Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Мулоқотнинг самарали ифодаси “Халқ қабулхоналари” фаолиятида акс этмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига биноан ташкил этилган “Халқ қабулхоналари” бугун  халқ билан мулоқот қилишнинг энг самарали воситасига айланди. Энг муҳими, улар юртдошларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончи ва миннатдорлик ҳиссини янада оширмоқда.

Юқоридаги Фармондан ташқари, Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 6 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори ҳам “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг эзгу мақсадлари рўёбига ҳамда барча даражадаги давлат органлари фаолиятида “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтиришга хизмат қилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари қатори Фарғона вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ҳамда мавжуд 19 та туман, шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан сифатли ишлаш йўлида фаолият юритаётир.

Аввало, Халқ қабулхоналари учун аҳолига қулай, замонавий бинолар ажратилиб, уларни мукаммал таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Мазкур қабулхоналарда “Она ва бола” хоналарига қўшимча равишда тиббиёт хоналари ҳам ташкил қилиниб, зарурий тиббий жиҳозлар ва дори-дармонлар билан таъминланди. Асосийси, уларга алоҳида тиббиёт ходимлари бириктирилди.

Масаланинг энг эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарида вилоят ва барча туман, шаҳар ҳокимлари, прокурорлари ҳамда ички ишлар органлари раҳбарларининг алоҳида фуқароларни қабул қилиш хоналари ташкил этилиб, ҳар ҳафтада 2 маротаба, соат 14:00 дан 16:00 гача уларнинг фуқаролар билан шахсий қабуллари ўтказилмоқда.

Вилоятимизда “Халқ қабулхоналари”га аҳоли билан эркин мулоқот қила оладиган, бой ҳаётий тажрибага эга, халқ дарди билан яшайдиган, мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини одамларга батафсил тушунтириб бериш қобилиятига эга бўлган мудир ҳамда мутахассис ходимлар суҳбатлар асосида танлаб олинган.

Қабулга келган фуқароларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбар ҳамда мансабдор шахслари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишига шароит яратиш мақсадида биноларнинг кириш қисмида, аҳоли учун қулай бўлган жойда тегишли идора раҳбарлари ҳақидаги муфассал маълумотлар акс эттирилган пешлавҳалар ўрнатилди.

Энг асосийси, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида қабулга келган фуқароларни навбатга олиш, фуқаролар билан муомала маданиятини юқори даражага кўтариш, қабулга келган фуқаро ҳақида раҳбарга зудлик билан хабар бериш, раҳбар иш жойида бўлмаган ҳолларда мурожаат этувчининг манзили ва телефон рақамлари ёзиб олиниб, раҳбар томонидан уни қисқа муддатда қабул қилинишига жиддий эътибор қаратилмоқда. Натижада муддат, сифат ва самара уйғунлиги таъминланмоқда.

Агар рақамларга назар ташласак, бу борадаги ишлар кўлами нечоғлик кенг эканлигини англаш қийин эмас. Яъни жорий йилнинг дастлабки чораги мобайнида вилоят ва туман, шаҳар Ҳалқ қабулхоналарига 9742 та оғзаки, 2487 та ёзма шаклдаги жами 12.229 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан 8564 таси ҳудудий идора ва ташкилотларга, 136 таси эса юқори ташкилотларга юборилган. Муҳими, 4230 таси қаноатлантирилган, 4925 тасига бўлса ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Тоифалари бўйича таҳлил қилинганда мурожаатларнинг асосийси уй-жой ва ер ажратиш, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, газ, электр, сув ва иссиқлик таъминоти масалаларида ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар борасида эканлиги аён бўлди.

Албатта, аҳолига янада қулайлик яратиш, уларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш мақсадида Халқ қабулхоналари фаолияти бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари тобора жонлантирилмоқда. Аниқроғи, марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, жойларда эса аҳоли билан учрашув ҳамда давра суҳбатлари мунтазам равишда ташкил қилинмоқда.

Модомики, гап Халқ қабулхоналари ҳақида борар экан, бу ўринда Президентимизнинг “Бизнинг асосий мақсадимиз – “Халқ қабулхоналари”га қилинган ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайдиган тизим яратишдан иборат” деган фикрларини мамнуният билан эслаш лозим. Негаки айни пайтда юқоридаги фикрлар чинакам ва тўлақонли ифодасини топмоқда.

                                                          


Муаллиф: Ф.Аманов, Фарғона вилояти адлия бошқармаси масъул ходими