Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Хайрли амалларнинг ижодкори халқ

Кўпчиликка яхши маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йилга “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” номи берилди ва Раҳбаримиз давлат дастурини ишлаб чиқиш, ҳаётга татбиқ этиш ҳақидаги фармойишини имзолади. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари орқали бохабар бўлдик. Бир ой муддат ичида тайёрланадиган ушбу дастурдан мақсад, “Мамлакатдаги демократлаштириш жараёнлари самарадорлиги ва сифатини тубдан яхшилаш, кишиларнинг эркинликлари, ҳуқуқлари, муносиб турмуш тарзи ва  манфаатларини таъминлаш, бунда давлат идоралари масъулиятини кучайтириш, халқ билан очиқ мулоқотларни йўлга қўйишда янги самарадор воситалар ва усулларни жорий этиш, “Инсон манфаатлари - барчасидан устун”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”  шиори остида иш олиб бориш ҳисобланади.

2017 йилги давлат дастурининг биринчи галдаги вазифалари:
- Дастур жойларда қабул қилинган қонунлар, буйруқлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши, давлат органларининг ўзларига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш бўйича фаолиятининг самарадорлиги устидан парламент ва жамоатчилик назорати механизмларини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни шакллантириш;

- Дастур доирасида аҳоли ва юридик шахслар ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги самарали механизмлари ва услубларини жорий қилиш, барча ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисоб бериш тизимини жорий этиш;

- Жойларда “халқ қабуллари”ни жорий этишнинг ташкилий-амалий, ҳуқуқий, моддий-техник ва молиявий асосларини белгилаш, фуқаро мурожаатлари энг кўп кузатиладиган соҳалардаги бюрократик тўсиқларни ва муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинишини таъминлаш;

- Аҳолига талаб катта бўлган давлат хизматларини “Ягона дарча” тамойили бўйича бир муассаса орқали кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди. Давлат органлари фаолиятида замонавий ахборот технологиялари ўрнини кенгайтириш, “Электрон ҳукумат” тизимини самарали ривожлантириш борасидаги чоралар;

- Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва молиявий-иқтисодий саводхонлигини ошириш ҳамда фуқароларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш тизимини шакллантириш бўйича тадбирлар ҳам давлат дастурига киритилади.

- Иқтисодиётни бошқаришдаги давлат ролини камайтириш чораларини кўриш, давлат бошқарув идоралари ваколатларини оптималлаштиришга қаратилган маъмурий ислоҳотларни ишлаб чиқишни босқичма-босқич амалга ошириш, давлат хизматчиларининг моддий ва махсус таъминотини такомиллаштириш, профессионал мутахассислар тайёрлашга эътибор қаратиш;

- Мамлакат иқтисодиёти тараққиётини таъминлаш ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш ишларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар;

- Ҳудудларда тижорат банкларнинг фаол иштироки билан янги иш ўринларини ташкил қилиш, шунингдек, иш ҳақи, пенсия, нафақа, стипендиялар миқдорини кўпайтириш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш;

- Муҳандис-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси соҳаларини янгилаш ва ривожлантиришга қаратилган мақсадли дастурларнинг амалга оширилиши;

- Таълим тизими, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимларини ривожлантириш бўйича комплекс чораларни амалиётга татбиқ этиш;

- Диний эътиқоди ва қайси миллатга мансублигидан қатъи назар мамлакатнинг барча фуқароларига тенг ҳуқуқ ва имкониятлар мавжудлигини таъминлаш, маҳалла институти, аёллар ва ёшлар ташкилотлари, фахрийлар бирлашмаларининг мамлакатдаги тинчлик ва хавфсизликни таъминлашдаги ролини кучайтириш.

Мамлакатимиз халқи 2017 йилни янги Раҳбари билан бошлади. Тан олиш керакки, жуда қисқа фурсатда, Президентимиз томонидан жуда катта эътиборга лойиқ қарорлар қабул қилиндики, бу халқимиз томонидан илиқ кутиб олиняпти. Жумладан, жойларда “Халқ қабулхоналари”нинг очилиши, мамлакатимиз аҳлининг Президентимиз билан бевосита виртуал қабулхона орқали мулоқот қила олиш имконияти, тадбиркорлик фаолиятини ривржлантиришнинг янги имкониятлари очилиши, уларнинг шахсан Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани, ёшларимиз, ёш оилалар учун яратилаётган янги имкониятлар, арзон ва қулай уй-жойларнинг кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредитлар ҳисобига берилаётгани - буларнинг барчаси одамларимизни янада яхшироқ яшашга ундаяпти, кайфиятларини кўтаряпти.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий - иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида 2017 йил 20 январь куни Қорақалпоғистонга ташриф буюрди.

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Ш. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатида биринчи ташрифини Қорақалпоқ заминидан бошлагани муҳим аҳамиятга эга. Бу албатта, давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонимизга, қорақалпоқ халқига бўлган юксак ҳурмат-эътиборидан далолат беради.

Ҳали Президентликка номзод пайтидаёқ Ш. Мирзиёев 2016 йил 10 ноябрь куни Шўманай туманида бўлиб ўтган сайловолди учрашувида: “Мен нафақат ўзбек халқининг, балки қорақалпоқ халқининг ҳам фарзандиман!” деб таъкидлаган эди. Аслида бу сўзлар замирида юртимизга, қорақалпоқ халқига бўлган чексиз ҳурмат ва эътибор мужассам.

Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи кўпмиллатли республикамиз халқи сингари менинг қалбимни  ҳам қувончга тўлдирди. Раҳбаримизнинг халқ ичига кириб бориб, мулоқот қилиши, инсон манфаатларини таъминлаш борасидаги куюнчак фикрлари мени ҳам ҳайратга солди. Демак, жорий йил ҳақиқатан ҳам халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак, деган ҳаётий қонунни устувор қилиб қўйяпти. Бугун юртимизда катта-ю кичикни бирдай қувонтирган, ҳатто юракларимизга бироз ҳаяжон ҳам солган, халқимиз тарихида том маънода тарихий ҳужжат бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги Фармони халқимизга янги йил учун чин маънодаги хушхабар бўлди. Фармонга мувофиқ, халқ қабулхоналарининг республикамиз бўйича бутун бир тизими ташкил этиляпти. Бу эса жисмоний ва юридик шахслар учун бир қатор қулайлик ва имкониятларни яратиб бераяпти. Демак, инсон манфаатларини тўла таъминлаш учун барча чораларни кўриш мавриди келди. Хайрли амалларнинг ижодкори ва бизга илҳом берувчи куч эса доим халқимиз бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

 


 

Муаллиф: Г.Ботирова, Беруний туман ФҲДЁ бўлими мудираси