Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Мустақилликка 25 йил

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Мустақилликка 25 йил

Мустақиллик – энг олий неъмат!
Мустақиллик, истиқлол деган улуғ неъмат аввало халқимизга эркинлик ва озод ҳаётни берган, инсоний шаънимиз, миллий онгимиз, қадр-қимматимизни тиклаб, барчамизга ўзлигимизни англаш туйғусини, тилимиз, муқаддас динимизни қадрият ва урф-одатларимизни қайтариб берган, Ватанимиз тарихида ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайдиган буюк санадир.

Мустақиллик биз учун – бу ўз тақдиримизни қўлга олиб, юртимизни ер ости, ер усти бойликларига эга бўлиш, беқиёс моддий ва маънавий салоҳиятимизни амалга ошириш, жаҳон миқёсида ўзимизга муносиб ўрин эгаллаш демакдир.

Юртдошларимиз мамлакатимиздаги осойишталикни кўз қорачиғидик асраб авайлаётгани, ёрқин келажакни ўйлаб яшаётгани учун ҳам давлатимиз тараққиёт йўлидан қатъий ва дадил одимламоқда.

Давлатимиз истиқлолга эришган дастлабки йилларданоқ Президентимиз раҳнамолигида демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлини танладик. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш жамиятни ривожлантириш ҳамда давлат қурилишининг энг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди.

Мустақиллик бизнинг онг шууримиз, дунёқарашимиз, фикрлаш ва турмуш тарзимизда туб эврилишлар ясади. Истиқлол шарофати билан мамлакатимизда халқаро ҳуқуқ меъёрларга тўла жавоб беридиган ҳуқуқий тизим яратилди. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг дунё миқёсида нуфузи ошиши ва мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Биз эса ушбу эришаётган ютуқларимизни огоҳлик ила асраб авайлашга ҳаммамиз бир хилда мажбур ва бурчимиз эканлигимизни англаб етишимиз лозим бўлади.

Бугунги кунда ҳаммамизга сир эмаски қўшнимиз, дўстимиз, узоқ ва яқин қариношларимиз пул топиш мақсадида турли давлатларга кетаётганлиги, оқибатда уларнинг айримлари турли давлатларнинг конституциявий тузумини ағдаришни режалаштираётган ва унга эришаётган манфур кишилар қўлига тушиб қолмоқда.

Ишлаш учун кетаётган фуқароларимизни ўз фикридан қайтаришимиз ёки қайтмаган тақдирда уларни диний экстремизм ва терроризм гирдобига тушмасликларини, ишлаш учун аниқ манзили ҳамда ишлаш жойини билишимиз лозим

Машҳур файласуфлардан бири “Душманлардан қўрқма - нари борса, улар сени ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма - нари борса, улар сенга хиёнат қилиши мумкин. Бефарқ одамлардан қўрқ - улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам, фақат уларнинг жим ва бепарво қараб туриши туфайли ер юзида хиёнат ва қотилликлар содир бўлаверади” деган эди.

Ҳар бир инсон ҳаётида ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган ана шундай фикрларни униб-ўсиб келаётган ёшларнинг онгига сингдириш, уларни ҳаёт синовларига бардошли этиб тайёрлаш бизнинг ота-она, устоз-мураббий, раҳбар-раҳнамо сифатидаги, шу муқаддас юрт фуқароси сифатидаги муқаддас бурчимиздир.

1991 йил 31 август санасида қўлга киритилган миллий мустақиллик - ХХ асрда халқимиз томонидан амалга оширилган буюк маънавий жасорат намунасидир, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Зеро, барқарор тинчлик, тўкис ва фаровон ҳаёт барча муваффиқиятларнинг бош омилидир.


Муаллиф: А.Ярқулов, Навоий вилоят адлия бошқармаси масъул ходими