Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили Инсон манфаатлари йўлида

Жорий йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши давлатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятининг барпо этиш борасида улкан қадам бўлди.

Барчамизга аёнки, фуқаро, умуман инсонлар уйи тинч, қорни тўқ ва эгни бут бўлса, қиладиган иши бўлсагина хотиржам яшайди. Ҳотиржам инсонгина ғайрат билан ишлаши, ўз қучини Ватан тараққиёти йўлида сарфлаши мумкин. Мана шу ҳаётий ҳақиқатнинг ҳаётийлигини таъминлаш мақсадида, яъни, инсон ва фуқароларнинг манфаатлари  ва қадрятларини юқори кўтариш, шунингдек, халқ билан мулоқотга киришиш, унинг дарду-ташвиши, ўй-хаёллари, қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда ишлаш  2017-йилнинг мана шундай ном билан аталишига асосий сабаб ҳисобланади десак, асло муболаға бўлмайди.

Ушбу йилнинг давлат дастурида белгиланган вазифа ва режалар ҳам йил номидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган ва юқоридаги мақсадга эришиш йўлида хизмат қилади.  Сўнгги пайтларда амалга оширилган ўзгаришлар ва жорий қилинган янгиликлар дунёнинг энг ривожланган давлатлари томонидан юксак эътироф этилмоқда.

Мисол тариқасида Президент Халқ қабулхоналарининг ташкил этилиши ва фаолиятини олайлик. Мамлакатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида ташкил қилинган мазкур институт жамиятимизда адолат устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Халқ қабулхоналари фуқароларнинг ҳаётида учраши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш, ўзи учун керакли деб ҳисобланган таклифлар билан мурожаат қилиш, турли соҳалар бўйича мансабдор шахслар фаолиятида йўл қўйилаётган хатолик ёки масъулиятсизликлар устидан шикоят қилиш имконини бермоқда. Бу эса ҳукуматимиз олиб бораётган одилона сиёсатнинг тўлақонли таъминлаб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига зиён етказмаслик имконини беради.

Инсон ва фуқароларнинг манфаатлари таъминланган жамият энг олий жамият ҳисобланади. Шундай экан, мустақилликдан туфайли бошланган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қадрлаш жараёни муҳтарам Юртбошимиз томонидан эълон қилинган ушбу йилда яна ҳам юқори босқичга кўтарилади, инсон манфаатлари йўлида қилинаётган эзгу ишлар жадал суръатлар билан давом эттирилади.

 


Муаллиф: А.Азимов, Андижон вилоят адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси