Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Мустақилликка 25 йил

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Мустақилликка 25 йил

Ўзбекистон 25 ёшда

Вақт оқар дарё дейди, доно халқимиз. Кечагина мустақиллигини эълон қилган Республикамиз бугун 25 ёшни қаршилаяпти. Ўтган 25 йил давомида биз қандай улкан марраларни забт этдик?, қандай ютуқларни қўлга киритдик? — деган саволни ҳар бир фуқаро ўзига ҳар куни, ҳар сонияда бериб кўрсин-чи? Мустақилликнинг илк кунлариданоқ аҳолимиз, аввало кекса авлод вакилларига, хотин-қизлар ва ёшларга ғамхўрлик, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш оналик ва болаликни мухофаза қилиш, маънавий-маърифий соҳадаги ишларимизни давлат даражасига кўтаришдек долзарб масалалар давлатимизнинг устувор йўналишларидаги асосий вазифалардан бирига айланганлиги бугун айни ҳақиқат.Жамиятимизда “Инсон -ислоҳот учун эмас, ислоҳот инсон учун хизмат қилиши керак” деган эзгу шиор асосий ўринга кўтарилди ва унга ўтган йиллар даврида қатъий амал қилиб келинаяпти.

Ватан! Гўдаклигимизда эшитган сеҳрли аллалар, бобо-бувиларимиз бизга айтган қизиқарли ва пурмаъно эртаклар. Уларни таърифлашда сўзлар хазинасидаги дуру гавҳарлар камлик қилади. Ватан битта, у ягона ва бетакрор. Шубҳасиз, ҳар бир инсоннинг ўз Ватани – она юрти бўлади. Инсон ана шу юрт учун ҳар бир ишга тайёр туриши, унинг равнақи ҳаёти-мақсадининг асосий мезони бўлиши керак. Зеро, она юрт учун хизмат қилиш энг буюк, энг олий бурчдир.

Президентимиз Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий саодатдир” номли асарларини ўқиганда, буларни теранроқ англаймиз. Саҳифалардан халқимиз тарихининг оғир даврларини, миллатимиз бошига тушган азоб-уқубатларни билиш билан бир қаторда, бугунги кунда ўз олдимизга қўйган режаларимиз, орзу-интилишларимиз ҳамда эришилган ва эришилажак ютуқ ҳамда марраларимиз ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўламиз. “Кеча ким эдиг-у, бугун ким бўлдик? Эртага ким бўламиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз керак?” Асарни ўқиган инсон ана шу саволларга жавоб олади. Ватани, халқи олдидаги бурчни англаб етади. Бундан ташқари, яна ушбу китобда давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизни сиёсий ва иқтисодий ривожлантириш, жумладан, таълим-тарбия, илму фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спорт тизимини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар, жамиятимизда аёллар, кексалар ва ёшларнинг ўрни, уларга янада қулай шароит ва имкониятлар яратиш билан боғлиқ масалалар, ҳар бир ҳудуд ва минтақа бўйича яқин ва ўрта истиқболга мўлжалланган режалар, устувор лойиҳалар, қадимий ва янги тарихимиз ҳақида, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат концепцияси тўғрисидаги қарашлари далилларга асосланган ҳолда баён қилинган.

Президентимизнинг бу асарларини ўқигач, қалбга ифтихор тўлади, аждодларга муносиб авлод бўлиб, Ватанимиз барча соҳаларда янги-янги марраларни эгаллашида муносиб ҳисса қўшайлик, деган шиоримиз яна ҳам қатъийлашади.

Бугун бу савол ҳар биримизни ўйлантирмоғи, юрагимиздан жой олмоғи шарт. Зеро, Ўзбекистон аталган улуғ мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси мустақиллигимизнинг қутлуғ йигирма беш йиллигига қадам қўяётганимиздан фахруғурур ҳиссини туймоқда. Истиқлол туфайли эркини ўз қўлига олган миллатимиз бугун дунёга бахтини кўз-кўз қилмоқда.

Чунки, ҳар бир миллат, xалқ учун озод ва фаровон юртда яшашнинг ўзи катта бахт! Мустақиллик халқимизга ана шу саодатни берди. Шу боисдан, Мустақиллик куни биз учун энг улуғ, энг азиз байрам сифатида нишонланади.

Азалдан озодликнинг қадри баланд. Қадимий қўшиқ ва достонларимизда куйланган озодлик бугун чинкамига халқимизнинг манглайига офтоб янглиғ нур сочаётир. Миллий қадриятларимиз тикланиб, ўзлигимизни англаш саодати халқимизга ёр бўлди. Аслида, мустақиллик биз учун миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз, ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни тиклаш, урф-одат ва анъаналаримизни, муқаддас ислом динимизни, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш, соғлом ва баркамол янги авлодни шакллантириш бўйича илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган беқиёс имкониятлар очиб берди.

Истиқлол шарофати билан тарихан қисқа даврда Ўзбекистон ҳар томонлама тез суръатлар билан ривожланиб, куч-қудрати ва салоҳияти жадал юксалиб бораётган мамлакатга айлангани Республикамизда амалга оширилаётган оқилона ислоҳотлар натижасидир. Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида тараққиётнинг "ўзбек модели" асосида жамиятимизнинг барча жабҳаларида ривожланиш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, халқаро ҳамжамиятда давлатимиз нуфузини юксалтириш ва энг муҳими, тинчлик, осойишталик барқарор эркин фуқаролик жамиятини қуриш давр талаби бўлиб, бизнинг мақсадимис ёшларда ватанпарварлик туйғуларини, фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий онгини юксалтириш, ижтимоий фаоллиги, бугунги жараёнларга даҳлдорлик ҳиссини тобора ошириш ва мафкуравий иммунитетни янада кучайтиришдан иборат.

Муаллиф: Ж.Сулаймонов, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари