Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Мустақилликка 25 йил

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Мустақилликка 25 йил

Мустақиллик йилларида Адлия вазирлиги тизимида Ахборот коммуникация технологияларининг ривожланиши.

Тарих зарварақларига биз назар ташласак инсоният узлуксиз изланиш, ривожланиш ва ихтиролар йўлида самарали йўл босиб ўтганини кўрамиз. Агар биз XIX-асрни буғ двигателлари асри, XX-асрни эса ички ёнув двигателлари, космик парвозлар асри десак, шубҳасиз XXI-аср ахборот коммуникация технологияларнинг кескин ривожланиш асрига айланиб бораётганлигига гувоҳ бўламиз. Сўзларимизнинг яққол мисоли сифатида ҳозирги кунда кундан-кунга оммалашиб бораётган ҳар хил гаджетлар, смартфонлар ва табиийки Интернет тизимини келтиришимиз мумкин. Ахборот коммуникация технологиялари хозирда кенг кўламда жамият ҳаётига кириб бўлди , у билан чамбарчас боғланиб, замонавий жамиятнинг айрилмас бўлагига айланди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда АКТларни ривожлантиришга

алоҳида эътибор қаратилди. Бу соҳада бир қатор қонун хужжатлари қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги Фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ташкил этилган эди. Давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларида замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини, «электрон ҳукумат» тизими ҳамда ахборот тизимларини жадал татбиқ этиш, телекоммуникация инфратузилмасини ва маълумотларни узатиш тармоқларини модернизация қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташкил қилинди.

Юртимизда ахборот коммуникация технологияларига юқори даражада эътибор берилаётганига яна бир мисол тарзида, таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкиллаштириш, унинг самарадорлиги ошириш мақсадида АКТдан унумли фойдаланиб келинаётганини келтириш мумкин..

Ўз навбатида мустақиллик йилларида Адлия вазирлиги тизимида АКТдан фойдаланиш, техник базаларни янгилаш, бир қатор махсус дастурий таъминотлар тизимлари жорий этилган. Шу жумладан: Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (Lex.Uz), текширишларни электрон рўйхатдан ўтказиш тизими ва бошқалар.

Аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш, уларда қонун хужжатларидан осон ва қулай тарзда фойдаланиш имкониятини ташкил этиш мақсадида Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан (Lex.Uz) глобал интернет тармоғи тизими орқали компьютер, смартфон ва планшетлардан орқали бепул фойдаланиш мумкин.

Lex.Uz –Ахборот дастури тизимига 1990 йилдан то ҳозирги кунгача республикамизда қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва Конституциявий суд қарорлари киритилган. Тизим мунтазам равишда янгиланиб боради.

Тизимдан фойдаланиш икки йўналишда жорий этилган, яъни:

1. Умумий фойдаланувчилар;

2. Рўйҳатдан ўтган фойдаланувчилар.

Уларнинг ўзаро фарқи рўйҳатдан ўтган фойдаланувчиларга қўшимча имконият ва қулайликлар жорий этилган.

Кейинги йилларда Адлия вазирлигида фуқароларга янада қулайликлар яратиш учун, уларнинг мурожаатларини тез ва сифатли бажариш, ФҲДЁ органлари ҳамда Давлат нотариал идоралари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида “Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари ягона электрон архиви” ва “Нотариат” тизими жорий этилди. Аммо бу тизимлар ички тизимлар бўлиб, улар Lex.Uz ёки текширишларни электрон рўйхатдан ўтказиш тизими каби оммабоп эмас. Уларнинг асосий мақсади адлия органларининг фуқароларнинг мурожжаатларини кўриб чиқиш, ижро этишда ходимлар учун қулайликлар яратишдир.

Бундан ташқари Адлия вазирлиги ўзининг интернет саҳифаси (minjust.uz) орқали жисмоний ва юридик шахсларга интерактив хизматлар кўрсатиб келмоқда.

Адлия вазирлиги интернет саҳифаси ўз сайтида “Нотариал ҳаракатлар бўйича ҳисоб-китоб калькулятори”, “таъсис шартномалари”, “намунавий уставлар,” доимий фаолиятдаги ҳакамлик судлари реестрлари, нотариуслар реестрлари ва бошқа турдаги ҳужжатлар билан танишиш имкониятини яратган.


Муаллиф: А.Муминов, Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази Техник ва тизимли хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси