Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Мустақилликка 25 йил

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Мустақилликка 25 йил

Қалбда фахр ҳисси жўшади

Давлатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами тобора яқинлашиб келмоқда. Бу қутлуғ ва шонли айём халқимиз учун янги тарихимиздаги энг улуғ санадир. Шу қисқа даврда юртимизда оламшумул ишлар амалга оширилди. Ҳаётимиз, тафаккуримиз тубдан ўзгарди. Ватан мустақиллигига, бугунги озод ва обод ҳаётимизга осонлик билан эришилмади, албатта. Бунинг замирида қанчадан-қанча машаққатлар, уйқусиз тунлар, тинимсиз курашлар ётибди.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида Юртбошимизнинг истиқлол моҳиятини тавсифлаган қуйидаги фикрларига эътиборингизни қаратмоқчиман:

“Маънавий ҳаётимизда уйғониш юз берди. Тарихни тикладик. Она тилимизни англадик. Улуғ боболаримиз руҳини шод этдик...

Удумларимиз, қадриятларимизга қайтдик. Юртимизга Наврўз кириб келди. Рамазон, Қурбон ҳайитларига етдик.

Динга муносабатимиз ўзгарди. Ўртадаги тушунмовчилик, қарама-қаршилик йўқолди. Бунинг ўрнига ҳамкорлик, ҳамжиҳатликка ўтдик...

Мустақиллик бизга нима беришини билардик. Ўз тақдиримиз, фарзандларимиз келажагини ўзимиз ҳал этиш имконига эга бўлдик. Ўз еримиз, бойликларимизга соҳиблик қила бошладик. Қисқа вақт ичида мустақилликнинг неъматларини татиб кўрдик”.

Мустақиллик моҳиятини англатувчи бу теран фикрлар нечоғлик чуқур заминга, маъно-мазмунга эгалигини бугун ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Ўтмишда собиқ марказ томонидан фақат хомашё етказиб беришга, пахта яккаҳокимлигига асосланган бирёқлама сиёсатнинг таъсирида қолоқ ва ночор ўлкага айланиб қолган юртимиздаги чорак асрлик бугунги кунимизни қиёслайдиган бўлсак “ер билан осмонча” фарқ борлигини кузатиш мумкин.

Катта авлод вакиллари яхши билади. Ўтган асрнинг саксонинчи йиллари. Ёшу қари биргаликда далада, пахта териш билан овора. Болалар мактабга бориш ўрнига бепоён дори сепилган далада. Бешикдаги чақалоғу, кечагина туғуруқхонадан чиққан ёш она ҳам пахта йиғим-теримида. Бу болаларнинг эртаси ҳам, индини ҳам келажаги ҳам пахта териш, планни бажариш эди. Ота-она ҳорғин, ишдан эзғинди қиёфада уйга қайтади. Болалар эртак эшитишга зору, бироқ замбил юк елкасига ортилгандек, кўзларини пирпиратиб-пирпиратиб ухлаб қолади. Ёшларда бугунгидек тил ўрганишим, билим олишим, ўқишга киришим керак ёки шахсий бизнесимни йўлга қўйишим керак, деган хаёл йўқ. Фақат терим режасини бажариш фикри сингдирилган эди.

Бугун-чи, бугун бошқача. Болалар онаси қорнидаёқ давлатимиз эътиборида. Она ва бола соғлиги доимий назоратда. Фарзандларимиз кўзида ишонч бор. Мустақил фикр бор. Бугунги ёшлар биздан янада кучли. Улар замон билан бўйлашиб, жаҳонни лол эта олаяпти. Хорижий асарларни аслиятдан ўқиб, таржима қилаяпти. Кўп жиҳатлари билан ҳатто бизга-да ўрнак бўлаяпти.

