Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Халқ билан мулоқот ва сайёр қабуллар ўтказилмоқда

Мамлакатимиз раҳбари томонидан 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши республикамиз давлат бошқаруви тизимида демократик тамойилларга таянилишининг ёрқин ифодаси бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу борадаги фаолиятни сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтарди.

Фармоннинг муҳим ва аҳамиятли жиҳати шундаки, мазкур ҳужжат билан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонуний, адолатли, холис ва тўлақонли ҳал қилиш, бу борадаги мавжуд ҳолатни доимий таҳлил ва мониторинг қилиб бориш, ушбу асосда амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш белгиланди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг таркибий тузилмасида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни  назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати тузилиши ҳамда унинг вазифалари  белгиланиши Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган нормаларни самарали қўллаш имконини беради. Хусусан, Қонуннинг 24-моддасида мурожаатларни кўриб чиқаётган давлат органлари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари, шунингдек, жамият ва давлат манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида мурожаатларни бир йилда камида бир марта  умумлаштириши  ва таҳлил қилиб бориши белгиланган.

Жисмоний  ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматининг тузилиши мурожаатларга асос бўлган тизимли қонунбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш юзасидан доимий таҳлиллар ўтказиш имконини бериб, мурожаатлар билан ишлашни янада  такомиллаштиради. Фуқаролар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, аҳолининг  давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқишнинг белгиланиши қонуннинг юқоридаги нормаларини самарали қўллашнинг ҳуқуқий асосларини яратиб берди.

Шу маънода айтганда, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва унинг қуйи тизими идоралари масъул ходимлари томонидан халқ билан мулоқот ва сайёр қабулаларни ўтказиш амалиёти жорий қилиниб, ҳудуддаги барча маҳаллаларга бириктирилди.

Ушбу мулоқот ва қабулларда халқимиз ҳаётида муҳим ўрин тутаётган, долзарб масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, муаммоли масалларни қонунан ҳал этилишишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Хулоса қилиб айтганда, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонуний, адолатли, холис ва тўлақонли ҳал қилиш, бу борадаги мавжуд талабларни билиш, тўғри қўллаш, нафақат давлат органлари ва мансабдор шахслар, балки ҳар бир фуқаро учун ғоят зарурдир.

 


Муаллиф: С.Эшанханов, Юнусобод тумани 11-сон ДНИ катта нотариуси