Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси юзасидан Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар

Мамлакатимизда кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар айниқса, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш масаласи мунтазам равишда давлатимиз ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб келган.

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ – АСРИЙ ҚАДРИЯТ

Халқимиз пир-у бадавлат отахан ва онаханлар истиқомат қилувчи хонаданларни фариштали уй, деб улуғлайди. Зеро, нуроний кексаларимиз ёш авлодга меҳр-оқибатни ўргатиб, оилаларда тотувликни, жамиятда барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётир.

Кексалар қадри – Ватан қадри

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимда давлатимиз раҳбари 2015 йилни мамлакатимизда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиб, ҳар қандай жамиятнинг ёши улуғ oдамларга бўлган эътибoри ва ғамxўрлиги унинг маданий даражасини белгилашини, сoдда қилиб айтганда, кексаларга ҳурмат-эҳтирoм, меҳр-oқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг тoм маънoда ажралмас қисмига айланганини алoҳида таъкидлади.

КЕКСАЛАР - ХОНАДОНИМИЗ ФАЙЗИ ВА ФАРИШТАСИ

Маълумки, миллий қадриятларимиздан бири ёши улуғ инсонларни қадрлашдир. Кексаларни эъзозлашдек азалий қадрият халқимизни жипслаштириш, одамлар орасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, турли миллат вакилларининг аҳил-иноқ яшашига хизмат қилиб келган. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш улуғлангани боис жаҳон аҳли бизга ҳавас билан қарайди.

Кексаларга ҳурмат кўрсатиш ҳам вазифамиз, ҳам бурчимиздир

Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг маиший турмуш шароитларини янада яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлаш каби эзгу мақсадларга устувор ўрин ажратилган Дастурда белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан Андижон вилоят адлия бошқармаси кенг кўламли ишлар олиб бормоқда.

Кексаларни эъзозлаш – миллий қадрият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши ҳамда 2015 йилнинг мамлакатимизда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши мамлакатимиизда кексалар – хонадонларимизнинг файзу баракаси бўлган отахон ва онахонларимизга бўлган юксак эътиборнинг намунасидир.

Юртимиз кексалари ва уларга яратилаётган қулайликлар

Жорий йилга Президентимиз томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили”, деб ном берилиши давлатимизда кексаларга яратиб берилган имкониятларни янада юксалтирди. Бундан асосий мақсад кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтиришдан иборат.

Кексаларни ардоқлаш халқимизга хос фазилат

БУГУН кекса-нуронийларимизга кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ёшларимизни савоб, эзгу ишларни одат қилиш руҳида тарбиялашда айни амалдир.

Қариси бор уй

Республикамизда кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизда қадрият даражасига кўтарилган.

Уйимизнинг файзи ва фаришталари

Инсон камолотида оиланинг ўрни ғоят катта. Чунки биз ана шу мўъжаз макон, Ватанимиз ичра кичик Ватан - оилада туғилиб, вояга етамиз.

Кексалик тажриба ва ибрат мактаби

Маълумки, кексалари эъзозланган юрт меҳр-оқибатли, келажаги порлоқ бўлади. Шубҳасиз, бу чуқур тарихий илдизга эга бўлган ҳаётий ибрат, миллий қадрият, фарзанд-ота-она-бобо-момо муносабатлари асосида шаклланган ҳақиқатдир. Зеро, ота-боболаримизнинг кўрган-билганларига, бошларидан кечирганларига, уларнинг жамиятимизда миллий маънавият, тинчлик-тотувлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги бебаҳо тажрибасига таяниб иш кўрмоқлик ҳар жиҳатдан хайрлидир.

Кексаларни эъзозлаш –улуғ қадрият

Мамлакатимизда кекса фуқароларга давлат ва жамият томонидан диққат-эътибор, ғамхўрлик кўрсатишни ошириш ҳамда уларни ижтимоий муҳофаза қилишни, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида 2002 йил Ўзбекистон Республикасида “Қарияларни қадрлаш йили” деб эълон қилинган.

Кексаларни эъзозлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос фазилат

Бугун кекса-нуронийларимизга кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ёшларимизни савоб, эзгу ишларни одат қилиш руҳида тарбиялашда айни амалдир.

Кексалар дуосин олайлик

Халқимиз тилидаги “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганни пари билмас” каби ҳикматли иборалар ҳаётимизга бежиз кириб келмаган. Бу нақлларнинг ҳаётийлиги турмушда аллақачон ўз исботини топган.

КЕКСАЛАР ҲАМИША ЭҲТИРОМДА

Ҳар йилги мустақиллик байрами тантаналари арафасида юртимизда 100 ёшдан oшган нурoний oтаxoну oнаxoнларга муҳтарам Юртбoшимиз фармoнлари асoсида “Шуҳрат” мeдалини топшириш ўзига xoс анъанага айланиб қoлди.

Нуронийлар ўгити – ҳаёт мактаби

Мамлакатимизда 2002 йил “Қарияларни қадрлаш йили” ва жорий йилни эса “Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланиши нуронийларимиз ҳақида қайғуриш йилдан-йилга Давлат сиёсати даражасига кўтарилиб бораётганидан далолат беради.

