Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

“Халқ қабулхоналари – давлат ва аҳоли ўртасидаги кўприк”

Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатни босқичма-босқич ислоҳ қилиш, модернизациялаш асосий вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди. Ўтган давр мобайнида қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, жамият ҳаётини либераллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида зарур кафолатларни талаб даражасида таъминлаш, давлат қурилишини демократлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди.

Асосий қонунимиз Конституциямизда  инсон шаъни қадр-қиммати ва бошқа даҳлсиз ҳуқуқлари олий қадрият даражасига кўтарилган бўлиб, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш биринчидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг асосий ваколатларидан ҳисобланса, иккинчидан давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаши, учинчидан давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканликлари белгиланган.

Асл моҳиятига кўра, инсон манфаатлари устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни янада жадаллаштириш, одамларнинг орзу-умидларини юзага чиқаришга яқиндан кўмаклашиш, давлат ҳамда жамият ҳаётининг барча жабҳасида туб ижобий ўзгаришларни амалга ошириш йўлидаги аниқ мақсад ва вазифалар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон  Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида ўз ифодасини топган.

Унда Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий соҳани юксалтириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат юритишнинг устувор йўналишларини қамраб олган дастуриламал ҳужжатда нафақат давлат органлари, ОАВ шу билан биргаликда фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқиб 2017 йилда -18 та Ўзбекистон  Республикаси Қонуни; -31 та меъёрий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар; - 4 та Ўзбекистон  Республикаси Президенти қарори, 8 та концепция; - 15 га яқин ташкилий тузилмалар; 150 дан ортиқ, сиёсий аҳамиятга молик тадбирлар жорий этилиши кутилаяпди.

Қабул қилинаётган қонунлар, қарорлар ва норматив ҳуқуқий ҳужжатларни инсон манфаатларидан келиб чиқишини инобатга олиб, давлат бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, депутатлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари жойларда аҳоли билан очиқ мулоқот ва учрашувлар ўтказишмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида халқнинг ичидаги асосий муаммоларни жойида бартараф этиш натижасида Республика миқёсидаги аризабозликларга бироз бўлса ҳам чек қўйилди.

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган 505 та маҳалалларга адвокатлар бириктирилган, нотариуслар ва ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан аҳолининг дардига дармон бўлиш, ўз бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун кимга ва қаерга ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилишни билмай юрганларга йўл-йўриқ кўрсатиш мақсадида ҳуқуқий маслаҳат кунлари ташкил қилинган. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзияевнинг 2016 йил 28 декабрдаги  “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниши ҳам биринчи навбатда инсон, унинг ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас саналиши каби эзгу ғоянинг мантиқий давоми ҳисобланади.

Мазкур Фармон ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ҳам халқ билан доимий мулоқот қилувчи масканга айланди. Бугун бу ерга дардига даво, ишига мадад истаб келаётганлар сони талайгина. Уларнинг мурожаатлари шу ернинг ўзида холисона ўрганилиб, муаммолари қонун доирасида ҳал этилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, халқ билан мулоқотнинг мазкур ўзига хос йўналишлари инсон манфаатларининг юксалишига, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари тубдан такомиллашишига, бир сўз билан айтганда, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини топиш учун имкон яратади.

Дарҳақиқат халқ билан мулоқот, назорат-таҳлил фаолиятини янги босқичга кўтариши билан бирга, “Халқ – давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган тамойилнинг амалдаги ифодасини таъминлашнинг ўзига хос йўналиши бўлади.

                                                   


 

Муаллиф: Д.Абдуллажонова, Чилонзор тумани 6-сон ДНИ нотариуси