Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Мустақилликка 25 йил

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Мустақилликка 25 йил

Мустақиллик - ҳуқуқ демакдир

Шу кунларда халқимиз Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма беш йиллик тўйини катта тантана, шоду хуррамлик билан нишонлашга тайёргарлик кўрмокда. Бундан чорак аср муқаддам азалий орзуимиз ушалиб, ўз эркимизга эга бўлдик. Ўтган вақт давомида амалга оширилган ишлар кўлами ва салмоғидан ҳайратга тушасан, киши. Дарҳақиқат, истиқлолнинг 25 йили мобайнида асрларга татигулик ютуқларга эришдик. Буни турмуш тарзимиз, шаҳару қишлоқларимиз қиёфасидаги туб ўзгаришлардан ҳам сезиш қийин эмас.

Кейинги йилларда мустақилликнинг қадр-қимматини, ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамиятини янада теранроқ англай бошладик. Мустақиллик, аввало, ҳуқуқ эканини, фақат мустақиллик орқалигина шахс ўз қадр-қиммати, ғурурини баланд тута олиши мумкинлигини тушуниб етдик. Энг муҳими, юртимизда яшаётган миллати, тили, динидан қатъий назар, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари амалда таъминланаётганига, барча ислоҳотлар халк манфаатларига хизмат қилаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Шу ўринда ўтган давр мобайнида адлия органлари норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида фукароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлигини, давлат ва жамият қурилиши соҳасида қонунийликни таъминлашга қаратилган ягона дав­лат сиёсатини изчил амалга оширувчи, мамлакатда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини чуқурлаштириш тўғрисида жамоатчиликни кенг хабардор қилувчи тизим сифатида шаклланганини алоҳида қайд этиш жоиз.

Асосий қонунимизда давлат ор­ганлари ва мансабдор шахслар жа­мият ва фукаролар олдида масъулдирлар, давлат фукароларнинг Конституция ва конунларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайди, деган қоида катъий белгиланган. Давлатнинг мазкур функциясини тўлиқ амалга оширишда суд-ҳуқуқ органлари, шу жумладан, адлия органларининг хам ўрни беқиёс.

Юкоридаги вазифалар ижросини таъминлашда Сурхондарё вилояти адлия бошкармасининг хам хиссаси бор, албатта. Аниқланган конунбузилишлар, қонун хужжатларидаги “ок доғлар”ни, шунингдек, давлат хокимияти ва бошкаруви тизимида коррупциянинг келиб чикишига, бошка хуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратаётган коидалар ва нормаларга муносабат билдириш билан бирга, уларнинг сабабларини аниклаш ва бартараф этиш, хукукбузарликларнинг олдини олиш устувор вазифаларимиздан бирига айланган.

Халқимиз хаётида азал-азалдан тадбиркорлик, ишбилармонлик алохида ўрин тутган. Тарихий анъаналаримиз асосида кичик бизнес ривожи учун кулай мухит яратиш, имтиёз ва преференциялар бериш, тадбиркорларни хар томонлама кўллаб-кувватлаш мамлакатимизнинг бугуни ва эртасини белгиловчи мухим масалага айланди.

Президентимизнинг 2016 йил 2 июндаги «Ўзбекистан Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллигига тайёргарлик куриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги карорида таъкидланганидек, мулкдорлик жадал ривожланиб, кичик биз­нес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички махсулотдаги улуши 56,5 фоизга етди. Иш билан банд ахолининг 77,9 фоизи айни шу тармокда мехнат қилмокда.

Жумладан, 2015 йили Сурхондарё вилоятида ялпи худудий махсулотнинг 
75,2 фоизи кичик биз­нес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари хиссасига тўғри келди. Хусусий секторни молиявий кўллаб-қувватлаш учун ўтган йили вилоят тижорат банклари томонидан 577 млрд. сўм кредит ажратилди. Натижада 3105 та янги корхона ташкил этилиб, уларда 19000 тадан зиёд иш ўрни яратилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоят адлия бошкармаси тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг хуқуқ ва конуний манфаатларини химоя килишга алохида эътибор каратмокда. Бошкармамизга 2016 йилнинг 1-ярмида мазкур йўналишда 246 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 221 таси кўриб чикилди, 92 таси каноатлантирилиб, тадбиркорлик субъектларининг хукукдари тикланди. 129 таси бўйича хукукий тушунтириш берилган бўлса, 30 таси тааллукдилигига кўра тегишли идораларга юборилди, 6 таси кўрмасдан қолдирилди.

Хусусан, фукаро Б.Рахимов собик “Термиз дехкон (озик-овкат) бозори” МЧЖ худудида жойлашган дўконини ўз хисобидан бузиб олган бўлсада, Термиз шахар хокимлиги хамда “Термиз дехкон (озик- овкат) бозори” МЧЖ билан тузилган битимга биноан унга етказилган зарар учун компенсация тўлови тўлаб берилмаётгани, шунинг­дек, янги дўкон курилиши учун ер майдони ажратилмаётганидан норози бўлиб, бизга мурожаат килган. Ўрганиш давомида шикоятдаги важлар тасдиғини топди ва Б.Рахи­мов фойдасига МЧЖдан 10,9 млн. сўм компенсация ундириш хамда шахар хокимлиги зиммасига янги дўкон учун 27,13 м2 ер ажратиш мажбуриятини юклаш хакида фукаролик ишлари буйича Термиз туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини тезкорлик билан кўриб чиқишда бошкармадаги қисқа ракамли «ишонч телефони»нинг ўрни беқиёс бўлмокда. Шу йил­нинг ўтган даврида «ишонч телефони» оркали 50 та мурожаат ке­либ тушган бўлиб, уларнинг 
46 таси кўриб чиқилган. Мурожаатларнинг 20 таси каноатлантирилган, 26 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш бе­рилган.

Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларда шартнома муҳим ўрин эгаллайди. Субъектлар ўртасидаги ҳар бир муносабат натижаси асосан шартноманинг кандай тузилгани ёки расмийлаштирилганига боғлик. Шартномада томонларнинг ҳукук 
ва мажбуриятлари, етказиб бериладиган маҳсулотнинг нархи, муддати, ҳисоб-китоб килиш тартиби ва бошкалар назарда тутилади.

Вилоят адлия бошкармаси томонидан шу йилнинг ўтган даври мобайнида бу борадаги норматив-ҳукукий ҳужжатлар ижроси бўйича катор ўрганиш ва мониторинглар ўтказилиши натижасида 20 мингдан ортик конунбузилиш аникданди. Аникданган конунбузилишларни бартараф этиш, конун ҳужжатларига зид бўлган карор ёки ҳужжатларни бекор килиш юзасидан давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга 308 та такдимнома ва 349 та огоҳнома киритилди.

Таъкидлаш керакки, вилоят ад­лия бошкармаси мансабдор шахсларнинг ноконуний хатти-ҳаракатларига тегишли баҳо бериш, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъ­ектларга етказилган зарарларни ундириш ва шартнома интизомини бузганлик учун жавобгарликка тортишга ҳам алодида эътибор қаратмокда.

Масалан, 2016 йилнинг биринчи ярмида бу борада судларга 10 млрд. 364 млн. сўмлик 679 та даъво аризаси киритилди.

Бундан ташқари, ўтган даврда 17838 та шартнома ҳукукий экспертизадан ўтказилди. Мазкур жараёнда шартномаларнинг тузилиши бўйича 10539 та, бажарилиши бўйича эса 493 та конунбузилиш аникланди.

Шу билан бирга, қишлок хўжалиги контрактация шартномаларининг тузилиши 
ва бажарилиши мунтазам мониторинг қилиб борилмокда. 2016 йилнинг биринчи ярмида бошкармамизга шартномавий муносабатларга оид 168 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 136 таси кўриб чикилди ва 71 таси каноатлантирилди. Шунингдек, «ишонч телефони» оркали айни шу йуналишда 20 та мурожаат кабул килиниб, уларнинг 18 таси кўриб чикилди, 9 таси каноатлантирилди.

Масалан, «Назира» фермер хўжалиги рахбари М.Болтаев «Шўрчи пахта» АЖ билан тузилган шартномага асосан кўрсатилган транс­порт хизмати учун белгиланган ҳакни тўлаб бермаётганидан норози бўлиб мурожаат килган. Ўрга­ниш давомида фермернинг даъвоси ўз тасдиғини топиб, бу бўйича 27 млн. 295 минг сўмлик карздорлик аникданди. Уни пеняси билан ун­дириш ҳакида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Мамлакатимизнинг йигирма беш йиллик тараққиёти давомида амалга оширилган янгиланишларнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, «Ислоҳот- ислоҳот учун эмас, аввало, инсон учун, унинг манфаатлари учун», деган эзгу тамойил халкимизни жипслаштириб, ҳукукий демократик давлат ва фукаролик жамияти барпо этиш йўлида бирдек сафарбар этмокда. Дарҳакикат, юртимизда олиб борилаётган барча ислоҳотлар замирида инсонга, унинг манфаатларига чукур ҳурмат ва эҳтиром мужассам бўлиб, инсон кадр-киммати, шаъни, ҳукук ва эркинликлари дахлсизлиги билан боғлиқ кафолатлар конунчилигимизда ҳам ўз аксини топган.

Адлия органлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири инсон ҳукукдарини ҳимоя килишдан иборат. Шундан келиб чиқиб, шу йилнинг ўтган даври мобайнида 
вилоят адлия бошкармаси томонидан соҳага оид норматив-ҳукукий ҳужжатлар ижросини таъминлаш, фукароларнинг бузилган ҳақ-ҳукукларини тиклаш борасида бир катор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, ўтказилган ўрганишлар давомида инсон ҳукукдарига оид 780 та конунбузилишга дуч келинди. Уларни барта­раф этиш буйича 24 та такдимнома, фукаролик ишлари бўйича судлар­га 24 та даъво аризаси киритилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вактида ва сифатли кўриб чикиш ҳам доимий эътиборимиздаги масалалардан биридир. Шу йилнинг ўтган даври мобайнида инсон ҳукукдарига оид 300 та мурожаат келиб тушган бў­либ, шундан 185 таси кўриб чикилган, 85 тасида кайд этилган важлар ўз тасдигини топгани учун тўлик каноатлантирилган.

Хусусан, фукаро Т.Йулдошева ўзи яшаётган мадалла фукаролар йиғини томонидан фарзандига 2 ёшгача нафака тайинланмаётгани бўйича мурожаат килган бўлиб, ўрганиш давомида шикоятдаги важлар ўринли экани маълум бўлди. Натижада маҳалла фукаролар йиғинига такдимнома киритилиб, нафака пули тайинланишига эришилди.

Хулоса ўрнида айтганда, истиқлолнинг ҳар бир йили фукароларнинг ҳукук ва эркинликлари таъминланаётган, жамият ва давлат ман­фаатлари ҳимоя килинаётган, ко­нун устуворлигига эришилаётган йил сифатида тарих саҳифаларига муҳрланмокда. Бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини Сурхондарё вилояти тимисолида ҳам кўриш мумкин. Шу маънода мустакиллигимиз халкимиз учун, энг аввало, ўз эрки ва ҳуқуқларини қайтаргани билан ҳам кадрлидир.

Муаллиф: Қахрамон Холмуродов, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи