Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари – давр талаби.

Жорий йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши давлатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятининг барпо этиш борасида улкан қадам бўлди.

Бугун мамлакатимизда кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш, ҳуқуқий-демократик жамиятни шакллантириш жараёни жадал олиб борилмоқда. Жумладан, Адлия идоралари тизимида “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими”нинг ташкил этилганлиги, мамлакатимизда инсон унинг шаъни ва қадр қиммати олий қадрият эканлигининг яққол мисолидир. Албатта ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси – бу барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, қонунларнинг устунлиги таъминланишидир. Конституция ва қонунларнинг устунлиги тамойили шуни англатади.

Шу ўринда Президентимиз ташаббуслари билан “виртуал қабулхона”нинг ташкил этилганлиги мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш соҳасида эришилган ютуқлардан бири десак асло хато бўлмайди. 

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ўз ваколати доирасида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига 2016 йил 12 ой давомида жами 131 тадан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 97 таси кўриб чиқилган ҳамда мазмунан ҳал қилинган. Қолган мурожаатлари холисона кўриб чиқиш мақсадида тегишлилига кўра бошқа идораларга юборилган.

Бундани ташқари, Сирдарё вилояти адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га 1008 рақами ишлаб келмоқда ҳамда бўлимга 16 та мурожаати келиб тушган бўлиб, шундан 11 таси қаноатлантирилиб, 5 таси ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шу билан бирга, фуқароларнинг манфаатида 24 та судларга даъво ариза киритилди.

Шунингдек, фуқаролик судига 9 та, хўжалик судига 15 та даъво аризалари киритилган.

Бўлим томонидан қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида жами 26 та тақдимнома тегишли идораларга киритилди.

Қонун талабини бузганлик бўйича 7 мансабдор шахсларга маъмурий баённома расмийлаштирилди мазмунан кўриб чиқиш бўйича судларга юборилди.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг замирида шу халқнинг фаровон ҳаёт кечириши, юртимиз равнақи, келажак авлоднинг нурли истиқболи ётганини теранроқ тушунтиришимиз лозим бўлади.


Муаллиф: А.Мавланов,  Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари