Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари – давр талаби!

Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида халқимиз машақатли йўлларни босиб ўтиб олға қадам қўймоқда. Бу жараёнда сезиларли даражада катта ютуқларга эришилди. Жумладан, Адлия идоралари тизимида “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими”нинг ташкил этилганлиги, мамлакатимизда инсон унинг шаъни ва қадр қиммати олий қадрият эканлигининг яққол мисолидир. Инсоннинг конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқларни тиклаш, етказилган зарарни қоплаш ва айбдор мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чора кўриш зарурият ва замон талабига айланди десак муболаға бўлмайди.

Шунингдек, бош қомусимизда биринчи навбатда, шахс манфаатининг давлат манфаатидидан устун этиб белгилангани, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қадриятлари энг олий қадрият сифатида белгилаб қўйилганлиги ғоят муҳим сиёсий ҳуқуқий ютуқдир.

Албатта ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси – бу барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, Конститутция ва қонунларнинг устунлигини таъминланишидир. Конститутция ва қонунларнинг устунлиги тамойили шуни англатадики, бунда барча жорий қонунлар меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар Конститутция асосида ва унга мувофиқ бўлиши талаб этилади. Зеро, бу – конститутциявий тамойилларга, биринчи навбатда, мансабдор шахслар, шу жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятларида оғишмай амал қилишлари зарурлигини англатади.

            Хусусан, бу ялпи ўзгаришлар қуйидагиларда намоён бўлмоқда. Эндиликда фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятининг ошганлиги натижасида давлат муассасалари ва идораларига қилинган мурожаатлар сонининг кўпайганлиги, етказилган зарар учун нафақат моддий балки маънавий зарарни ундириш амалиёти йўга қўйилди. Зеро, инсонларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини англаганлиги чинакам мустақилликдир!

            Шу ўринда Президентимиз ташаббуслари билан виртуал қабулхонанинг ташкил этилганлиги мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш соҳасида эришилган ютуқлардан бири десак асло хато бўлмайди. 

            Тошкент шаҳар Адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига 2016 йил давомида жами 685 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 223 та ёзма шикоят, 49 та ёзма ариза, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Президент виртуал қабулхонасидан 311 та ариза ва шикоят ҳамда “ишонч телефони” орқали 102 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларни кўриб чиқишда бўлим томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилган ва фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларнинг тикланишига эришилган.

Жумладан, Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Муйдин ҚФЙда яшовчи фуқаро Р.Хайдаровнинг Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан талабалар сафидан четлаштиришганлигидан норози бўлиб, бошқарманинг “ишонч телефони”га қилган мурожаатини кўриб чиқиш жараёнида институт томонидан Р.Хайдаров ноқонуний равишда талабалар сафидан четлаштирилганлиги аниқланган, шунга кўра, киритилган тақдимномага асосан интститутнинг мазкур буйруғи бекор қилинди ҳамда қонунбузилишга йўл қўйган Тўқимачилик факультети декани А.Ғуломовга ва Маркетинг бўлими бошлиғи Х.Хазраткуловларга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида бўлим томонидан турли давлат ташкилотларига жами 62 та тақдимнома, 64 та огоҳнома, айбдор мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича 97 та таклиф, 14 та жиноий таклиф ва фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш ва етказилган зарарни ундириш юзасидан турли туманлараро судларга жами 81 та даъво аризалар киритилган. Мазкур таъсир чоралари натижасида 63 та масъул ходимга интизомий жазо чораси қўлланилган, шундан 5 таси эгаллаб турган вазифасидан озод этилган, 7 та ноқонуний буйруқ бекор қилинган, шунингдек 64 та мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, қолган маъмурий ва жиноий таклифлар ҳозирги кунда кўриб чиқиш жараёнида. Шу билан бирга, судларга киритилган даъво аризалар натижасида фуқароларга 236.682.000 сўм пул маблағлари ундириб берилган.  

Хулоса қилиб айтганда, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш инсон манфаатларининг юксалиши, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатларининг тубдан такомиллашишига самарали.      

 

                                                                 


Муаллиф: М.Бобораимова, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси