Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Ҳалқ қабулхоналари - давлат ва аҳоли ўртасида кўприк

Конституциямизнинг энг асосий мақсади бу инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлашдир. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги ҳам давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилишининг яна бир тасдиғидир.

Президентимиз “Инсон манфаатларини таъминлаш учун эса аввало одамлар билан, ҳалқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу ниятлари, хаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак” деб таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган навбатдаги муҳим ҳужжатлардан бири 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони ҳисобланди.

Ушбу Фармонда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси қисқа даврдаги фаолияти давомида аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш имконини берувчи, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан фуқаролар ўртасидаги ҳамкорликнинг самарали механизмига айланганлиги қайд этилди. Бу эса, барча даражадаги давлат органлари фаолиятида “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини белгилаб берди.

Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси-Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ишлар бошқармасининг Фуқаролар қабулхонаси негизида тузилди. Бу эса, фуқароларнинг халқ қабулхонасига қилган ҳар бир мурожаат давлат раҳбарининг назорати даражасида кўриб чиқилади ва барча даражадаги Халқ қабулхоналари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ходимлари ҳисобланади.

Шунингдек, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, ахолининг ҳар бир мурожаатини, таклиф-мулоҳазаларини чуқур ўрганиш, жойлардаги ёшлар ва тадбиркорлар ташаббусларини қўллаб-кувватлаш, уларга ҳар томонлама амалий ёрдам бериш фуқароларнинг давлат ташкилотларига ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқларининг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратиш, келиб тушган мурожаатларни “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга қатъий амал қилган ҳолда, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш Халқ қабулхоналарининг асосий вазифалари ҳисобланади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, Халқ билан мулоқотнинг ушбу ўзига хос йўналишлари инсон манфаатларининг юксалишига, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатларининг тубдан такомиллашишига, бир сўз билан айтганда, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини топиш учун имконият яратади.

 


 

Муаллиф: Д.Юлдашева, Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси маъсул ходими