Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Мустақилликка 25 йил

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Мустақилликка 25 йил

Мустқиллик йилларида инсон ҳуқуқлари олий қадрият даражасига кўтарилди

Инсон ва давлат ўртасидаги муносабатларда инсон муносабатлари устувор бўлиши керак. Жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш таъмингланганда у чинакам ҳуқуқий, фуқарорлик жамияти бўлади. Бизнинг пировард мақсадимиз инсон ҳуқуқлари ҳар томонлама ҳимоя қилинадиган маърифатли жамият барпо этишдан иборатдир.

Ислом Каримов

Ўзбекистон истиқлолга эришгач, юртбошимиз раҳнамолигида тарихан қисқа вақт ичида юртимиз туб демократик ислоҳотларга юз тутди –собиқ тузум давридаги эски маъмурий-буйруқбозлик тизимига барҳам берилди, миллий давлатчиликни шакллантиришнинг пухта ҳуқуқий асослари яратилди, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари ташкил этилди, фуқаролик жамияти институтлари фаолияти йўлга қўйилди, иқтисодиётни эркин бозор муносабатларига ўтказиш жараёни амалга оширилди, тадбиркорликка кенг эркинлик берилди ва уларнинг фаоляи ҳуқуқий кафолатланди. Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли субъектига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида “Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обро-эътибори авваломбор фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир. Биз бундай ўткир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак” деган эди. Дарҳақиқат, миллий Қомусимизнинг фуқаролик, шахс эркинликлари, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари, оила деб аталган бўлимларида, қолаверса бутун Конституциямизда инсон ҳуқуқлари ва эркинлари қонун кафолатланди, улар олий қадрият даражасига кўтарилди.

Мамалакатимиз мустақилликка эришганидан кейин биринчи қўшилган халқаро ҳуқуқий ҳужжатлардан бири ҳам бу Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси бўлди.

Инсон ҳуқуқлари масаласи бугунги кунда дунё ҳамжамияти олдида турган энг долзарб масалалардан биридир. Зероки, демократик қадриятлар устиворлиги тан олган давлатларда энг аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг қай даражада ҳимоя қилингани, унинг амалга оширишга замин яратувчи шарт-шароитлар тилга олинади. Зеро, демократик ва ҳуқуқий давлат қуришнинг асосий мақсади ҳам мамлакатда яшовчи ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдир.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида барча ҳуқуқий асослар яратилган ва кафолатланган. Буни Конституциямизда умумэътироф этилган нормаларга мос демократик қадриятларнинг белгилаб қўйилганида кўришимиз мумкин. Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни ҳимоялаш каби олийжаноб мақсадларга хизмат қилмоқда. Жумладан, фуқароларимизнинг, айниқса, болалар, хотин-қизлар, ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун зарур имконият ва шарт-шароитлар яратишда ўз ифодасини топмоқда. Айниқса фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлайдиган миллий қонунчилигимиз Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қоидаларига уйғунлиги билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида мамалакатнинг ҳар бир фуқароси бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эгалиги, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги кафолатланган.

Ҳозирда республикамизда юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Конституциянинг 31-моддасида ҳам “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди” белгилаб қўйилган.Яъни қонунчилигимизга кўра барча фуқаролар эътиқод масаласида бир хил ҳуқуққа эгадирлар.

Мамлакатимизда ислоҳотларнинг дастлабки босқичидаёқ “ислоҳот-ислоҳот учун эмас, ислоҳот-инсон учун” деган ғоя мазкур жараённинг асосига қўйилди. Инсон ҳуқуқлари устуворлиги принципига таяниб, миллий ҳуқуқий тизим барпо этилди ва инсон манфаатлари ислоҳотлар стратегиясининг бош асоси сифатида белгиланди. Республикамизда демократия умуминсоний принципларга асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа даҳлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши Конституция даражасида мустаҳкамланди.

Конституциямизнинг 13-моддасига кўра “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон; унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади”.

Шубҳасиз, “ҳуқуқ” бу “эркинлик” демакдир. Қонун эркинликка хизмат қилса, ҳуқуққа зид бўлмасагина ҳақиқий куч ва салмоққа эга бўлади. Давлат қонунлар орқали инсон ҳуқуқларини таъминлайди. Шу билан бирга, эркинликни, хавфсизлик ва мулкчиликни зарур даражада кафолатлаш учун тегишли институтлар ташкил этади ёки уларнинг ташкил этилишига монелик қилмайди.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишнинг таъсирли воситасини барпо этиш, халқаро ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, давлат муассасалари ходимлари ва барча аҳолининг инсон ҳуқуқлари бўйича маданиятини ошириш мақсадида, 1996 йил 31 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказини тузиш тўғрисида”ги фармонига кўра “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази” тузилди.

Ўзбекистон ўз Конституцияси орқали инсон ҳуқуқларига содиқлигини эълон қилиб, тоталитар тузимнинг инсонларни ўлим жазоси билан қўрқитиш ҳамда улар устидан зўровонлик принципидан воз кечди ва бу тамойил мамлакатимизда изчил ва босиқчма-босиқич амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий йўналишларидан бирига айланди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим ва тарихий босқичи, шубҳасиз, ўлим жазосининг жиноий жазо тизимидан олиб ташланиши ҳамда қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқининг судларга ўтказилиши бўлди.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки йилларда Жиноят кодексининг 30 дан ортиқ моддаларида ўлим жазоси мавжуд эди. Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб Давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари билан Жиноят кодекси либераллаштирилиб, ўлим жазоси белгиланган моддалар сони босқичма-босқич қисқартирилди ва бекор қилинди.

Яъни, Ўзбекистон Республикаси Президетининг 2005 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида”ги ҳамда 
8 августдаги “Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш тўғрисида”ги фармонларининг қабул қилиниши жамиятимиз ҳаётида инсонпарварлик тамойили сифатида эътироф этадиган улкан воқеа бўлди. Ўзбекистонда ўлим жазосининг бекор қилиниши, қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқининг судларга ўтказилиши халқимиз томонидан ижобий кутиб олинди ва жаҳон ҳамжамияти томонидан муносиб баҳоланди.

Бугун мамлакатимизда кучли фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилаётган кенг кўламли ислоҳотлар рўёбга чиқарилаётир. Бу бежизга эмас, албатта. Чунки олиб борилаётган ўзгаришларнинг изчиллигини таъминлаш, фуқароларнинг қарорлар қабул қилишдаги ролини кучайтириш мамлакатда қонун устуворлигини эришишда муҳимдир ва бу учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Айниқса амалдаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, жамиятдаги камчилик ва нуқсонларни баҳамжиҳатликда бартараф этишда фуқаролик жамияти институтларининг аҳамияти беқиёсдир. Шу боисдан ҳам Президентимиз бошчилигида фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида урғу берилмоқда.

Қолаверса, Конституциямизнинг 32-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш хуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади” деб белгиланган.Дарҳақиқат, бугун сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари жамият ҳаётининг бир бўлаги бўлиб шаклланди. Бундан кўриниб турибдики, мамлакатда кучли фуқаролик жамияти, унинг демократик қадриятлар асосидаги ҳуқуқий ва иқтисодий асослари яратилди ҳамда ушбу жараён янги босқичга кирди. Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг давлат томонидан кафолатланиши эса ислоҳотларни янада чуқурлаштириш учун кенг имкониятлар бермокда.

Ўзининг аҳамияти ва моҳиятига кўра ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайдиган ҳаётимиздаги бундай ўзгаришларни одамларимизнинг дунёқараши ва кайфияти, фикру зикри, уларнинг ҳаётга, ўз меҳнати натижасига бўлган муносабатида, фуқароларимининг ҳуқуқий онги ва маданиятини кундан-кунга ошиб бораётганлигида ҳам кўриш мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг асосий тамойили ҳисобланади. Зеро, бугунги саъй-ҳаракатлар, қонунчилик асосини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар, пировардида, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришдек эзгу мақсадларимиз рўёбга чиқишининг энг муҳим гаровидир.

Буларнинг барчаси мустақиллик берган энг олий неъмат бўлиб, истиқлол йилларида инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар мамлакатимизнинг қисқа фурсатда умумэтироф этилган нормаларга содиқлиги билан бирга, инсон ҳуқуқлари соҳасида салмоқли ютуқларни қўлга киритганлигидан далолат беради.

Муаллиф: Б.Азизов, Адлия вазирлиги масъул ходим