Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси - барқарорлик асоси

Ўзбекистон Республикасида мустақиликка эришилгандан кейин ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида жамиятни демократлаштириш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Давлат ва жамиятни демократлаштириш  ҳамда инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш борасида биринчи Президентимиз И.А.Каримов раҳбарлигида Ўзбекистон халқи танлаган йўлнинг тўғрилигини ҳаётнинг ўзи исботламоқда. Республикамизда инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Ислоҳотлар жараёнида эришилган ютуқлар, авваламбор, бунёдкор халқимизнинг кечани кеча, кундузни кундуз демай қилган фидокорона меҳнатининг амалий  самараси демократик янгиланишлар ва бозор ислоҳотлари йўлидан қатъият билан олдинга интилиб бораётганлигининг натижасидир.

Айнан Биринчи Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари билан Конституциямизда “Инсон ва унинг қадр-қиммати” деган улуғ тушунча марказий ўринга қўйилди.

Инсоннинг олий қадрият эканлиги, шахснинг қадр-қиммати фуқаролик жамиятининг асосий сифат белгиси ҳисобланади. Ушбу ўринда муайян мулк экаси бўлган шахсларнинг эркинлиги, тенглиги, уларнинг сиёсий, маънавий, ижтимоий мустақиллиги ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Фуқаролик жамияти фуқаролардан иборат бўлганлиги учун эмас, балки фуқароларга муносиб ҳаёт шароитларини таъминлаб бера олганлиги билан ўз номини оқлайди.

Эндиликда инсон, унинг ҳаёти, озодлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас саналиб, улар давлат томонидан кафолатланади.

Бугун ҳаётимизнинг ўзи Конституциямизда ифодасини топган энг асосий мақсад- инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш долзарб қилиб қўймоқда.

Инсон манфаатларини таъминлаш учун эса, аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигини ҳисобга олиб, 2017 йилни Юртбошимиз “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилди.

Ўзбекистон –келажаги буюк давлат. Бу - мустақил, демократик, ҳуқуқий давлатдир. Бу –инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллати, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатъий назар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлатдир.

Хулоса ўрнида Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг қуйидаги фикрларини айтиб ўтишни жоиз деб билдим: “Биз учун фуқаролик жамияти-ижтимоий макон. Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришига монелик қилмайди, аксинча ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади.”

Биз демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни асосий мақсад қилиб қўйганмиз. Чунки демократик ҳуқуқий давлат инсонни, унинг эркинлиги ва ҳақ-ҳуқуқларини барча ижтимоий воқелик марказига қўяди. Зеро, инсон жамики дунёвий неъматлар ичида энг улуғидир.

 


Муаллиф: У.Эргашева, Ангрен шахар 2-сон ФҲДЁ бўлими мудираси