Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Мустақилликка 25 йил

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Мустақилликка 25 йил

Бирни кўриб фикр қил...

...Тижорат йўли билан Бирлашган Араб Амирлигига борган ватандошимиздан ўша ерлик боёнлардан бири:

— Сен қаерликсан ўзи? Оиланг, бола-чақанг, ҳовли-жойинг борми? — деб сўраб қолибди.

Юртдошимиз Ўзбекистонимизни, ўзи туғилиб ўсган гўзал водийни, сўлим қишлоғини, сўнг ҳовли-жойини таърифлаб кетибди:

— Саккиз сотихли ҳовлим, олти хонали уйим, икки ўғил, бир қизим бор. Ҳовлимизнинг ўртасидан ўтган ариқда қишин-ёзин зилол сув оқади. Иморатимизнинг атрофи ток сўри. Уч-тўрт тупдан гилос, ўрик, олма, нок, анжир, анор... экиб қўйганман. Машинам, бир сигир, икки бузоқ, тўрт-беш қўйим бор...

— Рост гапиряпсанми, ёлғонми? — дебди хўжайин унинг гапини шарт кесиб. — Ахир, бу нарсалар жаннатдагина бўлади-ку! Бу — биринчидан. Иккинчидан, шунча ноз-неъматга эга имкониятни, жаннатдай Ватанингни ташлаб, нима қилиб бу қуп-қуруқ, жазирама юртларда санқиб юрибсан?..

Халқимиз топиб айтган, давр ва тарихнинг минг чиғириғидан ўтган, тобланиб онгу шууримизга сингиб кетган шундай мақоллари борки, уларни эшитганда ҳаётдаги турфа воқеалар бирма-бир кўз олдимизга келади. “Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил”, мақолини яхши биламиз. Бу мақол муқаддас гўша — Ватан, туғилган юрт ҳақидаги мулоҳазаларимизни янада бойитиб, “Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?”, деган савол қаршисидаги жавобларни янада ойдинлаштиради.

Бундай ҳаётий гаплардан яна қанчасини қаторлаштириб айтишимиз мумкин. Ватанимиз ҳақидаги ўйлар қалбимизда шукроналик, ифтихор туйғуларини янада мустаҳкамлайди, албатта. Шукроналик — бу юксак маънавиятнинг асосий белгисидир.

Қўлга киритган улкан натижаларимизни бутун дунё тан оляпти. Халқаро майдонда мамлакатимиз обрў-эътибори тобора ортиб, у ўзига муносиб ўрин эгаллаб олаётир. Халқимизнинг дунёқараши, одамларимизнинг сиёсий онги ва тафаккури ўзгариб, фуқаролик фаоллиги тобора кучайиб бораётгани бу ютуқларга асосий омил бўлмоқда..

Халқимиз ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигига эришган санасини муқаддас билиб, муносиб тарзда катта тантаналар билан кенг нишонлайди. Чунки бу бизнинг энг улуғ, энг азиз байрамимиз ҳисобланади.

Ҳар йили мамлакатимизда бу байрамни унинг мазмун-моҳиятини теран ифодалайдиган улуғ бир эътироф билан ўтказиш ўзига хос анъанага айланиб улгурди. Бу йилги қалб эътирофи “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деб номланди. Ҳар йили шу байрам муносабати билан босиб ўтган йўлимизни, амалга оширган ишларимизни бирсидра сарҳисоб қилиб оламиз, бундай ютуқ ва марраларга қандай оғир ва машаққатли меҳнатлар эвазига эришганимизни яна бир карра кўз ўнгимиздан ўтказамиз.

Муаллиф: И.Мелибоев, Ғаллаорол туман 2-сон ДНИ нотариуси