Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Ҳалқ қабулхоналари - давлат ва аҳоли ўртасидаги кўприк

Ўзбекистон Республикаси ўзининг 25 йиллик мустақил тараққиёт йўлида эришган барча натижалар, хусусан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминланиши, давлат бошқарувининг энг самарали механизмини жорий этилиши, фуқаролик жамияти асосларини вужудга келиши ва ривожланиши каби ютуқлар Конституция ва у асосида қабул қилинган қонунларнинг изчил амалга оширилиши натижасида қўлга киритилди. Ўзбекистон Республикасининг  биринчи Президенти эътироф этганидек, «Конституциямиз ўз мазмун-моҳиятига кўра халқимиз тафаккурининг маҳсули бўлиб, у давлатни давлат, миллатни миллат сифатида танитадиган қомусномадир». Унинг барча моддалари дунёда умум эътироф этилган тамойиллар, халқаро ҳуқуқ нормалари ва бошқа бир қатор халқаро ҳужжатлардаги умуминсоний тамойиллар мазмуни билан суғорилган. Яна бир мухим жихат. Асосий Қомусимизнинг 13 та моддаси бевосита инсон хуқуқлари ва унинг манфаатларини химоя қилишга қаратилганлиги билан хам ахамиятлидир. Хусусан, Фуқаролик жамияти ҳуқуқ устувор бўлган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ таъминланган, фикрлар хилма хиллиги асосида ривожланадиган, давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг эркин иштироки таъминланган, иқтисодий асосини хусусий мулк ташкил этадиган эркин фуқаролар макони экан айнан бундай омилларни шаклланиши учун асос бўлган қоидалар Конституциямизнинг бир қатор моддаларида хам ўз ифодасини топган. Жумладан, Конституциямизнинг 2-моддасида белгиланганидек, “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар”. Мана шу эътиборнинг ўзи хам том маънодаги демократик бошқарувни, халқ ҳокимиятини ўзида намоён этадиган қоида, фуқаролик жамиятининг моҳиятини қисқа ва аниқ равишда акс эттириш сифатидаги баёндан ёрқин далолат беради. Ана шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Конституциямиз қабул қилинганлигининг 24 йиллигига багишланган маъросимда  2017 йилни “Халқ билан мулокот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилишида жуда катта маъно бор. Зеро, мамалакатимизда инсон хуқуқлари хамиша олий кадрият хисобланган. Шу ўринда сўз мулкининг султони саналмиш Хазрат Навоийнинг қуйидаги таърифини алохида келтириб ўтиш мақсадга мувофиқдир:

Одами демагил одами,

Ониким йўқ халқ ғамидин ғами

Улуғ бобокалонимизнинг ушбу таърифи бугунги кунда ўз қадр-қиммати, ахамияти ва долзарблиги билан яққол бўй кўрсатди. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак бугунги кундаги энг муҳим вазифалар ҳамда уларнинг ижросига ғоятда ҳамохангдир.

Мамлакатимиз рахбари юқорида қайд этилган маросимда қилган маърузасида ҳам бу борадаги энг долзарб ва устивор вазифаларни белгилаб, ахоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни хал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этиш лозим деб алоҳида ўктирдилар.

Айниқса маърузада давлат идоралари, барча даражадаги хокимликлар ҳамда прокуратура органлари олдига аниқ вазифалар белгилаб берилди. Жорий йилдан бошлаб бу идораларнинг ҳалқ билан мулоқотларини изчил ташкил, этиш, худудлардаги мавжуд ижтимоий, иқтисодий муаммоларни жойларнинг ўзида тезкорлик билан хал қилиш каби устувор масалаларга эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, давлатимиз рахбарининг маърузасида депутатлар ва сенаторлар иш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан зарур таклиф ва тавсиялар хам берилди, Жумладан, парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантиришни назарда тутган холда худудлардаги чинакам ахволни ўрганиб, ўнга алоқадор рахбарларнинг хисоботларини халқ депутатлари кенгашлари сессиялари мухокамасига киритиш асносида масалалар ечимини топишдай замонавий иш услубларини хаётга тадбиқ этиш ўта долзарблиги хам таъқидланди.

Яна бир муҳим жихат, йил мазмун моҳиятидан келиб чиқиб, туман ва шаҳар хокимликлари қошида Президент девони ходими ваколатига тенглаштирилган «Ҳалқ қабулхонаси»  ташкил этилади. Асосий мақсад, ахолининг ҳар бир мурожаатини, таклиф –мулохазаларини чуқур ўрганиш, жойлардаги ёшлар ва тадбиркорлар ташаббусларини қўллаб-кувватлаш, уларга ҳар томонлама амалий ёрдам бериш, бир сўз билан айтганда ҳалқ билан асл маънода мулоқотга киришиш, уларнинг дарди, орзу умидлари билан яшаш, турмуш фаровонлигини юксалтириш, шубҳасиз ана шу аснода ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳалқимизнинг буюк интилишларини, эзгу ниятларини руёбга чиқаришдан иборатдир. Мухтасар қилиб айтганда, бундай ҳалқ қабулхоналарининг ташкил этилиши давр билан хамқадамликнинг белгиси бўлиш баробарида давлат ва ахоли ўртасида асосий кўприк вазифасини ўташга хам хизмат қилади.


Муаллиф: Ф.Джўрабоева, Гулистон шаҳар 5-сон ДНИ нотариуси