Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Халқ қабулхоналари – очиқ мулоқотнинг муҳим механизми

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб ном олган 2017 йилнинг дастлабки кунларидан бошлаб жорий йилда олдимизда турган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган иқтисодий, сиёсий ҳамда ҳуқуқий соҳадаги кенг қамровли ислоҳотларни, энг аввало, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Шу маънода Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ушбу йўналишдаги ишлар кўламини кенгайтириши билан бир қаторда, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг муносиб турмуш кечиришлари учун зарур шарт-шароит яратиш, энг муҳими давлат органларининг одамлар билан доимий мулоқотини ўрнатишни ташкил этишга хизмат қилиши билан долзарб аҳамият касб этади.

Шу ўринда, фармон ва мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган тадбирлар “Давлат халқ иродасини ифода, этиб унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” деган конституциявий тамойилни амалда қарор топтириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизими жорий этилишининг ҳуқуқий асоси бўлди, десак асло муболаға бўлмайди.

Фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари мамлакатимизнинг барча маъмурий ҳудудларида, жумладан барча туман (шаҳар) ларда ва вилоят марказларида ташкил этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ташкил этилганлиги, қолаверса, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг барча даражадаги раҳбарларининг виртуал қабулхоналари очилганлиги, бундан ташқари халқ қабулхонаси масъул ходимлари томонидан сайёр қабулларнинг ташкил этилаётганлиги ҳар бир шахснинг бевосита ўзи ёки бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқларининг сўзсиз амалга оширилиши учун янада кенг шароитлар яратиб берилишига хизмат қилади.     

Бу билан давлат инсон, унинг ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқларини олий қадрият сифатида тан олган ҳолда, фуқаронинг ҳар бир мурожаатини эътиборсиз қолдирилмаслигини таъминлайди. Шу билан бирга  бундай очиқ мулоқот ҳуқуқни қўллаш амалиётида қандай бўшлиқлар мавжудлиги ҳамда қонун ҳужжатларига қандай ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лозимлигини аниқлашга асос бўлиб хизмат қилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз ўрнида қонунларнинг жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга самараси қай даражада таъсир этаётганлигини кўрсатиб турувчи ўзига хос кўзгу ҳисобланади. Шу маънода, халқ қабулхоналари ташкил этилиши орқали халқ билан бевосита очиқ ва доимий мулоқотнинг йўлга қўйилганлиги ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар тадбиркорлик субъектларининг ривожланишига халақит бераётган тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, қонунчиликка зид бўлган идоравий-меъёрий ҳужжатларни бекор қилиш, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, банк кредитларидан эркин фойдаланиш, уй-жой коммунал хўжалиги, йўл-транспорт хизматлари сифатини яхшилаш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг фаолиятини ташкиллаштириш ва улар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб боришда муҳим аҳамият касб этади.

Умуман айтганда, юқоридаги фармоннинг қабул қилиниши ва халқ қабулхоналарини ташкил этиш орқали халқ билан мунтазам очиқ мулоқотнинг йўлга қўйилганлиги адлия идоралари ходимлари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Чунки, жойларда фармоннинг мазмун-моҳияти ва халқ қабулхоналарини ташкил этишдан кўзланган мақсадни кенг аҳолига тушунтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга оид учрашувларни мунтазам ташкил этиш, қонунчиликдаги камчиликларни таҳлилий ўрганган ҳолда мавжуд муаммолар ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар бериш адлия идораларининг ҳар бир ходимининг бурчидир.

Зеро, одамларда ўз ҳуқуқини билишга интилишни кучайтириш уларнинг қонунларни мукаммал билишларига, натижада эса фаровон ҳамда фаол фуқаролик позициясида яшашларига имкон беради.


Муаллиф: А.Мамараимов, Термиз шаҳар 6-сон ДНИ нотариуси