Истиқлол нафақат халқимиз қаддини тик қилди, балки юртимиз, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини ҳам тубдан ўзгартирди. Айниқса, Андижон шаҳрида ке­йинги йилларда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари туфайли шаҳар таниб бўлмас даражада ўзгариб кетди. Замонавий тарзда барпо этилган янги тураржой бинолари, кенг ва равон йўллар, таълим, тиббиёт муассасалари, муҳташам маданият ва спорт мажмуалари, стадионлар, боғ ва хиёбонлар шаҳар қиёфасига ўзгача кўрк бағишламоқда.

Юртбошимиз таъкидлаганидек, “...кимки бугунги кунда Ўзбекистонда амалга ошири­лаётган улкан ўзгаришларни кўрмоқчи, улардан тўлиқ хабардор бўлмоқчи бўлса, биринчи галда Андижонга келсин, ўзини андижонлик деб атайдиган одамларнинг меҳнати, ҳаёти, бугунги ютуқлари билан яқиндан танишсин”.

Андижонликлар мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ ибратли ташаббуслари, янгиликка интилувчанлиги ва бунёдкорлик салоҳияти билан алоҳида эътиборга сазовор бўлиб келмоқда. Айтайлик, тўрт тарафдан ҳам кириш мумкин бўл­ган “Бахт уйи” биносини Андижонда учратасиз. Шунингдек, шаҳарни гулу гулзорга айлантириш ҳам андижонликларнинг фикри. Ёки қишлоқ хўжалиги соҳасини олайлик. ўўзани парваришлаш, сувдан самарали фойдаланиш бўйича “Андижон тажрибаси” кўп эътироф этилган.

Яна бир ҳузурбахш ҳайратлардан бири — Ангрен-Поп электрлаштирилган темирйўлининг ишга туширилишидир. Мазкур электрлаштирилган темирйўли мамлакатимиз тараққиёти ва фаровонлигининг янада юксалишида алоҳида аҳамият касб этади.

Улкан темирйўл қурилиши ҳудуд инфратузилмасини тубдан ўзгартирмоқда. Юрт кўркига кўрк қўшадиган муҳташам кошоналар қад ростламоқда. Андижон темирйўл вокзалининг замонавий биносини кўрган кишининг ақли шошади.

Очиғини айтганда, 19 километрлик ерости йўли қуриш, тоғлар оша темир излар ётқизиш жаҳон тажрибасида ҳам ноёб ва мураккаб ҳодиса ҳисобланади. Айниқса, янги иш ўринлари очиш, инфратузилма ҳамда туризмни ривожлантиришдаги ишларни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.

Андижоннинг кеча ва бугуни ҳақида гапирганда яна бир нарсани эътироф этмасак бўлмас. Илгарилари кўчаларда машиналарнинг қатнов ҳаракати жуда сийрак эди. Бирон жойга бориш учун соатлаб улов кутишга тўғри келарди. Бир кўчада икки ёки учта, борингки, 4 та машина бўларди. Бугун-чи, машиналар ҳар бир кўчада эмас, ҳар бир хонадонда икки-учталаб турибди. Мамлакатимизда нафақат енгил машиналар, қолаверса, юк кўтариш ҳамда йўловчи ташишга мўлжалланган автоуловлар ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Асака эса ишлаб чиқариш ҳажми ва иқтисодиётдаги ўрни билан мамлакатимиз автосаноатидаги марказга айланди. Ўзбек автомобиллари чет мамлакатларда ҳам тобора харидоргир бўлиб бормоқда. Қувонарлиси, мураккаб дастгоҳ ва техникаларни ўзимизнинг ёшлар бошқараяпти.

Хулоса ўрнида давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда, Андижон ҳақида, бу гўзал юртнинг қадимий тарихи, бу ерда яшайдиган одамларнинг ноёб фазилатларга эга экани, мардлиги ва вафодорлиги, ташаббускор ва изланувчанлиги ҳақида кўп гапириш мумкин. Андижонликлар том маънода бунёдкордир. Ерини, табиатини севади. Дўпписида сув ташиб бўлса ҳам дарахт кўкартиради.

Муаллиф: И.Тургунов, Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғи