Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Мустақилликка 25 йил

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Мустақилликка 25 йил

Мустақиллик йилларида Адлия вазирлиги тизимида Ахборот коммуникация технологияларининг ривожланиши.

Тарих зарварақларига биз назар ташласак инсоният узлуксиз изланиш, ривожланиш ва ихтиролар йўлида самарали йўл босиб ўтганини кўрамиз.

Тарихий бурилиш палласидаги жасорат

Ўтган асрнинг саксонинчи йиллари адоғи — тўқсонинчи йилларининг бошларида дунёда, мамлакатимизда, ён-атрофларимизда, ҳар биримизнинг кўз ўнгимизга кечган мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар, янгича ва эскича қарашлар тўқнашуви, мустабид тузумнинг парчаланиши, қизил мафкура тамойилларининг таназзули мағзи пуч ҳар қандай ғоянинг умри қисқа эканлигини яна бир бор намоён этди.

Мустақиллик - Ўзбекистон халқининг букилмас иродаси маҳсули

Ўзбекистон халқи Мустақилликка эришганига йигирма беш йил тўлди. Ушбу фурсат тарих учун қисқа давр бўлсада, бунга осонлик билан эришилгани йўқ.

Мустақиллик – бу ҳуқуқ

Мълумки, тарихда биронта халқ, бирон-бир миллат ўз мустақиллигини ҳеч қачон осонлик билан қўлга киритмаган.

Мустақиллик – энг олий неъмат!

Мустақиллик, истиқлол деган улуғ неъмат аввало халқимизга эркинлик ва озод ҳаётни берган, инсоний шаънимиз, миллий онгимиз, қадр-қимматимизни тиклаб, барчамизга ўзлигимизни англаш туйғусини, тилимиз, муқаддас динимизни қадрият ва урф-одатларимизни қайтариб берган, Ватанимиз тарихида ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайдиган буюк санадир.

Мустақиллик – муқаддас калом, озодлик энг тотли сўз!

Африкалик қора танли бир адиб, озодликни камалакка ўхшатган, бироқ унинг таркибида қора рангнинг йўқлигидан ўксунган экан.

Ижтимоий фаоллик — маънавий бурч

Ҳуррият. Бу улуғ инъом шароитида кечаётган умримизнинг ҳар куни мазмун-моҳиятига кўра янги миллий тарихимизнинг зарҳал саҳифалари бўлиб қолмоқда десак, муболаға бўлмайди. Йиллар, ойлар ўтиб бормоқда, мамлакатимизда янгича дунёқарашга, мустаҳкам имон-эътиқодга, замонавий билимларга эга навқирон авлод камол топди.

Ўзбекистон 25 ёшда

Вақт оқар дарё дейди, доно халқимиз. Кечагина мустақиллигини эълон қилган Республикамиз бугун 25 ёшни қаршилаяпти. 

Мустақиллик – бу ҳуқуқ

Мълумки, тарихда биронта халқ, бирон-бир миллат ўз мустақиллигини ҳеч қачон осонлик билан қўлга киритмаган.

Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига қизғин тайёргарлик!

Президентимизнинг жорий йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Навоий вилоятида ҳам ушбу қутлуғ айёмга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Мустақиллик - улуғ неъмат!

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мустқиллик йилларида инсон ҳуқуқлари олий қадрият даражасига кўтарилди

Ўзбекистон истиқлолга эришгач, юртбошимиз раҳнамолигида тарихан қисқа вақт ичида юртимиз туб демократик ислоҳотларга юз тутди –собиқ тузум давридаги эски маъмурий-буйруқбозлик тизимига барҳам берилди, миллий давлатчиликни шакллантиришнинг пухта ҳуқуқий асослари яратилди

Қалбда фахр ҳисси жўшади

Давлатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами тобора яқинлашиб келмоқда. Бу қутлуғ ва шонли айём халқимиз учун янги тарихимиздаги энг улуғ санадир. Шу қисқа даврда юртимизда оламшумул ишлар амалга оширилди. Ҳаётимиз, тафаккуримиз тубдан ўзгарди. Ватан мустақиллигига, бугунги озод ва обод ҳаётимизга осонлик билан эришилмади, албатта. Бунинг замирида қанчадан-қанча машаққатлар, уйқусиз тунлар, тинимсиз курашлар ётибди.

Замин сайқали

Самарқанд ҳақида гап кетса, сўз аввалида бу шаҳар ер юзининг сайқали экани ҳақидаги таъриф тилга олинади. Бу бежиз эмас. Сабаби Самарқанднинг шонли солномаларида тартиб берилган зарҳал саҳифалар шунга асос беради. 

Бирни кўриб фикр қил...

Тижорат йўли билан Бирлашган Араб Амирлигига борган ватандошимиздан ўша ерлик боёнлардан бири:

— Сен қаерликсан ўзи? Оиланг, бола-чақанг, ҳовли-жойинг борми? — деб сўраб қолибди.

Мустақиллик - ҳуқуқ демакдир

Шу кунларда халқимиз Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма беш йиллик тўйини катта тантана, шоду хуррамлик билан нишонлашга тайёргарлик кўрмокда. Бундан чорак аср муқаддам азалий орзуимиз ушалиб, ўз эркимизга эга бўлдик. Ўтган вақт давомида амалга оширилган ишлар кўлами ва салмоғидан ҳайратга тушасан, киши.

Соғлом ҳаёт тарафдоримиз

Қоровулбозор туман ФҲДЁ бўлими томонидан туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Қоровулбозор туман Саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида “Соғлом ҳаёт тарафдоримиз” мавзусида ўтказилган давра суҳбати ҳам айнан юқоридаги масалаларга бағишланди.

Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир

Мустақиллик – бебаҳо неъмат. Айнан мустақиллик халқимизнинг иродаси, ўзбек миллатининг ҳақ-ҳуқуқини, унинг жаҳон цивилизациясига қўшган ва қўшаётган бетакрор ҳиссасини жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши воситаси ҳамдир.

Мустақиллик - улуғ неъмат

Бугунги кунларнинг шукуҳи, файзу таровати, айниқса, халқимиз қалбидаги шукрона, фахру ифтихорнинг мақоми ўзгача –жонажон Ўзбекистонимиз мустақилликка эришганининг 25 йиллик байрами яқинлашиб келмоқда. Тарих учун зарранинг зарраларидан бири бўлган бу фурсатда мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида илгари қўйилган қадамларнинг салмоғини рақамлар тасдиқлайди. Бу ҳақда эътироф этиш – истиқлол йилларидаги ҳаётимизни таҳлил этиш, бундан хулосалар чиқариш, шунингдек, ишонч билан эртанги кун режаларини тузишга имкон беради.

Келажак-бизники, марра-бизники

Мустақилликнинг дастлабки кун­лари­даноқ бор имкониятлар чама­ла­ниб, ривожланиш чора-тадбирлари бел­гиланди. Айниқса, му­ҳтарам Юрт­бошимиз томонидан "аввал иқ­ти­сод, кейин сиёсат" тамойилининг илгари су­ри­либ, "босқичма-босқич" ривож­ланиш ре­жа­си ишлаб чиқилгани бу­гун ўз ме­ва­си­ни берди.

Мустақиллик ва оила қонунчилиги

“Айни вақтда Ўзбекистонимизнинг мустақилликка эришганлигини25 йиллигини нишонлаш арафасида турибмиз. Бу шукуҳ бизнинг қалбимизда туғён ураётган қувончли кунимизни ва шу билан бирга жонажон Ватанимиз мустақилликка эришгандан сўнг қанча машаққатли даврни бошидан кечирганлигини англатади. 

Мустақиллик ва ҳуқуқий маданият

Мамлакатимизда мустақиллик эълон қилингандан сўнг, демократик тамойиллар, мақсад ва вазифалар асосида мамлакатимизни модернизация қилиш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳаётимизнинг барча жабҳалари, чунончи, қонунчилик.

Мустақил юрт фарзандлари: соғлом бола – миллат кележаги

Оила мустаҳкамлиги, маънавий ва жисмоний баркамол фарзанд жамият мустаҳкамлиги ва маънавий етуклигининиг гаровидир. Соғлом муҳит муносабатлардаги илиқлик, ўзаро тушиниш мавжуд бўлган оилада нафақат фаравон ва бахтли турмуш, балки фарзанд ўстириш ва вояга етказиш муносиб амалга ошади. 

Қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш – бош мезон

Ҳадемай, мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигини қарши оламиз. Энг улуғ, энг азиз, энг ардоқли айём – Ватанимизнинг навқирон ёшга тўлиши муносабати билан ўтказилаётган тантана-ю шодиёналарга ҳар бир соҳада эришилган юксак марралар муносиб тўёна бўлаётгани барчамизга чексиз ғурур ва ифтихор бахш этиши табиий, албатта.

Мустақиллик йилларида нотариат институтининг ривожланиши

Бугунги кунда мамлакатимизнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш, янги иш ўринлари ташкил қилиш, аҳоли даромадлари ва фаровонлигини оширишда тобора муҳим ўрин тутаётган кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашда нотариат институтининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Мустақиллик –ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати демакдир

Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги арафасида халқимизнинг истиқлол йилларида босиб ўтилган тарихий йўли, эришилган улкан ютуқлари ва марралари, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини ҳар томонлама чуқур англаш, яъни ҳаёт ҳақиқатини билиш ва уни кенг жамоатчиликка етказиш муҳим вазифаларимиздан биридир.

Тинчлигимиз абадий бўлсин

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан   маданий тадбир ўтказилди.

Огоҳлик-давр талаби Тинчлик-энг буюк неъмат

Тинчлик... Бу сўз замиридаги жозиб оҳанг етмиш икки томиримизга хотиржамлик ва таскин беради. Тинчлик- онанинг фарзандига кечалари мижжа қоқмай айтган алласи. Тинчлик-жамиятда янги пайдо бўлган ёш оила. Тинчлик-ҳар бир кун учун айтиладиган шукроналик туфайли тортиқ. Тинчлик-энг улуғ бахт. Ҳа, тинчликнинг мадҳи таърифларга сиғмайди. Унинг қадри тириклик қадар муқаддас, ҳаёт қадар юксак.

Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан семинар ташкил этилди.

Мустақиллик - тақдир ва толе порлоқлигидан нишона

Бугун юртимизда юз бераётган ўзгаришларни, улкан бунёдкорликларни, бахтли-саодатли ҳаётимизни кузата туриб, беихтиёр қалбимизда шодлик ва шукроналик туйғуси жўш уради.