Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Мустақилликка 25 йил

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Мустақилликка 25 йил

Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига қизғин тайёргарлик!

Президентимизнинг жорий йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Навоий вилоятида ҳам ушбу қутлуғ айёмга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Бугун юртдошларимиз энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи билан яшамоқда. Президентимиз раҳнамолигида юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самаралар бермоқда. Истиқлол туфайли одамларимизнинг дунёқараши, тафаккури ўзгарди, турмуш маданияти, яшаш тарзи юксалди. Мустақиллик байрамини нишонлашга ҳозирлик кўрилаётган шу кунларда бу жиҳатлар янада яққол намоён бўлмоқда.

Навоий вилоятида саноат салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоққа саноатни олиб кириш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини қўллаб-қувватлаш борасида ҳам салмоқли ютуқларга эришилмоқда.

Мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллиги шодиёналарига қизғин ҳозирлик жараёнида ранг-баранг концерт дастурлари тайёрланиб, байрам тантаналари ўтказиладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш, аҳоли тинчлиги, ёнғин ва йўл-транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бу борада, айниқса, маънавий-маърифий ва тарғибот ишларига алоҳида эътибор қаратилаётир.

Вилоятимизнинг чекка қишлоқларида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган учрашувлар ўтказилди. Истиқлолимизнинг мазмун-моҳияти, тинч-осойишта ҳаётимизнинг бебаҳо қадри ҳақида таниқли олимлар, ижодкорлар, маданият ва спорт намояндалари иштирокидаги самимий мулоқотлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Мухтасар айтганда, вилоятда байрам тайёргарлиги авжида. Қайси бир корхона, ташкилот, муассаса ёки фермер хўжалигига борманг, қизғин меҳнат устидан чиқасиз. Туман аҳли энг улуғ, энг азиз байрамимизни меҳнатда катта муваффақиятлар билан, кўнгли бир олам эзгу орзу-ниятларга лиммо-лим ҳолда, кўтаринки кайфиятда, тинч ва осойишта муҳитда кутиб олмоқда.

Муаллиф: К.Суяров, Навоий вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси