Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Халқ қабулхоналари очиқ мулоқатнинг муҳим меҳанизми

Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларидан ўз олдимизга қўйган эзгу мақсадлар-эркин ва фаравон давлат қуриш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, Ватанимиз иқтисодий қудратини юксалтириш йўлида олиб борилаётган ислоҳатлар янада кенг қамров касб этмоқда.

Бу борада инсон манфаатларига, унинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, қадр-қимматини кўтаришга жиддий эътибор қаратилаяпти. Жумладан, юртбошимиз томонидан 2017 йил “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили” деб номлагани ҳам барча соҳаларда инсонпарварлик, демакратик тамойиллар устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон шаънини улуғлаш, унинг манфаатларини таъминлашни асосий вазифалар этиб белгилайди.

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев халқ билан мулоқат, одамлар орасига кириш, уларнинг дарду ташвишларига шерик бўлиш устивон вазифа эканлигини таъкидладилар.

Халқ билан доимий ва очиқ мулоқатлар қилиш, одамларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топишда янгича механизмларга йўлга қўйилиши муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги, ҳар бир туман ва шаҳардаги Халқ қабулхоналари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш даркор. Ана шу ишларнинг бош мақсади – фуқароларнинг қонуний мурожаатларини қисқа муддатда синчиклаб кўриб чиқишни ва ҳал этишни таъминлашдир.

Ўзаро мулоқатлар ва мурожаатларга эътиборни кучайтириш мақсадида Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4904-сон Фармон эълон қилинганлиги ҳам муҳим қадам бўлди. Унга кўра, республикамизнинг барча вилоятларида ва туманларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналарини ташкил этиш белгиланди, унинг зиммасига фуқароларнинг мурожаатларини тезкорлик билан ўрганиб, мавжуд муаммоларнинг бартараф этилишини таъминлаб, жойларга юборилган мурожаатларни кўриб чиқилиши устидан назорат ўрнатиш, ҳеч бир мурожаатнинг эътиборсиз қолишига йўл қўйилмаслик каби вазифалар юклатилди.

Ушбу Фармон билан Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонанинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

1) аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (бундан буён — мурожаатлар) билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими фаолиятини таъминлаш;

2) фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига, Олий Мажлисга, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига, Ҳукуматга, давлат бошқаруви органларига, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, бошқа давлат ташкилотларига (бундан буён — давлат органлари) ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқларининг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратиш;

3) Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонага келиб тушган мурожаатлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қатъий амал қилган ҳолда, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш;

4) Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонага келиб тушган ҳамда тегишлилиги бўйича давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларига юборилган мурожаатлар кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш;

5) жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида, шу жумладан видеоконференцалоқа орқали ўтказиш;

6) Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонага келиб тушаётган мурожаатларнинг қайд этилиши, умумлаштирилиши, тизимлаштирилиши ва кўриб чиқилиши устидан назорат қилиниши бўйича ягона электрон ахборот тизимини жорий этиш ва юритиш йўли билан мурожаатлар билан ишлашда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш.

Бу саъи-ҳаракатлар турли соҳаларда фуқаролар дуч келаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш орқали уларнинг ўз турмушида мамнун яшашга шарт-шароит яратишга қаратилгани билан диққатга сазавор.

Зеро, ҳар бир инсоннинг қонуний манфаатларинг қаноатлантириши жамиятнинг адолатли, демократик тамойилларга хосдир.


Муаллиф: Б.Сапаров, Жарқўрғон туман ФҲДЁ бўлими мудири в.в.б