарилган ер участкаси бўйича қайта танлов ўтказилди.

Ўтказилган қайта танловда мурожаат муаллифи Ҳ.Жўраев иштирок этиб, танлов ғолиби деб топилди ва белгиланган тартибда ер участкаси ажратиб берилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш жараёнида Ф.Эргашев ва синглиси Н.Кенжабаева 2017 йил 3 июнь туман ҳокимлигига деҳқон ҳўжалиги ташкил этиш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб мурожаат қилган. Мазкур мурожаатлар туманда фаолият кўрсатаётган ва янги ташкил этилаётган фермер ва деҳқон хўжаликларига ер участкалари бериш масалаларини кўриб чиқиш комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, комиссия томонидан 2017 йилнинг 10 июнь куни Ф.Эргашев ва синглиси Н.Кенжабаевага 0.20 гектардан ер майдони ажратиб бериш ҳақида далалатнома расмийлаштирилганлиги аниқланди.

Вилоят адлия бошқармаси ёрдами билан фуқаролар Ф.Эргашев ва Н.Кенжабаеваларга деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун Наманган туман ҳокимининг 2017 йил 17 июлдаги 958 ва 959-сонли қарорлари билан жами 0.40 гектар ер майдони ажратиб берилиши таъминланди ва фуқароларга деҳқон хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда туман “ягона дарча” марказига мурожаат қилиши лозимлиги тушунтирилди.

Шу тариқа, фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишлари ва мамлакатимиз иқтисодиётига ўз ҳиссаларини қўшишлари йўлидаги мавжуд бюрократик тўсиқлар бартараф этилиб, фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишлари таъминланди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш жараёнида Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига зид равишда 2017 йил 27 мартда иш вақти ва тартибини белгилаш тўғрисида 345-сонли қарор қабул қилинганлиги аниқланди.

Мазкур қарорга асосан Наманган шаҳри ҳудудида жойлашган аҳолига ун, ўсимлик ёғи ва бошқа асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчи, умумий овқатланиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи (ресторан, бар, кўнгилочар тадбирлар ўтказувчи шохобчалар ҳамда умумий овқатланиш объектлари) ҳамда халқ истеъмоли моллари билан савдо қилувчи чакана савдо объектлари ва шохобчалари эгалари томонидан иш вақтининг тамом бўлишини кеч соат 22:00 этиб, алкогол ичимликлар сотиш шохобчаларининг иш вақти бошланиши 11:00 дан иш вақтининг тугаши 20:00 этиб белгиланган.

Ушбу қарорнинг қабул қилиниши натижасида тадбиркорлик субъектларининг ўз иш вақтларини эркин ташкил этиш бўйича ҳуқуқлари чекланиб, уларга моддий зарар етказилишига сабаб бўлган ва тадбиркорларнинг эркин фаолият юритишига тўсиқ қўйилган.

Ваҳоланки, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34-моддасида давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмаслиги,26-моддасида тадбиркорлик фаолияти субъектлари қимматли қоғозлар бозорига, хом ашё, товарлар ва хизматлар бозорларига эркин киришда, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун товарларнинг айрим турларини етказиб беришда қатнашишда, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишда тенг имкониятларга эгалиги. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қимматли қоғозлар бозорига, хом ашё, товарлар ва хизматлар бозорларига кириши давлат органлари, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан бирон-бир тарзда чекланишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Қонуннинг 42-моддасида тадбиркорлик субъектларига нисбатан фаолиятни тугатиш, атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш, фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва таъқиқлаш каби таъсир чоралар фақат суд тартибида қўлланилиши белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, бошқарма томонидан маъмурий ишлар бўйича Наманган шаҳар судига Наманган шаҳар ҳокимининг 2017 йил 27 мартдаги 345-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида ариза киритилди.

Маъмурий ишлар бўйича Наманган шаҳар суди томонидан мазкур иш 2017 йил 7 июль куни кўриб чиқилиб, Наманган шаҳар ҳокимининг 2017 йил 27 мартдаги 345-сонли қарори ғайриқонуний деб топилди ва ушбу қарорни бекор қилиш юзасидан қарор қабул қилинди.

Бунинг натижасида Наманган шаҳрида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг иш вақтларини мустақил равишда ўзлари белгилаган ҳолда эркин фаолият кўрсатишлари, шунингдек уларнинг қонуний фаолият кўрсатишига ғов бўлувчи тўсиқларнинг бартараф этилиши таъминланди.

Мурожаат натижаси:

Мурожаат тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, фуқаро  Юсупова Бахытжанга деҳқон хўжалиги учун ер учаскасини ажратиш бўйича туман ҳокимлигининг 2017 йил 5 август кунги 760/8 сон қарори билан 0,26 га ер майдони ажратилиб берилди. Фуқаронинг вазирликка қилган мурожаати  қанотлантирилди.          

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш жараёнида ЯТТ И.Маматҳанов 2017 йил 7 июль куни Наманган шаҳар тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказига Наманган шаҳар, Тинчлик МФЙ, Ахсикент даҳасида жойлашган “металл маҳсулотларига ишлов бериш цехи”ни фойдаланишга тайёр ҳолда газлаштириш мақсадида ариза билан мурожаат қилганлиги, шундан сўнг 2017 йил 15 июлда икки ўртада объектни фойдаланишга тайёр ҳолда газлаштириш бўйича 42-сонли шартнома тузилганлиги, шартноманинг 5.1-банди талабларидан келиб чиқиб 2017 йил 19 июль куни 2 млн. 250 минг сўм миқдорда аванс тўловларини тўлаган бўлсада, Наманган вилоятгаз бошқармаси томонидан объектни фойдаланишга тайёр ҳолда газлаштиришнинг техник шарти тайёрлаб берилмаётганлиги аниқланди

Мурожаатни ўрганиш жараёнида вилоят адлия бошқармасининг ёрдами билан Наманган вилоятгаз бошқармаси томонидан 2017 йил 24 августда объектни фойдаланишга тайёр ҳолда газлаштириш бўйича техник шарт ишлаб чиқилиши таъминланди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш жараёнида фуқаро К.Сайфиддиновнинг онаси якка тартибдаги тадбиркор М.Сайфиддинова қолипли нон ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётганлиги сабабли туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлимига фонддан ун маҳсулоти сотиб олиш учун керакли ҳужжатларни тақдим қилганлиги, бироқ туман ҳокимлиги томонидан ушбу масала 2 ойдан буён ҳал этиб берилмаётганлиги аниқланди.

Учқўрғон туман ҳокимлиги томонидан адлия бошқармасига тақдим этилган хатда ЯТТ М.Сайфиддинова 2017 йил 21 июнь куни туман ҳокимлигига қолипли нон ишлаб чиқариш цехини ун маҳсулотлари билан таъминлаш юзасидан мурожаат қилганлиги, ушбу мурожаат ижросини таъминлаш учун туман ишчи гуруҳи тузилганлиги, бироқ ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқариш цехини белгиланган мезон талабларига мос келиш ёки келмаслиги юзасидан белгиланган муддатда тўлиқ хулосалар олинмаганлиги сабабли июль ойи дислокациясига киритилмаганлиги маълум қилинган.

Вилоят адлия бошқармаси ёрдами билан туман ишчи гуруҳ томонидан тўлиқ хулосалар олиниб, ЯТТ М.Сайфиддинованинг 2017 йил август ойидан бошлаб нон ишлаб чиқарувчи корхоналар дислокациясига киритилиши таъминланди.

Мурожаат натижаси:

Мурожаат юзасидан Иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилиб, Сирдарё вилоят Иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жамият фойдасига 48.000.000 сўм асосий қарз ва 2.000.000 сўм пеня, Фарғона вилоят Иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жамият фойдасига 18.284.016 сўм асосий қарз ва 2.000.000 сўм пеня, Наманган вилоят Иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жамият фойдасига 23.250.000 сўм асосий қарз ва 6.000.000 сўм пеня ундиришга эришилди.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш жараёнида мазкур фермер хўжалиги томонидан 2017 йил пилла ҳосили учун жами 20.795.550 сўмлик пилла ҳом ашёси етиштирилган бўлиб, ўрганиш кунига қадарли мазкур қарздорликлар тўланмай келинганлиги аниқланди. Шунингдек, фермер хўжалиги манфаатида Иқтисодий судга даъво ариза киритилиб тегишли тартибда ундирувга қаратилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш жараёнида “Асака истиқболи ҳосили” фермер хўжалиги томонидан Шаҳрихон туманидаги “Қорабўйин ёрқин келажаги” фермер хўжалигига тегишли бўлган МТЗ-80 русумли қишлоқ хўжалиги техникаси шартномага асосан сотиб олинганлиги ва ўрганиш кунига қадар ушбу техника туман Давлат техника назорат инспектори томонидан ҳисобдан чиқарилмаётганлиги маълум бўлди. Натижада мазкур мурожаат ижобий хал этилиб, фермер хўжалиги техникаси тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш жараёнида корхона томонидан 2017 йил 12 апрелдаги 4-сон, 1 июндаги 5-сон ва 12 июлдаги 9-сон чиқим рақами билан юборилган ёзма мурожаатлари вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ томонидан рўйхатга олиниб, кўриб чиқиш учун бош ҳисобчи З.Позиловга чиқарилган бўлсада, жавоб хатлари берилмаганлиги аниқланди.

