Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Нашрлар ва мақолалар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Халқ қабулхоналари – очиқ мулоқотнинг муҳим механизми

Ҳар қандай мамлакатнинг тараққиёти халқининг фаровон турмуш кечириш даражасининг юксаклиги билан белгиланади. Юртимизда мазкур мезон истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб ҳаётимизга изчиллик билан татбиқ этиб келинаётгани, инсон манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга олий қадрият сифатида эътибор қаратилганини бугун амалга оширилаётган эзгу ишлар мисолида яққол кўриш мумкин 2016 йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниши инсон, унинг ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас саналиши каби эзгу ғоянинг мантиқий давоми бўлди.

Мазкур фармонга кўра, қуйидагилар тузилди, яъни :

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси — Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ишлар бошқармасининг Фуқаролар қабулхонаси негизида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари (бундан буён — Халқ қабулхоналари) — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек ҳар бир туман ва шаҳарда (туманга бўйсунувчи шаҳарлардан ташқари);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси (бундан буён — Виртуал қабулхона).

Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонанинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: 

аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (бундан буён — мурожаатлар) билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими фаолиятини таъминлаш;

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига, Олий Мажлисга, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига, Ҳукуматга, давлат бошқаруви органларига, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, бошқа давлат ташкилотларига (бундан буён — давлат органлари) ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқларининг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратиш;

Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонага келиб тушган мурожаатлар “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қатъий амал қилган ҳолда, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш;

Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонага келиб тушган ҳамда тегишлилиги бўйича давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларига юборилган мурожаатлар кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш;

жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида, шу жумладан видеоконференцалоқа орқали ўтказиш;

Айни чоғда у давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан фуқаролар ўртасида мулоқот ўрнатиш, аҳоли манфаатларини таъминлаш, фаровонлигини юксалтириш, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини билиш ҳамда уларни самарали рўёбга чиқаришда янги босқични бошлаб беришга қаратилгани билан ҳам ниҳоятда аҳамиятлидир. Шу билан бирга, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг дунёдаги ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллашини кафолатлаш, халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш, энг муҳими, одамлар ўз ҳаётидан мамнун бўлиб, шукроналикда умргузаронлик қилишлари учун зарур шарт-шароит яратишга хизмат қилиши, шубҳасиздир. 

Мазкур ҳужжатга биноан, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими фаолиятини таъминлаш Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонанинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. Шунингдек, шаҳар ва туманлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш, таҳлил қилиш уларнинг ҳуқуқий ечимларини ишлаб чиқиш, аввало, депутатлар зиммасига ҳам бир қатор муҳим вазифалар юкланди.

Мухтасар айтганда, Халқ билан мулоқотнинг ушбу ўзига хос йўналишлари инсон манфаатларининг юксалишига, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари тубдан такомиллашишига, бир сўз билан айтганда, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини топиш учун имконият яратади. Халқ билан мулоқот, назорат-таҳлил фаолиятини янги босқичга кўтариши билан бирга, “Халқ -давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган тамойилнинг амалдаги ифодасини таъминлашнинг ўзига хос йўналиши бўлиб қолади.

 


Муаллиф: Ш.Каримова, Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими мудираси