Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Халқ қабулхоналари – давлат ва аҳоли ўртасидаги кўприк

Сиёсати инсонпарварлик тамойилига асосланиб, ҳар қандай ислоҳот аввало, халқ манфаатларига хизмат қилишига қаратилган давлат борки, гуллаб яшнайди, ривожланади. Бунёдкорлик кайфиятидаги эзгу ғояларимизни амалга ошириш учун имкон яратилди.

Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрь куни “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора тадбирлар тўғрисида”ги фармони эълон қилинган эди. 2016 йил сентябрь ойи сўнггида очилган Бош вазир виртуал қабулхонанинг қисқа даврдаги фаолияти давомида аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш имконини берувчи давлат ҳокимияти ва бошқаруви хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан фуқаролар ўртасидаги ҳамкорликнинг самарали механизмига айланди. Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак деган тамойилни амалда қарор топтириш шунингдек, жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Президенти Девони Ишлар бошқармасининг Фуқаролар қабулхонаси негизида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ташкил этилди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, ва Тошкент шаҳрида шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон Президентининг Халқ қабулхоналари фаолият кўрсатмоқда. Бунда аҳоли билан тўғридан тўғри мулоқотлар ташкил этилаяпти, жисомний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тўлақонли ҳимоя қилинмоқда. Мурожаатлар билан ишлашнинг сифат жиҳатдан янги ва самарали тизими фаолият юритмоқда.

Халқ қабулхоналарига ва виртуал қабулхонага келиб тушган мурожаатлар "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қатъий амал қилинган ҳолда тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилди. Халқ қабулхоналарига ва виртуал қабулхонага келиб тушган ҳамда тегишлилиги бўйича давлат органлари ва хўжалик бошқарувлари органларига юборилган мурожаатлар кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назорат олиб борилмоқда. Қолаверса, жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида шу жумладан видеоконференция алоқа орқали ўтказилмоқда, замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланилмоқда.

Куни кеча матбуотда эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарасини оширишда, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилишига, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлди десак янглишмаймиз. Зотан, бу ислоҳотлар, фуқароларнинг реал наф кўриши, ҳаёт даражаси ортиши, оғири енгил бўлиши, бир сўз билан айтганда, давлатдан рози бўлиб яшашига муҳим омил бўла олади.

Дархақиқат, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастуридир. Маълумки, лойиҳаларни тайёрлаш давомида аҳолининг кенг қатламлари орасида қизғин муҳокамалар олиб борилди, лойиҳалар муҳокама учун турли ахборот майдонларига жойлаштирилда, уларнинг натижасида кўплаб таклиф ва мулоҳазалар келиб тушди. Фуқарорлар сиёсий-ҳуқуқий  борада  юксак фаоллик кўрсатиб, олиб борилаётган ислоҳотларга алоҳида қизиқиш ва дахлдорликни намоён қилдилар. хусусан, лойиҳаларнинг "Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими" порталида йўлга қўйилган жамоатчилик муҳокамаси натижалари бўйича 1310 та таклиф ва мулоҳаза келиб тушди, улар асосида давлат дастурининг 41 та банди қайта кўриб чиқилди.

Шундай қилиб, мамлакатнинг ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши қўйидагича белгилаб олинди.

*Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш;

*Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳуқуқ тизиминиянада ислоҳ қилиш;

*Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш;

*Ижтимоий соҳани ривожлантириш;

*Хавфсизлик, милатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш;

Давлат дастурининг иккинчи йўналишида қонун устуворлигини ва суднинг чинакам мустақиллигини таъминлаш чора-тадбирларини назарда тутилади. Ушбу йўналиш доирасида барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, давлат ҳамда хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг халқ билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш чора тадбирларини рўёбга чиқариш, аҳоли уларга эркин мурожаат эта олишини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаатларнинг, хабарларнинг ўз вақтида олинишини таъминлаш назарда тутилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Президентимизнинг ушбу фармони мамлакатимизни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, қонун устуворлигини, хавфсизлик ва ҳуқуқ тартиботни, давлат чегараларининг дахлсизлигини, жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш йўлидаги шахдам қадамлар дебочасидир.


Муаллиф: Р.Хонқулов, Қарши шаҳар 7-сон ДНИ нотариуси