Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Обод турмуш йили

Кўнгил обод – юрт обод

Истиқлолнинг дастлабки кунларидаёқ Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган ва жаҳонда «ўзбек модели» деб эътироф этилаётган тараққиёт йўли мамлакатимиз учун ҳал қилувчи бир пайтда энг тўғри ва оқилона йўл сифатида танланди ва у ўтган йиллар давомида ҳар бир оила, бутун жамият ҳаётида синовдан ўтиб, ўзини тўлиқ оқлади.

Янги иншоатлар фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомда нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган фаолиятни такомиллаштириб бориш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олишни ташкил қилиш, шунингдек, ФҲДЁ бўлимлари ходимлари томонидан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирларни кўриш каби вазифаларни амалга ошириш мақсадида Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Соғлом оила –обод турмуш гаровидир

Мамлакатимизда оила институтига кучли фуқаролик жамиятнинг асосий бўғини сифатида қаралади, бу нафақат шахсий масала, балки у ижтимоий аҳамият ҳам касб этади.

Оила-жамиятнинг асосий бўғини

Мустақилликка эришганимиздан сўнг мамлакатимизда оилавий муносабатларини тартибга солиш ва оила аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан бир қатор қонун ҳужжатлари мустаҳкамлаб қўйилди.

Озод элда обод турмуш

Замонавий ва миллийликни ўзида акс эттирган кўркам иморатлар, кенг ва текис йўллар, серҳосил боғлару, йўл чеккасида салобат тўкиб турган манзарали дарахтлар – ободликдан нишона.

Обод турмуш – изчил тараққиёт кафолати

Мамлакатимизда хар бир йилга шу давр ичида тараққиётнинг муҳим йўналишларини ифода этадиган ном бериш эзгу анъанага айланган.

Тадбиркор аёллар учун сармоялар

“Обод турмуш йили” Давлат дастурида оила мустаҳкамлигини таъминлаш, аёлларнинг оила ва жамиятдаги фаоллигини ошириш, ижтимоий-маиший шароитини яхшилаш орқали меҳнатини енгиллаштиришга оид вазифалар белгиланган.

Босқичма-босқич ислоҳотлар самараси

Бугунги кун талабларини ҳисобга олган ҳолда жамиятимиз ва кундалик ҳаётимизда маҳалла институтининг ролини янада кучайтириш ва мақомини ошириш, “Обод турмуш йили” давлат дастурининг мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишда маҳалла ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аҳамиятини, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда шакллантиришда уларнинг таъсирини кучайтириш, зарур кўмак ва ёрдам бериш, маҳалла фаолият кўрсатишининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, ёрдамга муҳтож оилаларга манзилли ижтимоий кўмак бериш, оилавий бизнесни ривожлантиришда маҳалланинг аҳамияти ва ролини ошириш йўлида мамлакатимизда ўтган давр ичида муҳим ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди.

Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари

Оила қуриш инсон ҳаётидаги энг масъулиятли ишлардандир. Мамлакатимизда оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, айниқса, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Маҳалла фаоллари ўқуви

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда тинчлик-тотувликни таъминлаш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

ОБОД ТУРМУШГА ЧИРОЙЛИ ТЎЙЛАР ЯРАШАДИ

«Биз 2013 йилга «Обод турмуш йили» деб ном берар эканмиз, ободонлаштириш йўналишда бошлаган ишларимизни изчил давом эттириш, уларни янги юксак босқичга кўтаришни асосий мақсад, деб биламиз» - деган эди, Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги маърузасида.

Обод турмушнинг ҳуқуқий асослари

Барчамизга маълумки, давлатимиз раҳбари таклифи билан 2013 йил мамлакатимизда“Обод турмуш йили” деб эълон қилинган. Жорий йилнинг 14 февралида эса Президентимизнинг “Обод турмуш йили” Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Аёл эъзоз топса, турмуш ободдир

Мамлакатимизнинг оналик ва болаликни, вояга етмаганлар ва хотин-қизлар ҳуқуқ-манфаатларини ишончли муҳофаза қилиш борасидаги тажрибаси жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда. Бу борадаги ишлар кўлами Обод турмуш йилида янада кенгаймоқда.

Обод турмуш-соғлом турмуш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 февралдаги қарори билан тасдиқланган “Обод турмуш йили” Давлат дастури мамалакатда халқнинг турмуш даражаси ва сифатини оширишга қаратилган ўта муҳим ва аҳамиятга молик тадбирлардан таркиб топган.

Ободлик кўнгилдан бошланади

Мустақиллик йилларида «Ободлик кўнгилдан бошланади» деган чуқур мазмунли ибора халқимиз ўртасида кенг оммалашиб, одамларимиз бунёдкорлик ва ижодкорлик нафаси билан яшашга одатланди.

Ватанни сев, юртни обод эт!

Ватан муқаддас даргоҳ. У биз турган замин, киндик қонимиз тўкилган замин, қўлимиздан тутиб мустақил ҳаёт сари бошлаган диёр. Уни шунчаки севиб бўлмайди. Чунки у бизнинг кўнглимиз тубида ниш урган ниҳол, япроқ ёзган гул, илдиз отиб бутун вужудимизн қоплган меҳр. Ҳа, бу шундай бунёд бўлган Ватан.

Янги муҳташам бино

Мустақиллик йилларида ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги руҳида тарбиялашда оила институтининг ролига устувор вазифалардан бири сифатида қаралмоқда.

Эрта никоҳ ва унинг салбий оқибатлари

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Бухоро юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида “Оила жамият” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Матбуот анжумани

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартда қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун лойиҳасини ҳуқуқий тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ижросини самарали таъминлаш мақсадида, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси аъзолари ҳамкорлигида мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар, галдаги муҳим вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Кенг кўламли вазифалар акс этган дастур

Президентимизнинг 2013 йил 14 февралдаги қарори асосида қабул қилинган «Обод турмуш йили» Давлат дастурида мамлакатимизда тинчлик,барқарор тараққиёт ҳамда миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш,инсон ҳуқуқлари, эркинлиги ва манфаатларини ҳимоя қилиш,одамлар ҳаётидаги бугунги ҳамжиҳатлик,ўзаро меҳр - оқибат ришталарини асраб - авайлаш жамият олдида турган энг муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Ёш ҳуқуқшунослар: ғолиблар аниқланди

“Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” Миллий Дастури асосида, мамлакатимиздаги юридик соҳага ихтисослашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг эркин фикрлаш ва нутқ маданиятини ўстириш, улар орасида иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш ҳамда “Обод турмуш йили”га бағишлаб, Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Микрокредитбанк” ОАТБ ҳамкорлигида “Ёш ҳуқуқшунослар” кўрик танловининг Республика босқичи ўтказилди.

Хайрли ишлар кўлами кенгаймоқда

Меҳр-оқибат, саховатпешалик, муҳтожларни қўллаб-қувватлаш, ҳамжиҳатлик халқимизнинг эзгу қадриятларидан ҳисобланади. Обод турмуш йилида бундай хайрли ишлар кўлами янада кенгаймоқда.

Фаровонлик, барқарорлик ва тараққиёт кафолати

Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 14 февралдаги Қарори билан тасдиқланган “Обод турмуш йили” Давлат дастури мамлакатда халқнинг турмуш даражаси ва сифатини оширишга қаратилган ўта муҳим ва аҳамиятга молик тадбирлардан таркиб топган.

Ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий механизмлар мажмуи

Мамлакатимизда тараққиётнинг муҳим йўналишларини ифода этадиган йилга ном бериш эзгу анъанага айланган. Шу маънода, 1997 йилдан бошлаб Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда ҳар бир йилга алоҳида ном берилиб, ўша йилни белгиланган шиор остида ўтказиш анъанага айланди.

Ёшлар ва ҳуқуқий тарбия

Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Республика Маънавият тарғибот маркази ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида Тошкент Ахборот технологиялари университетида “Обод турмуш йили”га бағишлаб, “Ёшлар ва ҳуқуқий тарбия масалалари” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Обод турмушга чиройли тўйлар ярашади

«Биз 2013 йилга «Обод турмуш йили» деб ном берар эканмиз, ободонлаштириш йўналишда бошлаган ишларимизни изчил давом эттириш, уларни янги юксак босқичга кўтаришни асосий мақсад, деб биламиз» - деган эди, Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги маърузасида.

Мустаҳкам оила – обод турмуш гарови

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида, ёшлар учун 1-Тошкент педагогика коллежида “Обод турмуш йили”га бағишлаб “Мустаҳкам оила – обод турмуш гарови” мавзусида анжуман ташкил этилди.

Обод уйда пок инсонлар яшайди

Обод ҳаёт деган тушунча азал-азалдан халқимизнинг онгу тафаккурида авваламбор фаровонлик, тўкинчилик, мўл-кўлчилик, қут-барака, бозорларда арзончилик маъносини ўзида мужассам этиб келади.

Оила фаровонлиги – жамият тараққиёти гарови

Маълумки, ҳар қайси даврда ҳар қайси мамлакат тарақққиёти йўлида жамиятнинг муҳим ва ҳал қилувчи кучи оилани моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш муҳим вазифалардан бири бўлиб келган.

Ободлик – фаровонлик белгиси

Бугун она-Ватанимиз осойишталик мустаҳкам қарор топган, юрт равнақию аҳоли турмуш фаровонлиги изчил ўсиб бораётган мамлакат сифатида жаҳонга танилмоқда.