Хонадонларимиз фаришталари доим ҳурмат ва эъзозда

ЧУСТ ТУМАНИНИНГ “Сероб” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Раҳмонжон ота Раҳимжонов учун бу йил қу­вончли келди. Дастлаб Юрт­бошимиз томонидан бу йил “Кексаларни эъзозлаш йили”, дея эълон қилинганда нуронийнинг боши осмонга етганди. Кейин эса отахон ўзининг табаррук 95 ёшини қарши олди. Энг эътиборлиси, қу­ролдош дўстлари билан бирга Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигини нишонлади. Шу муносабат билан Президентимиз Фармонига мувофиқ “Иккинчи жаҳон урушидаги ўалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Кексаларни қадрлаш – она ватанни қадрлаш

Истиқлолимизнинг дастлабки йиллариданоқ бозор иқтисодиётига ва фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган ҳаёт даражасига эришиш, тинчлик-осойишталикни таъминлашдек улкан мақсадларга эришишда ўз йўлимиз белгилаб олинди.

Кексаларни эъзозлаш - савобли иш

Инсон умри тани-сиҳат саломатлигида, эл-юртга наф келтириш бахти, меҳр ва эътибордан бахраманд бўлиш билан хавасли. Айниқса, кучдан кетиб, қариган чоғда эъзозда яшаган ёки саломатлик безовта қилганда фойдаланадиган шароит ва имконият бўлганига не етсин.

Қариси бор уйнинг париси бор

Халқимиз орасида “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганни пари билмас” каби ҳикматли иборалар мавжуд.

Кексаларни эъзозлаш миллий қадрият

Мамалакатимизда кексаларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром ва иззат кўрсатилаётганлиги, уларнинг соғлигини сақлаш ва босиб ўтган ҳаёт тажрибаларидан ибратли фойдаланиш келажагимиз эгалари бўлган ёшларнинг нурли истиқболи ва келажагини таъминлашга хизмат қилади.

Кексалари эъзозланган юрт

Ҳаётий тажрибалар шуни кўрсатадики, ҳар бир инсон учун унинг ота-онасидан яқинроқ кишининг ўзи йўқ. Қолаверса, биз бугунги дориламон кунлар учун улар олдида ҳамиша қарздормиз. Бас шундай экан, биз меҳрибон ота-оналаримиз, муҳтарам кексаларимиз олдидаги ана шу қарзимизни янада теранроқ англаган ҳолда уларга ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишимиз лозим. Аслида каттага ҳурмат кўрсатиш, кичикка иззатли бўлиш миллатимиз вакили саналган ҳар бир кишининг қон-қонига сингиб кетган

Кексалар ибрати – юрт шарофати

Инсон ўзи туғилиб ўсган маконда оламни англашни бошлайди. Бу маконда унинг ота-боболари руҳи ҳукм суради. Вақт ўтган сари инсоннинг ўзи ҳам мозийнинг бир бўлагига айланар экан унинг онгў-шуури шу оламни манзил тутган аждодлар руҳи билан чўлғаниб боради.

Ёши улуғлар ҳамиша эъзозда

Ҳалқимизда азалдан ёши улуғ инсонларнинг ҳурмати жойига қўйиб келинган. Бежизга юртимизда “Қариси бор уйнинг париси бор” дейишмайди. Улар бор жойда тўкинлик, тинчлик ва осойишталик бўлади. Бирор эзгу ишга қўл урмоқчи бўлсак, аввало кексаларимизнинг фотиҳаларини олишга, панд-насиҳатларига амал қилишга ҳаракат қиламиз. Чунки нуроний отахон ва онахонларимизнинг дуоси билан бошланган барча ишларимиз хайрли бўлиши ҳаётда ўз тасдиғини топган.

ЁШИ УЛУҒЛАР ҲАМИША ЭЪЗОЗДА

Ҳалқимизда азалдан ёши улуғ инсонларнинг ҳурмати жойига қўйиб келинган. Бежизга юртимизда “Қариси бор уйнинг париси бор” дейишмайди. Улар бор жойда тўкинлик, тинчлик ва осойишталик бўлади. Бирор эзгу ишга қўл урмоқчи бўлсак, аввало кексаларимизнинг фотиҳаларини олишга, панд-насиҳатларига амал қилишга ҳаракат қиламиз. Чунки нуроний отахон ва онахонларимизнинг дуоси билан бошланган барча ишларимиз хайрли бўлиши ҳаётда ўз тасдиғини топган.

Нуронийлар иззатда

Юртимизда кексалик ҳам буюк бахт ҳисобланади. Фарзандлари, невара-ю, эвараларининг бағрида кексалик гаштини суришнинг ўз таровати бор.

Кексалари ардоқланган юрт

Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос маънавий белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Кексалар-ҳамиша ҳурмат ва эҳтиромда

Мамлакатимиз бўйлаб Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида “Жасорат, бурч, матонат” шиори остида кенг нишонланди. Бу йилги байрам Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги ҳамда Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан юртимизда ёши улуғ инсонларга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганлги билан алоҳида аҳамиятлидир.

Дуо олаётган юртим - Ўзбекистоним

Мамлакатимизда 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан Давлат дастури қабул қилинди. Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий даражасининг белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Кексалар - ибрат мактаби

Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юскалтиришда ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир.