Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Халқ қабулхоналари-давлат ва аҳоли ўртасидаги кўприк

Инсоннинг оёғи ўзининг ватанида

томир отиши керак, лекин унинг

нигоҳи бутун дунёни кузатсин.
Ж.Сантияна

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш масаласи давлатимизнинг энг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланди. Юртимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида фуқаро  мурожаатларини қонуний кўриб чиқиш ва унда келтирилган масалаларнинг қисқа муддатда ечимини топиш механизмини йўлга қўйиш масаласи бирламчи вазифа сифатида кун тартибига қўйилди. Муҳтарам биринчи президентимиз И.А.Каримовнинг ташаббуслари билан инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 70 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга қўшилди. Халқаро экспертларнинг эътирофича, бугунги кунда Ўзбекистон шахс ҳуқуқлари ва эркинлигини ҳимоя қилишнинг қатор йўналишлари бўйича ибратли тажрибага эга бўлди. Хусусан, 2008 йилнинг январидан бошлаб юртимизда ўлим жазоси бекор қилиниши, ҳуқуқни қўллаш амалиётига “Хабеас корпус” институтини, “Миранда қоидаси”ни, ярашув институтларини жорий этилгани бунинг яққол мисолидир. Айниқса, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий тизимини ривожлантиришда янги босқични бошлаб берди.

Биргина Конституциямизнинг 2-моддасига бир назар ташласак, “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” деб белгиланиб қўйилишининг ўзи инсон ва унинг қадр-қимматини нақадар улуғланишидан далолат бериб, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши давлатимиз сиёсатининг асосини ташкил этаётганлигини англаб олиш қийин эмас. Бир сўз билан айтганда, юртимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар — ислоҳот учун эмас, аввало инсон ва унинг манфаатлари учун деган ҳаётий тамойилдан йироқлашмаган ҳолда амалга оширилмоқда.

Кучли ижтимоий ҳимояланган, эркин фуқаролик жамиятини қуриш йўлида олға борар эканмиз, ушбу мақсадга олиб борувчи энг қисқа йўл – бу энг аввало, фуқаро мурожаатлари билан ишлаш механизимини тубдан такомиллаштириш, халқ билан давлат ўртасидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги самарали усул ва механизмларини татбиқ қилиш, жумладан, барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизимини жорий этиш талаб этилмоқда. Бу борада чуқур ва пухта ўйланган, машҳур беш тамойилга асосланган, бугунги кунда жаҳон миқёсида “ўзбек модели” деб тан олинган стратегик тараққиёт дастури муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги кунга қадар фуқаро мурожаатлари билан ишлаш тизимини Биринчи Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг “ўзбек модели”га доимо суяниб такомиллаштириб борилди. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллашувида ҳам босқичма босқич, тадрижий йўл асосида такомиллаштирилиб борилди. 1994 йилга қадар фуқароларнинг мурожаатлари билаш ишлаш тизимида бўшлиқ мавжуд эди. 1994 йил 6 майда “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши билан фуқароларнинг мурожаатлари билаш ишлаш тизимида тамал тоши қўйилди. Иккинчи босқичи 2002 йил 13 декабрда “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши билан такомиллаштирилди. Учинчи босқичда 2014 йил 3 декабрда буткул бошқа ном остида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонун билан юридик шахсларнинг давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқини қонуний кафолати таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги ПФ-4904-сонли Фармонининг қабул қилиниши тўртинчи босқич сифатида ўрганиш мумкин. Ушбу фармоннинг қабул қилиниши жисмоний ва юридик шахс мурожаатларининг қисқа муддатда сифатли кўриб чиқилишида янги даврни бошлаб берди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бошлаб берган инсон, унинг ҳаёти, озодлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқ ҳамда эркинликларини  муқаддас саналиши каби эзгу ғоянинг мантиқий давоми бўлди.  Шу ўринда Президентимиз Шавкат  Мирзиёев таъбири билан айтганда халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши вақти келди. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари тушунчасини бир-биридан айро тасаввур қилиб бўлмайди. Бу эса юрт тараққиётига, халқ фаровонлиги юксалишига олиб келади.

Бугунги давр талаби биздан инсон манфаатларини таъминлаш учун эса аввало одамлар билан, халқ билан  мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билишга ундамоқда. 2016 йилнинг 25 сентябрида ишга тушган Бош вазирнинг интернет тармоғида электрон қабулхонасига фуқароларимиз томонидан 218 мингдан ортиқ келиб тушган мурожаатларида ижтимоий хаётимизда учраётган кўп “қиррали нуқсонларни” очиқ ойдин ёритиб берилди. Таъбир жоиз бўлса, ҳаётимизда мавжуд бўлган бу каби ўткир қиррали муаммоларни ечимини топишда давлатга бўлган халқимизнинг ишончи янада мустахкамланди.  Шунинг учун халқимиз юртимиз келажаги ва ёшларимиз тақдири билан қизиқиш ортишига ҳизмат қилмоқда. Агарда Бош вазирнинг интернет тармоғида электрон қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг таҳлилига бир назар ташласак, аввало, улар турли соҳалардаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлашни, қонунга зид бўлган кўплаб идоравий йўриқномаларни бекор қилишни, ставкаси оптимал бўлган банк кредитларини ажратишни, тадбиркорлик бўйича ноқонуний текширишларга барҳам беришни ёқлаб мурожаат қилишмоқда. Биргина 2016 йил 9 ойида республикадаги барча давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларга жисмоний ва юридик шахслардан жами 338 мингта мурожаат келиб тушган бўлса, Бош вазирнинг интернет тармоғида электрон қабулхонасига жами бўлиб 2016 йил 24 сентябрдан 27 октябрга қадар 77.1 мингта мурожаат келиб тушган. 2016 йил 7 декабрга қадар эса 218 минта фуқаролар томонидан мурожаат келиб тушган. Бу ўз навбатида,  қисқа муддатда электрон қабулхонага кўп сонли мурожаатларнинг келиб тушиши жойлардаги, айниқса шаҳар ва туман миқёсидаги мутасадди раҳбарлар халқнинг таклиф ва муаммолари билан қизиқмаслигини, аксарият ҳолларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига этиборсиз эканлигини кўрсатиб берди.  Давлат хизматлари ягона порталига 2016 йил давомида 534 минг фуқаро ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлардан 6 мингдан ортиғи ёки кўриб чиқилмаган, ёки уларга ўз вақтида жавоб берилмаган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини амалга оширишда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган олижаноб ғоя асосида иш тутиш керак” деб таъкидлади.  Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сонли Фармонига мувофиқ жойларда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қатъий амал қилган ҳолда, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш мақсадида “Халқ қабулхоналари” ташкил этилмоқда.  Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ишлар бошқармасининг Фуқаролар қабулхонаси негизида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек ҳар бир туман ва шаҳарларда ташкил этилмоқда.

Хулоса ўрнида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ташкил этилиши аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш орқали ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга, уларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билишга, орзу-ниятлари ва дарду ташвишлари билан бирга ҳис этган ҳолда яшашга ундамоқда.


Муаллиф: Ш.Азимов, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси катта маслахатчиси