Мурожаатни ўрганиш давомида Наманган вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖга қонун ҳужжатларининг бузилиши сабаблари ва бу ҳолатга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан кўрилган таъсир чора натижасида, “Дурдона-ТМ” СИЧХКга жамият томонидан жавоб хатлари юборилиши таъминланди ва жамият диреторининг 2017 йил 12 сентябрдаги 96-к-сон буйруғи билан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги учун  жамият бош ҳисобчи З.Позиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-бандига асосан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланди.

Мурожаат натижаси:



Ўрганиш жараёнида аниқланишича, “Real biznes baho” МЧЖ билан вилоят давлат солиқ бошқармаси ўртасида “Мол-мулкларни баҳолашга оид хизматни кўрсатиш юзасидан” 2015 йил 13 мартда 1-сон ва 2017 йил 6 январда 11-сон шартномалар тузилган.

Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандига мувофиқ, бажарувчи, “Real biznes baho” МЧЖ томонидан баҳолаш хизмати амалга оширилиб, шартнома шартлари тўлиқ бажарилган.

Бироқ, шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ, вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан баҳолашга доир хизмат бўйича юзага келган қарздорлик тўлаб берилмаган.

Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 200-сон қарорининг 55-бандига мувофиқ, сақлаш, экспертиза ва баҳолашни ўтказиш, транспорт харажатлари ва мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатлар тегишли равишда мол-мулкни олиб қўйган органлар маблағлари ҳисобига-мол-мулкни суд ижрочиларига бергунгача қопланиши белгиланган.

Бундан кўринадики, “Real biznes baho” МЧЖга баҳолашни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тегишли равишда давлат солиқ бошқармаси томонидан мол-мулкни суд ижрочиларига бергунгача қоплаб бериши лозим.

Шунингдек, “Real biznes baho” МЧЖ томонидан қарздорликни тўлаб бериш бўйича давлат солиқ бошқармасига мурожаат қилинган.

Бироқ, давлат солиқ бошқармаси томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган.

Ваҳоланки, шартноманинг 7.5-бандида тарафлар томонидан ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун жавобгарлик меъёрлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунлари асосида ҳал этилиши белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан “Real biznes baho” МЧЖ манфаатларини кўзлаб вилоят иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

Суднинг 12.09.2017 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан, жавобгар вилоят солиқ бошқармаси ҳисобидан 31 188 941 сўм пул маблағи ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилди. 

Мурожаат натижаси:

“Orasta Bioservis” масъулияти чекланган жамияти билан “Хонқа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ўртасида 2017 йил 1 майда 01/05-1 сонли “Хусусий автомашинани ҳайдовчи билан ижарага олиш” шартномаси тузилган.

Шартноманинг 3.1-бандида “Ижарага олувчи” автомабилдан фойдаланганлик учун “Ижарага берувчига” хар ойига 2.000.000 сўм миқдоридаги ижара ҳақини тўлайди ҳамда 3.2 - бандида Ижара пули хар ойнинг 25 санасидан кечиктирмасдан “Ижарага олувчи” томонидан “Ижарага берувчи”га 2.000.000 сўмни ўзаро ҳисоб-китоб далолатномасига асосан тўлаб берилиши белгиланган.

Бироқ, “Хонқа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти томонидан “Orasta Bioservis” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисоб рақамига 2.000.000 сўмлик пул маблағлари ўтказиб берилмаганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан “Хонқа пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг раҳбари номига огоҳнома киритилди.

Мазкур киритилган огоҳнома “Хонқа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти томонидан кўриб чиқилиб жорий йилнинг 20 сентябрь куни 1383-сонли тўлов топшириқномасига асосан “Orasta Bioservis” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисоб рақамига 2.000.000 сўм пул маблағи ўтказиб берилган.

Мурожаат натижаси:

Мазкур мурожаат ўрганилиб, натижаси бўйича Андижон вилоят ер ресурслари давлат кадастр бошқармасига тақдимнома киритилиб, Андижон вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Андижон шаҳар филиали ходими И.Ахмедовга нисбатан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

  

Мурожаат натижаси:

Мазкур мурожаат ўрганилиб, натижаси бўйича жамият манфаатини кўзлаб туман ҳокимлиги жавобгарлигида Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 160.035.000 сўм компенсация тўловини ундириш ҳамда даъвогарга бузиб ташланган дўконига тенг қийматли ер майдони ажратиш мажбурияти юклатиш белгиланган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, Сирдарё вилояти “Агрокимёхимоя” ХАЖ Сайхунобод тумани “Агрокимёхимоя” филиалидан томонидан фуқаро Х.Қаюмовнинг фойдасига жами 2 301 154 сўм ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Натижада фуқаро Х.Қаюмовнинг фойдасига жами 2 301 154 сўм пул маблағи фуқаролик судининг буйруғи билан тўлиқ ундирилиб мурожаати қаноатлантирилди.